характерларига караб, ўзок муддатли ёки қисқа муддатли активлар булиши
мумкин. Мулкка корхонада ишлатилаётган ва бир йилда ортик муддат ичида
корхонада ишлатилиши мулжалланган ушлаб куриш мумкин бўлган ўзок
муддатли активлар, яъни асосий воситалар киради. Номоддий активларга
корхона учун қийматга эга бўлган, лекин кўриб ёки ушлаб бўлмайдиган ўзок
муддатли куйилмаларнинг объектлари, акциядорнинг мол-мулкидан акцияли
жамиятнинг фойдаланиш хукуки ва бошқа хукуклар киради.
2.Муомала фазасидаги хўжалик маблағлари муомала буюмлари, пул
маблағлари, ҳисоб-китоб қилишдаги маблағлар ва муомалага хизмат килувчи
маблағларга бўлинади.
Муомала буюмлари хўжаликнинг ўзида фойдаланиш учун (мол тусини
олмайди) ёки сотиш учун (мол тусини олади) хизмат қилади. Бунга меҳнат
маҳсулотлари киради.
Ҳисоб-китобдаги маблағлар – бу бир корхонанинг иккинчисига бўлган
қарзини акс эттиради. Муомалада қатнашувчи маблағларга шу фазада
ишлатилаетган омбор бинолари, инвентарлар ва хоказолар хам киради.
3.Корхона айланишидан четлатилган маблағларга корхонанинг асосий
фаолиятида хакикатда катнашмаётган, лекин маълум давр ичида унинг
балансида ҳисобга олиб борилаетган маблағлар киради. Бундан ташкари
уларга корхона хўжалик фаолиятини салбий натижаси ҳисобланган суммалар
хам киради. Буларнинг биринчисига фойдадан давлат бюджетига
ажратмалар, туловлар сифатида чегирилган маблағлар кирса, иккинчисига
эса корхонанинг жорий даврдаги зарари киради.
III.Корхона айланишидан четлатилган маблағлар
1. Фойда ҳисобида четга жалб қилинган маблағлар.
2. Четга жалб қилинган хар хил маблағлар.
3. Курилган зарарлар суммаси.
Хар бирининг қиймати 330 сумдан кам ёки хизмат қилиш муддати бир
йилдан оз бўлган меҳнат воситалари кам бахоли ва тез ишдан чикадиган
буюмлар деб аталади ва улар асосий воситалар таркибида эмас, балки
айланма маблағлар таркибида ҳисобга олинади.Хар бир кам бахоли
буюмнинг қиймати чегараси ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан
ўзгариб туради. Масалан, 1934 йилнинг бошида қиймати 10 сумдан олинган
меҳнат воситалари кам бахоли деб ҳисобланган булса, бу кўрсаткич 1936
йилдан бошлаб 200 сум, 1952 йилнинг 1 январидан 300 сум, 1956 йилнинг 1
декабридан бошлаб 500 сум, 1980 йилнинг июлидан 100 сум ва 1991 йилнинг
январидан 300 сум қилиб белгиланган.
IV.Айланишдан ташкаридаги маблағлар.
1. Фойда ҳисобидан четга жалб қилинган маблағлар.
2. Хар хил четга жалб қилинган маблағлар.
3. Курилган зарарлар суммаси.
Корхоналарнинг хўжалик маблағлари жойланишига караб асосий
воситалар, номоддий активлар ва айланма маблағлар хамда айланишдан
ташкаридаги маблағларга бўлинади. Айланма маблағлар ўз навбатида ишлаб
чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш ва муомала жараёнидаги маблағлар
(тайер маҳсулотлар, пул маблағлари, бошқа корхоналар билан олиб
бориладиган ҳисоб-китоблардаги маблағлар) ва бошқа маблағлардан иборат
булади.Умуман олганда, моддий ишлаб чиқариш билан банд бўлган
корхоналарнинг айланма маблағлари ишлаб чиқариш айланма фондалри ва
муомала фондларидан иборатдир.
Достарыңызбен бөлісу: