8
Маънан эскирган асосий воситаларнинг қайта тиклаш қиймати шунингдек,
уларнинг маънан
эскириши тегишли нархлар (тарифлар)нинг ўзгариш даражалари ва суръатларида акс этишидан
келиб чиқиб, қайта ҳисоблаш санасида мавжуд бўлган нархлар (тарифлар) бўйича уларни
тайёрлашга доир мавжуд харажатлар асосида аниқланади.
Ишлаб чиқаришдан олинган, ҳозирги шароитда уларнинг аниқ нусхасини тайёрлаш нархлари ва
харажатларини аниқлаш амалда мумкин бўлмаган асосий воситаларнинг қайта тиклаш қиймати
аниқланаётганда уларнинг қиймати илгари чиқарилган ва ҳозирги объектларнинг энг муҳим
фойдаланиш тавсифлари нисбати бўйича тузатилган, функционал жиҳатдан
худди шундай
чиқарилаётган объектларнинг қайта тиклаш қиймати асосида ўрнини босиш қиймати сифатида
аниқланади.
Ер участкалари ва табиатдан фойдаланиш объектларининг қиймати қайта баҳоланмайди,
қонунчиликда белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ер участкалари бундан мустасно.
26. Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс
эттирилади.
27. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳоланиши мумкин (шу жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича вақти-вақти билан).
28. Асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати қайта баҳоланганда қайта баҳолаш
ўтказилган санадаги уларнинг жамланган амортизацияси асосий воситаларнинг бошланғич
(тиклаш) қиймати ўзгаришига мос индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисобланадиган
амортизация қайта баҳоланган қиймат ҳисобидан амалга оширилади.
29. Асосий воситалар индекслаш йўли билан ёки расмий тасдиқланган бозор нархлари бўйича
бевосита қайтадан ҳисоб-китоб қилиш орқали қайта баҳоланади.
30. Индекслаш йўли билан асосий воситаларни қайта баҳолаш чоғида, бухгалтерия ҳисобида қайта
баҳолашни ўтказиш санасидаги ҳолат бўйича қайд этилган асосий воситалар (шу жумладан уларга
доир эскириш тўла ҳисоблаб ёзилган объектлар)нинг эскириш суммаси уларни тиклаш қийматига
қайта ҳисоблаш чоғида асосий воситалар қийматини ўзгартиришнинг
тегишли индексларига
кўпайтирилиши керак. Асосий воситаларни бевосита қайта ҳисоблаш усули билан қайта баҳолаш
чоғида бухгалтерия ҳисобида қайд этилган эскириш суммаси қайта баҳолашдан кейинги тиклаш
қийматининг қайта баҳолашгача бўлган қийматга нисбати билан ҳисоблаб чиқариладиган қайта
ҳисоблаш коэффициенти бўйича индексланиши керак.
31. Бевосита қайтадан ҳисоб-китоб қилиш усули қўлланилганда объектларнинг тиклаш қиймати
ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун ташкилотнинг хоҳишига кўра қуйидагилардан
фойдаланилиши мумкин:
тайёрловчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк
биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги
маълумотлар;
қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва асосий воситаларни харид қилиш санасига МБ курсларининг
нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш
санасига ЭАВда асосий воситалар қиймати тўғрисидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд
бўлганида) маълумотлар;
тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон
9
қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
асосий воситалар қиймати тўғрисида баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг баҳосини ўсиши суммаси резерв капитали
таркибига «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётига олиб борилади.
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг баҳосини пасайиши суммаси «Узоқ муддатли
активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётига резерв капиталининг мазкур объектнинг
аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган баҳосини ўсиши суммаси доирасида камайишига олиб
борилади.
Объектнинг баҳосини пасайиши суммаси унинг баҳосини ўсиши суммасидан ошиши бошқа
операцион харажатларга олиб борилади.
32. Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта
баҳолаш амалга оширилган жорий даврда акс эттирилади.
Ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолати бўйича ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолаш
натижалари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши лозим.
Қайта баҳолаш натижалари аввалги ҳисобот йилидаги молиявий ҳисобот маълумотларига
киритилмайди, балки ҳисобот йили бошига молиявий ҳисобот маълумотларини шакллантиришда
қабул қилинади. Бунда ўтган йил якуни ва ҳисобот йили
бошидаги маълумотларнинг мос
келмаслиги ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолати бўйича ўтказилган асосий воситаларни
қайта баҳолаш натижаси сифатида тушунтирилади ҳамда жорий давр молиявий ҳисоботига
тушунтириш хатида баён этилади.
Достарыңызбен бөлісу: