Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет23/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
23
А н з и р а т. Нега қуюларканман? Битта қуйилган сенлармисанлар? Белларинг обкашдек 
эгилиб, юрсаларинг осма соатнинг капгирига ўхшаб лапанглайсанлар. 
Ғ а н и. Минавер, минавер велосипедингни. Ўлмайсан. Дунёга устун бўласан. 
А н з и р а т. Албатта ўлмайман. Ўлсам ҳам сендан кейин ўламан. Юз йил яшашга қасам 
ичиб қўйганман. 
Ж а м и л а (эшикдан бош суқади). Мумкинми? 
Ж ў р а. Мумкин, мумкин, киравер. Яхши юрибсанми, Жамилабону? 
Ж а м и л а. (киради). Ўҳ-ҳў, ишлар катта-ку. Яхши қипсан, Ғанивой. Шунақа яхши кунларда 
марҳумларни эслаб туриш керак. Раҳмат сенга. (Келиб икковлари билан кўришади.) Шу баҳона 
эски дугоналаримиз билан бир гаплашарканмиз. 
Ж ў р а. Бай-бай-бай! Қанақа атир қуйдинг? Ҳаммаёқ сасиб кетди-ку. 
Ж а м п л а. Франсузский атир, билдингми! Бир шишаси 60 сўм туради. 
Ғ а н и. Бунақасини сенга ўхшаган магазинчилар қуяди. Осон пул топишни биласанлар. 
Ж а м и л а. Сенлар шунақасанлар-да. Отики магазинчи бўлса, ўғри дейсанлар. 
Ариқ бўйида совунга кўзи тушиб қолади. Энгашиб, ариқда қўлини юва бошлайди. 
Ғ а н и. Ана, энди совунга қирон келтиради. Бир кунда ўи марта совунга кўзи тушса, ўн 
марта қўл ювади. Қўллари ҳам оқ ем бўлиб кетгандир. 
Жамила сумкасидан дастрўмолча олиб, қўлини арта бошлайди. 
Ж ў р а. Тайёр тоза сочиқ бор-ку. Ўшанга артавермайсанми? 
Ж а м и л а. Ўзинг биласан-ку, меҳмонга борсам ўзимнн пиёлам, қошиғимни олиб бораман. 
Биров қўл артган сочиққа ўлсам ҳам артмайман. 
Ғ а н и. Бунақада сени икки дунёда ҳам эр олмайди. 
Ж а м и л а. Тегмайман ҳам-да, зарур кептими? 
Ж ў р а. Атир сепишингдан эрсираганга ўхшайди, деб юрган эдим. Демак янглишибман-да. 
Ж а м п л а. Янглншганда қандоқ. Сапсемига янглишгансан. (Хотинлар томонга ўтиб 
кетади.) 
Ғ а н и. Олифтагарчилигини қара-я. Кўнглинг эркак тусамаса, нега пардоз қиласан? Эркак 
зотини кўрсанг тутдек тўкилиб кетаман дейсану. 
Қ у м р и х о н а я киради. 
Қ у м р и. Ассалому алайкум. Дўмбоққина бўлиб юрипсанми, Ғани полвон? 
Ғ а н и. Ҳудога шукр. Ўзинг қалайсан, ўрдакка ўхшаб қишин-ёзин сувда сузиб юрибсанмн? 
Қ у м р и. Ҳа, энди бу ҳам бир гап-да. Худо ҳар бандасига битта эрмак бериб қўйган. Сувни 
кўрсам, балиқ бўлиб кетгим келади. 
Ж ў р а. Гузардаги Пинхас ямоқчи дўконига сенинг журналда чиққан светной сувратингни 
ёпиштириб қўйипти. Уялмайсанми, сувратга ширяланғоч тушипсан-а. 
Ғ а н и. Бу журнал бутун дунёга тарқайди. 
Қ у м р и. «Огонёк» журнали чет элларга ҳам тарқайди. 
Ж ў р а. Роса шарманда бўпсан-ку. 
Қ у м р и. Нега шарманда бўларканман? Фигурам яхши. Баданим тоза. Бутун дунё 
хотинларини кўзи куйсин, деб шунақа қилганман. 
Ғ а н и. Дунёнинг жамики шаҳарларидан сенга хат келармиш, шу ростми? 
Қ у м р и. Рост. Кўпларини ўқиёлмайман. Англизча, франсузча, японча, испанча, итальянча 
хатларга жавоб беролмайман. Неварам Тошкентдан келганда олиб кетиб, ҳаммасига жавоб 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет