қаз’ын cўзи [«Девону луғотит турк», I, 383] таркибидаги з’ ундошини й
ундошига алмаштириш билан юзага келганини Маҳмуд Кошғарий махсус
таъкидлаган
18
. Қаз’ын сўзи эса «аёл» маъносини англатган қатун сўзи билан
боғланади [«Девону луғотит турк», I, 388]. Туркий тиллардаги қариндошлик
терминларини махсус ўрганган Л.А.Покровская айрим туркий тилларда
қайин сўзи фақат «хотиннинг туғишганлари» маъносини билдиришини,
«эрнинг туғишганлари»ни ҳам билдириш кейинчалик юзага келганлигини
таъкидлайди
19
. Ана шу сўз сингил, она, опа, эгачи, оға, ини сўзларига
қўшилиши натижасида ҳосил бўлган бирикма эр ва хотинга бир-бирининг
қариндошларини англатадиган янги лексемаларнинг вужудга келишига асос
бўлган. Уларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилидаги кўринишлари қуйидагича:
қайнота, қайнона, қайинсингил, қайинэгачи/қайниопа, қайноға/қайниака,
қайни/қайниука каби. Бу сўзлар ҳозирги ўзбек тилида бир сўз ҳолига келган
ва уларнинг биринчи қисми, юқорида таъкидланганидек, ёлғиз қўлланмайди.
Демак, лексемалашув ҳодисаси ўзбек тилининг бойиб боришидаги
асосий омиллардан бири бўлиб, у сўзлар маъносидаги семантик-услубий
силжишларга сабаб бўлади; бундай бирликларнинг турли синтактик
қуршовларда иштирок этиши ҳар хил вазиятларда турли маъноларни
ифодалашга олиб келади. Нарса-ҳодисалар, тушунчалар ўртасидаги яқинлик
уларнинг ифодаси бўлган сўзларнинг қўлланиш доирасини, бинобарин,
маъно кўламини кенгайтиради. Уларни кейинги маъноларда қўллашнинг
тилда меъёрлашиб бориши ана шу иккинчи маънонинг ҳам тил
истеъмолчилари томонидан тўла ўзлаштириб олинишига олиб келади.
Бобнинг «Лексемалашув нутқий ҳодиса сифатида» номли тўртинчи
бўлимида (2.4.) тил бирликларининг шаклий-маъновий яхлит битта луғавий
18
Кошғарий Маҳмуд. Девону луғотит турк. I том. – Б.68.
19
Покровская Л.А. Термины родства в тюркских языках // Историческое развитие лексики тюркских языков.
– М., 1961. – С.71.
18
бирликка айланиш жараёнининг нутқ билан боғлиқлиги хусусида сўз
юритилган. Бинобарин, лексемалашувнинг лингвистик ҳодиса ёки жараён
деб номланишининг ўзиёқ унинг нутқ билан чамбарчас алоқадорликда
эканлигидан далолат беради. Лексемалашув натижасида юзага келган бирлик
тилда тайёр ҳолга келтириб қўйилган, ҳамма учун умумий ва меъёрлашган
бирлик эмас. Бу бирлик дастлаб коммуникатив мақсаддан келиб чиқиб,
тилдан фойдаланувчиларнинг тафаккурида шаклланади. Бунда «тил
имконият бўлиб, нутқ шу имкониятнинг маълум даражада юзага
чиқарилиши»
20
вазифасини ўтайди. Бошқача айтганда, тилдаги алоҳида
бирликларнинг қўшилиши ҳам, уларнинг янги маъно англатишга хизмат
қилиши ҳам нутқда юз беради. Маълум бўладики, лексемалашув ҳодисаси
фақатгина нутқда содир бўлади ва бирор-бир сабабсиз юз бермайди.
Тил асосини лисоний ҳодисалар ташкил этса-да, аммо улардан фарқли
равишда лексемалашув ҳодисаси нутқийдир, чунки синтактик бирликларнинг
луғавий бирликка айланиш жараёни – умумқўлланишдаги бирликка ўтиши
нутқ билан боғлиқ. Синтактик бирликлар муайян нарса-ҳодиса, белги-
хусусият ва ҳаракат-ҳолатнинг номи сифатида айнан нутқда барқарорлашади.
Агар умумқўлланиш жараёнидан ўтмаса, ҳеч қандай эркин бирикма лексик
бирликка
айланмайди.
Лексемалашув
жараёнига
айнан
эркин
бирикмаларнинг тортилиши ҳам мазкур ҳодисанинг нутқий эканлигини
асослайди.
Лексемалашув нутқий жараён билан боғлиқ экан, бу жараёнда янги тил
бирликларининг (бунда янги маъно англатувчи сўзлар – неологизмлар
назарда тутилади) вужудга келишида унинг яратувчиси бўлган инсонни ҳам
эътибордан
ташқарида
қолдириб
бўлмайди.
Бу
жараёнда
унинг
индивидуаллиги ва яратувчанлиги сезилиб туради ва бирикма бир қатор
босқичларни босиб ўтади. Дастлаб у меъёрлашув жараёнини бошидан
кечириши лозим. Дастлаб муомалага киритилган бирлик билан тил
истеъмолчилари танишади. Унинг маъносини англашга интилади, талаффуз
томонига ҳам диққат қилинади. Бошқача айтганда, ижтимоийлашиш
жараёнидан ўтилади. Шундан сўнг у оммалашади, меъёрлашади, тил
соҳиблари томонидан эътироф этилади ва луғат таркибидан жой олади. Кенг
маънода навбатдаги босқич ҳисобланган ана шу жараённи ҳам лексемалашув
билан боғлиқ дейиш мумкин.
Бу жараённинг фаол иштирокчилари миллий тил ҳимоячилари ва
тарғиботчилари, миллатнинг илғор вакиллари – ижодкор зиёлилар, маориф-
маданият, оммавий ахборот воситалари ходимлари бўлиб ҳисобланади. Улар
яратган янги тил бирликлари, жумладан, лексемалашув туфайли юзага келган
лексемалар бадиий асарларда, театр саҳналарида, вақтли матбуот
саҳифаларида, радио ва телевидение эшиттиришларида қўлланади ва турли
адабий тил услубларида мустаҳкамланади. Ундан фойдаланиш кўникмаси
шаклланади, тил истеъмолчиларида шу бирликка нисбатан коммуникатив-
20
Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. – Тошкент: Ўқитувчи, 1993. – Б.25.
19
прагматик имкониятлар пайдо бўлади. Шундай қилиб, лексемалашув
ҳодисаси ҳар бир тилнинг, жумладан, ўзбек тили луғат таркибининг узлуксиз
бойиб боришида асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ҳодиса
натижасида юзага келган янги бирликлар ўзбек тили луғат бойлигининг
таркибий қисми саналади.
Диссертациянинг учинчи боби «Лексемалашув ҳодисасининг сўз
туркумларида намоён бўлиши ва фразеологик бирликларга муносабати»
деб номланган. 8 бўлимдан иборат ушбу бобда сўз туркумлари, хусусан, от
(3.1.), сифат (3.2.), сон (3.3.), олмош (3.4.), феъл (3.5.), равиш (3.6.) каби
мустақил сўз туркумлари ҳамда тасвирий сўзлар (3.7.) доирасидаги
лексемалашув ҳодисаси таҳлил қилинган. Бинобарин, сўз туркумлари
доирасидаги лексемалашув тўғрисида гап кетганда, икки ҳолатни назарда
тутиш лозим. Биринчидан, маълум бир сўз туркумига тегишли бўлган
сўзлардан пайдо бўладиган ҳосила маънонинг қайси сўз туркумига тегишли
эканлиги, иккинчидан, бирор-бир сўз туркуми доирасидаги бирликларнинг
лексемалашуви. Боб бўлимларида лексемалашув ҳодисасининг юз беришини
сўз туркумлари бўлинишида ўрганиш жараёнида ҳосила маънонинг қайси сўз
туркумига тегишлилиги назарда тутилди. Чунки лексемалашаётган бирлик
таркибидаги компонентлар турли сўз туркумларига оид бўлиши, бу, ўз
навбатида, уларнинг қайсинисини биринчи ўринга қўйиш ва ўша туркумга
киритиш мақсадга мувофиқлиги борасида мураккаблик туғдириши мумкин.
Шу билан бирга, лексемалашув жараёнида тил материалининг қайси сўз
туркумига тегишли эканлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.
Аслида лексемалашув натижасида пайдо бўлган лексемаларга сўз
туркумлари бўлинишида қарашнинг ўзи ҳам шартлидир, аммо бундай
ёндашув тадқиқот материалларини тартибга солиш, лексемалашув жараёни
юзасидан аниқ хулосалар чиқариш, ҳар бир сўз туркумига доир
бирликларнинг лексемалашув механизмлари ҳақида муайян хулосаларга
келиш имконини беради.
Бобда
фразеологик
бирикмаларнинг
лексемалашув
ҳодисасига
муносабати (3.8.) хусусида сўз юритилган. Фразеологик бирликлар тилда
турғунлашиб, маълум бир маънони ифодалайдиган ва тил истеъмолчилари
учун тушунарли ҳолига келгунга қадар қандайдир ўзаро бирикиш, синтактик
муносабат жараёнини кечирган бўлади. Ўз-ўзидан аёнки, бу бирикиш
фақатгина нутқда амалга ошади. Турғунлашиш ва нутқда тил бирлиги
сифатида тайёр ҳолда иштирок этиш эса бу бирликлар шаклланишидаги
иккинчи босқичдир. Демак, улар мана шу ҳолатга келгунга қадар, яъни тил
ҳодисасига айлангунга қадар ҳам нутқий жараёнда иштирок этиш
вазифасини ўтаган.
Тадқиқотчилар фразеологик бирликлардан англашиладиган маъно улар
таркибидаги сўзларга хос лексик маъноларнинг шунчаки йиғиндиси бўлмай,
устама маъно сифатида, шу билан бирга, кўчма маъно сифатида
20
гавдаланишини қайд этганлар
21
. Бу ҳолат лексемалашув жараёнида ҳам
кузатилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бирикма таркибидаги лексемалар ўз
мустақиллигини йўқотади. Иборалашув (фразеологизация) ва лексемалашув
жараёнида бир сўз эмас, балки бирикма ҳамда унинг таркибида икки ва
ундан ортиқ лексема қатнашади. Иборалашув ва лексемалашув ҳодисалари
туфайли янги ҳосила маънолар юзага келади. Улар бутунлай янги ёки мавжуд
лексемаларнинг муқобили саналадиган луғавий бирликлар бўлиши ҳам
мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳосила шакл гапда бир вазифани бажаради.
Ана шу айтилганлар фразеологик бирликларнинг юзага келишини ҳам
нутқий жараён ҳисоблаб, уни иборалашув деб аташимизга ҳамда бу
жараённинг лексемалашув ҳодисаси билан муштарак томонлари санаб
ўтилган ҳолатларда мавжуд эканлигини қайд этишимизга имкон беради.
ХУЛОСА
1. Ўзбек тилининг бойиб боришидаги асосий омиллардан бири сўз
маъносидаги семантик-услубий силжишлардир. Тил бирлигининг турли
синтактик қуршовларда, турлича нутқий вазиятларда қўлланиши унинг
маъно кўлами кенгайишига асос бўлади. Нарса-ҳодисалар, тушунчалар
ўртасидаги яқинлик, уларнинг ифодаси бўлган сўзларнинг қўлланиш
доирасини, бинобарин, маъно ҳажмини ҳам кенгайтиради. Сўзларни кейин
юзага келган маъноларда қўллашнинг узуаллашуви, меъёрлашуви тилнинг
умумий тараққиёт қонунларига мос келади.
2. Лексемалашув ҳодисаси ўзбек тили сўз ясалишида, шу орқали
тилнинг узлуксиз бойиб, ривожланиб боришида алоҳида ўринга эга. У ўзбек
тилининг олдинги тараққиёт босқичларида ҳам тушунчани номлашнинг
ўзига хос кўриниши сифатида фаол амал қилган ва тилимизнинг ҳозирги
тараққиёт даврида ҳам ушбу жараён маҳсули бўлган бирликлар мавжуд.
3. Лексемалашув ҳодисаси лексикология ва грамматика бўлимлари
билан узвий алоқадорликда бўлса-да, уни сўз ясалиш бўлимида ўрганиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки лексемалашув натижасида маълум
тил бирликларининг юзага келиши шу ҳодиса билан боғлиқдир. У тилнинг
мунтазам ривожланиш жараёнида иштирок этганлиги сабабли ҳам
диахроник, ҳам синхроник аспектда ўрганилиши жоиз.
4. Ўзбек тилида лексемалашув ҳодисаси синтактик-лексик усулда сўз
ясашнинг фаол шакли бўлиб, бунинг натижасида грамматик бирликлар ягона
лексемага бирлашади ҳамда лексик мақом олади. Албатта, лексемалашув
маҳсули бўлган ҳосила маънолар икки ва ундан ортиқ тил бирликларининг
шунчаки арифметик йиғиндиси эмас, балки янги маъноли лексема ёки
фраземалардир. Лексемалашув туфайли тилда янги лексик-семантик
вариантлар вужудга келади ва бу жараён тил бирликларининг ифода ва
21
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992.
– Б.7-8.
21
мазмун планига таъсир ўтказади. Бу эса, ўз навбатида, семантик ва
грамматик лексемалашув ҳақида мулоҳаза юритишга имкон беради.
5. Лексемалашув ва синтагматиклашув ўзаро яқин, шу билан бирга, бир-
бирларидан фарқ қилувчи ҳодисалардир. Уларнинг ҳосиласи семантик-
синтактик бирлик ҳисобланиши, синтагматик тузилмалар ўртасида мантиқий
алоқадорликнинг бўлиши кабилар мазкур ҳодисаларнинг умумий томонлари
бўлса, бирининг синтагма, иккинчисининг лексема мақомини олиши
уларнинг фарқли жиҳатларидир.
6. Лексемалашув – нутқ ҳодисаси, негаки тил бирликларининг ягона
лексемага яхлитланиб, янги маъноларни англата бошлаши фақат нутқ
жараёнида амалга ошади. Бундай ҳосила маънонинг тил ҳодисасига
айланиши ундан кейинги жараёндир. Сўз бирикмаларининг қўшма сўзларга
айланиши ўзбек тилида лексемалашувнинг асосий кўринишидир.
7. Лексемалашув ҳодисасини тор маънода – фақатгина сўз ясалиши
доирасида тушунмасдан, унинг қамровини кенгроқ олиб, инсон онгидаги
лексик маъноларнинг шаклланиши маъносида ҳам тушуниш лозим. Нутқда
нафақат сўзлар, балки грамматик шакллар ҳам лексемалашув жараёнининг
фаол иштирокчиси бўлади. Хусусан, -ар, -акай, -мон, -ли, -лар, -ча, -ки, -иб,
Достарыңызбен бөлісу: |