ҚЎллаш бўйича йўРИҚнома амброксол ambroxol препаратнинг савдо номи: Амброксол Таъсир этувчи модда (хпн)



бет3/4
Дата13.01.2024
өлшемі47 Kb.
#489010
1   2   3   4
Амброксол

Ножўя таъсирлари
Умумий бузилишлар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, эшакеми, шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар, ангионевротик шиш, диспноэ, қичишиш ва бошқа аллергик реакциялар), иситма, анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, терини оғир даражали шикастланишлари: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар (масалан кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, қоринда оғриқ), оғизни қуриши, жиғилдон қайнаши, қабзият, сўлак оқиши.
Нафас тизими томонидан: ринорея, нафас йўлларини қуриши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия.


Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Амброксол гидрохлоридига ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратнинг ёрдамчи моддаларини ўзлаштираолмаслик кузатилиши мумкин бўлган кам учрайдиган наслий касалликлар бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).


Дориларнинг ўзаро таъсири
Амброксол ва йўтални сусайтирувчи воситаларни бир вақтда қўллаш йўтал рефлексини сусайиши оқибатида шиллиқни кўп миқдорда тўпланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун шифокор томонидан даволашдан кутилаётган фойда ва кузатилиши мумкин бўлган хавфни синчковлик билан баҳолагандан кейингина бундай мажмуани қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Амброксол гидрохлориди каби балғам кўчирувчи воситаларни қўллаш билан боғлиқ терининг оғир шикастланишлари: Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ҳақида бир нечтагина хабарлар берилган. Умуман олганда уларни пациентларда асосий касалликни оғир кечиши ёки бошқа препаратни бир вақтда қабул қилиш билан тушунтириш мумкин бўлган. Шунингдек пациентларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдромининг бошланғич босқичида носпецифик, иситма, лоҳаслик, ринит, йўтал ва томоқда оғриқ каби грипп симптомларини бошланишига ўхшаш кўринишлар кузатилиши мумкин. Носпецифик, грипп бошланишига ўхшаш симптомларда йўталга ва шамоллашга қарши препаратлар билан симптоматик даволашни янглишиб қўлланиши мумкин. Шунинг учун тери ёки шиллиқ қаватларни янги шикастланишлари пайдо бўлганида дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш керак.
Таблеткалар лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза ва галактозани сўрилиши бузилишлари бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Амброксол шиллиқ секрециясини кучайтириши мумкинлиги туфайли, бронхиал моторикани бузилишлари ва шиллиқ секрецияси кучайганда (масалан бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган касалликларда) препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак функциясини бузилиши ёки оғир даражадаги жигар етишмовчилигини бўлган пациентларда таблеткаларни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш керак.
Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда жигарда ҳосил бўладиган метаболитларини тўпланиши кутилади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Амброксол гидрохлориди йўлдош тўсиғидан ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорликни кечиши, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита зарарли таъсирини аниқламаган.
Препаратни ҳомиладорликнинг 28-чи хафтасидан кейин қўллаш ҳомилага бирон-бир зарарли таъсирни намоён қилмаслиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Лекин ҳомиладорлик вақтида дори воситаларини қабул қилиш юзасидан одатдаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Айниқса ҳомиладорликнинг I уч ойлигида Амброксолни қўллаш тавсия этилмайди.
Амброксол гидрохлориди кўкрак сути билан ажралади. Гарчи чақалоқларга нохуш самаралар кутилмасада, эмизиш даврида Амброксол таблеткаларини қабул қилиш тавсия этилмайди.
Болалар. 12 ёшдан ошган болаларда қўлланади. 12 ёшгача бўлган болаларда амброксолни бошқа дори шаклларида қўллаш тавсия этилади.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти. Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет