7
20 Мажбуриятлари умумий суммада ифодаланган мустақил объектларга эга асосий воситалар
бўйича бошланғич қиймат ушбу суммани алоҳида объектнинг жорий қийматига пропорционал
равишда тақсимлаган ҳолда аниқланади.
21. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган қиймати Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларида ва мазкур стандартда белгиланган ҳолатлардан ташқари
ҳолларда ўзгартирилмайди.
Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қийматини ўзгартиришга
ушбу асосий воситалар қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар
билан таъминлаш,
реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш, қисман тугатиш ва уларни
қайта баҳолаш ҳолатларида йўл қўйилади.
Қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, модернизация қилиш ишларига
асосий воситаларнинг технологик ёки хизмат мақсадининг ўзгариши, юкламанинг ошиши ва
сифатни янада яхшилаш туфайли юзага келган ишлар киритилади.
Реконструкция қилиш ишларига ишлаб
чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар,
хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида ишлаб чиқаришни
такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган
ҳамда асосий воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд
асосий воситаларни қайта қуриш киради.
Техник қайта қуроллантиришга илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни
механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни модернизация
қилиш ва уларни янги, унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан алмаштириш асосида асосий
воситалар ва уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича
комплекс чора-тадбирлар киради.
Достарыңызбен бөлісу: