КИРИШ
Бозор иқтисодиёти турмушимизга кириб келаеётган бир пайтда ҳисоб-
китоб ва ҳисобот ишларини замон талабларига жавоб берадиган тарзда
юритиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги даврда давлат, жамоа, қўшма, кичик, хиссадорлик, хусусий ва
бошқа мулк шаклига эга бўлган корхоналар молиявий хўжалик фаолиятнинг
тўғри тартибли бошқарилиши кўп жихатдан хўжаликнинг молиявий,
хўжалик муаммолалари каби омилларни ифодалашга ягона тартибда
ёндашилишига боғлиқ. Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини ўрганиш
ва бошқаришда асосий манба бўлиб ҳисобланади.Каерда ҳисоб-китоб
ишлари пухта ташкил этилса,кўзланган максадга эришиш осон булади.
Бухгалтерия ҳисобини пухта ўрганиш бу фанни фундаменти ҳисобланган
бухгалтерия ҳисоби назариясидан бошланиши лозим. Чунки бу фан
бухгалтерия ҳисоби тўғрисида умумий тушунча, ҳисоб, счёт, икки ёқлама
езув, хужжатлаштириш, бахолаш, калькуляция қилиш, баланс, ҳисобот,
йўқлама қилиш, бухгалтерия ҳисоби предмети ва методи тўғрисида батафсил
тушунча беради.