Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет24/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
ёзади. 
Ж ў р а. Ия, неваранг шу тилларнинг ҳаммасини биладими? 
Қ у м р и. Билади. Чет тиллар институтида дарс беради-ку, билмайдими. Билади. 
Билмаганини биладиганларга ёздиради. 
Ғ а н и. Ёшинг бир жойга бориб қолди. Қишда музларни тешиб чўмилишингни бас қил. 
Қ у м р и. Бекорларни айтибсан. Қирчиллаган қишда, қирқ градус совуқда музни тешиб 
чўмилмабсан, дунёга келмабсан. 
Ж ў р а. Тойлоқов телевизорга чиқиб, бугун совуқ палон градус бўлади, дегандаёқ этларим 
увишиб, аъзойи баданим музлаб кетади. 
Қ у м р и. Топлоқов совуқ бўлади, деган куни мен яйраб кетаман. 
Ғ а н и (сесканиб). Э, нафасинг ўзингга урсин. 
Қ у м р и хотинлар томонга ўтиб кетади. 
Ж ў р а. Қишда чўмиладиганлар жуда соғлом бўлади, дейишади. 
Ғ а н и. Яхшиям бошида эри йўқ. Агар эри бўлганда муздаккина баданини битта 
қучоқлагандаёқ васпалиний локкий бўлиб қоларди. 
Ж ў р а. Хотин эмас, муз қучоқлагандек бўларди, десанг-чи. 
Эшикдан японча зонтик тутган, прическаси ҳафсала билан тузатилган, пардоз-андози келишган, икки 
қулоғида тилла балдоқ Р а ҳ б а р киради. 
Ж ў р а. Э ке, ке, Раҳбарой. Аҳволинг яхшими, тинч-омон юрибсанми? 
Р а ҳ б а р. Ўзинг тинчмпсаи? (Ғанига.) Қалайсиз, чарчамайгина юрибсизми, Ғанижон ака? 
Ғ а н и (довдираб, ўзини йўқотади). Ҳа, энди, ҳалиги... 
Р а ҳ б а р (уни аҳволини тушуниб). Майли, майли, ўзингизга келганингизда гаплашармиз. 
(Нариги томонга ўтиб кетади). 
Ж ў р а. Сенга нима бўлди? (Пешонасини ушлаб кўради.) Иситманг йўқ-ку. Ўзингни тут-да, 
ошнам. 
Ғ а н и (кўксини чангаллаб). Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади. 
Жўра унинг аҳволини кўриб, маъноли кулиб қўяди. Холниса, Асал хола ва бир қанча хотинлар тугун-терсак 
кўтариб, улар билан саломлашиб, ўтиб кетадилар. Одатдаги эсон-омонлик, кўришиш, ҳол-аҳвол сўрашишлар 
бўлиб ўтади. 
Б а ҳ р и. Хуш келибсизлар. Қани, дастурхонга марҳамат. 
З у м р а д. Дастурхонга ўтириш қочмас. Бир лимонхонани кўрсак бўларди. Таърифини хўп 
эшитганмиз. Радиода ҳам, телевизорда ҳам шу лимонхонанинг гапи. Бир кўрайлик. (Теплица 
томон юриб, остонадаги обдаста ва дарахт шохига илинган салла-чопонларни кўриб 
тўхтайди.) Вой, ўлсин, эркаклар таҳорат олгани шу ёққа кириб кетишган экан-ку. (Орқасига 
қайтади.) 
Н а з м и. Лимонхонага кирмасангиз ҳам мевасини есангиз бўлди-да. 
Дастурхон устига ташлаб қўйилган докани очиб юборади. Қатор бир неча вазада апельсин, лимонларни 
кўрган хотинлар ҳайратда бир дақиқа қимирламай қоладилар. Колхоз раиси Зебиниса киради. 
З е б и н и с а. Иш вақтида нима қилиб тўй-тўйлашиб юрибсанлар. Пенсияга чиқиб олиб, ис 
чиққан жойдан қолмаяпсанлар. Шунақа қилаверсаларинг, ҳаммангни қийқиртириб эрга бериб 
юбораман. 
З у м р а д. Ҳали эрсираганимизча йўқ. Кечалари тушинг бузилаётган бўлса, ўзинг эрга тег. 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет