Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Бухгалтерия  ҳисоби  усули



Pdf көрінісі
бет10/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Бухгалтерия  ҳисоби  усули.  Бухгалтерия  ҳисоби  ўзининг  предмети 

хусусиятларига  мос  ўрганиш  усулларидан  фойдаланадики,  булар  маълум 

кўзатиш натижаларини пул  кўрсаткичида ифодалаш, кайд қилиш хамда уни 

зарур  езувлар  ёрдамида  тартибга  солиш,  унинг  натижаларини  аниқлашдан 

иборатдир.Бундай  усулларга  бухгалтерия  ҳисоби  езувларининг  хужжатга 

асосланиши,  йўқлама  қилиш,  бахолаш,  калькуляция  қилиш,  бухгалтерия 

счётлари, хўжалик операцияларини шу счётларда кайд қилишни махсус икки 

ёқлама  езиш  тизимида  юргизиш,  бухгалтерия  балансини  ва  ҳисоботини 

тўзишлар киради. 

Хужжатлаштириш  бухгалтерия  ҳисоби  усулининг  энг  муҳим  элементи 

эканлиги  1938  йилда  профессор  Я.М.Гальперин  томонидан  исботланиб, 

Иқтисодий  адабиетга  киритилган.  Корхоналарда  содир  булаетган  хамма 

хўжалик  операцияларини  еппасига  ва  ўзлуксиз  кўзатиш  натижаларини 

натура  ва  пул  кўрсаткичларида  ифодалаш  ва  бу  маълумотларни  уларнинг 

исботи бўлган хужжатларда кайд қилиш усули қўлланилади. 

Йўқлама  қилиш  –  бу  санаш,  тортиш,  улчаш  ва  хоказолар  йули  билан 

корхона  мол-мулкини  руйхат  қилиш  маълумотларни  ҳисоби  маълумотлари 

билан солиштириш, топилган камомад, ортикча нарсалар, нобудгарчилик ва 

хоказолар  тарзидаги  фаркларни  хужжат  билан  расмийлаштириш,  бу 

фаркларнинг  сабабларини  ва  айбдорларини  топишдан  иборатдир.Йўқлама 

қилишнинг  бухгалтерия  ҳисоби  усулининг  элементи  эканлиги  1950  йилда 

профессор  Н.А.Кипарисов  томонидан  исботланиб  Иқтисодий  адабиетга 

киритилган. 

Бахолаш  хўжалик  маблағлари,  уларни  нг  ташкил  топиш  манбалари  ва 

хўжалик жараёни пул ўлчовида ифодалаш усулида намоен булади. Бахолаш 




бухгалтерия  ҳисоби  усулининг  бир  элементи  эканлиги  биринчи  марта  1948 

йилда  профессор  А.А.Афанасьев  томонидан  исботланган  ва  Иқтисодий 

адабиетга  киритилган.  Калькуляция  қилиш  маҳсулот  бирлиги,  бажарилган 

иш  ва  хизматларнинг  таннархини пул  ифодасида  ҳисоблаш  усулида  намоен 

булади. Калькуляция қилиш бухгалтерия ҳисоби усулининг муҳим элементи 

эканлиги  Иқтисодий  адабиетга  1948  йили  профессор  А.А.Афанасьев 

томонидан  киритилган.  Бухгалтерия  ҳисоби  объектларини  уларнинг 

Иқтисодий  мазмунига  караб  умумлаштириш  ҳисобининг  счётлар  тизими 

ёрдамида  амалга  оширилади.Бухгалетрия  ҳисоби  объектларини  бухгалтерия 

счётлари  ёрдамида  гурухлаштириш  бухгалтерия  ҳисоби  усулининг  муҳим 

элементи  эканлиги  Иқтисодий  адабиетга  Н.А.Леонтьев,  В.Е.Кедров  ва 

С.А.Шченковлар томонидан киритилган. 

Хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисобининг счётларида акс эттириш 

икки  ёқлама  езиш  усули  ёрдамида  амалга  оширилади.  Икки  ёқлама  езиш 

усули  бухгалтерия  ҳисоби  усулининг  муҳим  элементи  сифатида  Иқтисодий 

адабиетга профессор Н.А.Кипарисов томонидан киритилган. 

Бухгалтерия  ҳисоби  усули  деб  диалектик  усулга  асосланган  ҳолда 

хўжалик жараёни ва операцияларини хужжатларда еппасига ва ўзлуксиз кайд 

қилиб  икки  ёқлама  езиш  усули  билан  счётлар  тизимида  пул  ифодасида  акс 

эттириш,  ҳисоб  маълумотларининг  тўғрилигини  йўқлама  қилиш  ёрдамида 

аниқлаш,  улар  асосида  керакли  калькуляция,  баланс  ва  ҳисобот  тўзишга 

айтилади. 





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет