Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет21/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
21
Н а з м и. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз-да. Агар дадамга тегсанглар, ҳар куни шунақа 
апельсин ейсизлар, деймиз. 
Б а ҳ р и. Назми рост айтяпти. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз. Хотин оладиган эркак 
аввалига ҳеч нарсасини аямай туриши керак. 
Ғ а н и (малол келгандек ўрнидан туриб). Бўлмасам сенлар узмаларинг. Ўзим бир-иккита 
узиб бераман. 
Н а з м и. Унақа қурумсоқ бўлманг. Мана шу тоғорани тўлдириб узиб берасиз. 
Ғ а н ига эргашиб, тоғора кўтариб тсплицага кириб кетади. 
Р а ҳ и м а. Кенжатой-да, айтганини қилдиради. Шу ерда туриб янги апельсинга ҳали оғзим 
теккани йўқ. Назмихон ҳар келганларида халтани тўлдириб узиб кетадилар. 
Б а ҳ р и. Ҳа, Назми шунақа тентак. Ҳеч ким унинг бир гапини икки қилмайди. Ундан ойим 
раҳматли ҳам қўрқиб турардилар. 
Ичкаридан Ғ а н и билан Н а з м ининг овози эшитилади. 
Ғ а н и. Бўлди, бўлди, деяпман сенга! Ҳой бола, энди калтак ейсан мендан. 
Н а з м и. Худо олсин лимонингизни. Лимон ўлгур одамдан азиз бўптими? Ойимнинг ўзлари 
апельсин еёлмаганларига яраша маъракаларига келганлар есин. 
Ғ а н и. Суюлма. Чиқ, ташқарига! Бўлди, деяпман сенга. Қулоқ деган нарса борми сенда. 
Ғ а н н тоғора тўла апельсин, лимон кўтарган Н а з м ини ҳайдагандск тсплицадан итариб чиқади. 
Н а з м и. Яна уч-тўртта узай. 
Ғ а н и. Мени хонавайрон қилдинг-ку, эси йўқ. Бунақалигини бнлсам, сира-сира уйланаман, 
демасдим-а. 
Н а з м и (Баҳрига имлаб). Кўрдингизми, бошланди. Уни хотинлардан шундай совутайки
ўзи билмай қолсин. 
Ғ а н и (ҳали ҳам аламдан жавраб юрипти). Эсиз, эсиз, шунча апельсин! Неча йилдан бери 
кечани кеча, кундузни кундуз демай, уриниб етиштирган меваларимни шарт-шарт узди-олди-я! 
Ҳали комиссия ҳам кўргани йўқ эди. 
Н а з м и. Э, комиссиянгиздан ўргилдим. Болаларингиз еёлмаса, невараларингизни оғзи 
тегмаса. Э, бунақа лимонхонага ўтлар тушиб, ёниб кетмайдими! 
Ғ а н и. Ҳой, ҳой, оғзингга қараб гапир. 
Ж ў р а (девор наҳрасидан дастурхонга ўралган тоғора узатади). Ҳой, Раҳима келин, бу 
ёққа қара. Манавини ол. Аянг сомса ёпган эди. Дастурхонга қўясизлар. Ҳозпрча ўроғлик 
турсин, иссиғида ўртага қўясизлар. 
Р а ҳ и м а (бўй чўзиб, тоғорани оларкан). Оҳ, оҳ, тандир сомсанинг ҳиди ҳам бошқача 
бўлади-да (Ичкарига кириб кетади.) 
Ғ а н и. Бу ёққа чиқмайсанми? 
Ж ў р а. Чиқаман. Сен сал дурустроқ кийиниб олсанг бўларди. Ҳой, келин, манаву 
куёвболани ясантирмайсизларми? Янги тўнларини олиб чиқинглар. 
Р а ҳ и м а. (уйдан янги тўн, дўппи олиб чиқиб, унга кийдиради). Яна нима керак, дадажон? 
Ж ў р а (унинг кўкрагидаги орденларга қараб). Ия, ия, жуда кўп экан-ку. Генералларга ўхшаб 
кетдинг-ку! 
Н а з м и (унга қараб хахолаб кулиб юборади). Ахир, дадажон, келнн аямнинг «Қаҳрамон 
она» медалларини ҳам тақиб олибсиз-ку. 
Ғ а н и. Ие, шунақа бўптими? Эркинга орденларимнп тақиб қўй, дегандим. Бу нодон бола 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет