Бухгалтерия ҳисобида калькуляция қилиш. Калькуляция деб, маълум
ишлаб чиқарилган маҳсулот тайерланган моддий қийматлик бажарилган иш
ва қилинган хизматларнинг режалаштирилган меъерий ёки хакикий
таннархини кўрсатувчи хужжатга айтилади. Калькуляция қилиш деб эса
ишлаб чиқарилган маҳсулот, тайерланган моддий қийматлик, бажарилган иш
ва қилинган хизматларнинг режалаштирилган меъерий ёки хакикий
таннархини аниқлаш жараёнига айтилади.
Харажатлар ўзларининг Иқтисодий мазмунига караб асосий харажатлар
ва устама харажатларга бўлинади. Асосий харажатлар деб ишлаб чиқарилган
маҳсулотнинг асосини ташкил килувчи ва уни ишлаб чиқариш технологик
жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларга айтилади. Бундай
харажатларга маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига боғлиқ
бўлган хом-аше, материал, сотиб олинган тайер маҳсулот ва ярим тайер
маҳсулотлар асосий ишлаб чиқаришда ишловчи ишчиларнинг иш хаки,
суммаси ва унга нисбатан ҳисобланган ижтимоий сугурта ажратмалари ва
захира суммаси ва бошқа харажатлар киради.Устама харажатлар деб ишлаб
чиқаришни
бошқариш
ва
уларга
хизмат
қилиш
харажатларига
айтилади.Бунга умум ишлаб чиқариш ва умум хўжалик харажатлари киради.
Харажатлар ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархига кушиш
усулига караб бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади..Бевосита
харажатлар деб ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархига тўғридан-
тўғри кушиш мумкин бўлган харажатларга айтилади.Билвосита харажатлар
деб эса ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархига бирор Иқтисодий
базисга нисбатан мутаносиб равишда таксимлаш йули билан кушиладиган
харажатларга айтилади.
Харажатлар элементларига караб куйидаги гурухларга бўлинади:
1. Моддий харажатлар (чикиндилар суммаси айириб ташлангандан
кейин).
2. Меҳнатга хак тулашга қилинган харажатлар.
3. Давлат ижтимоий сугуртага қилинган ажратмалар.
4. Мажбурий тиббий сугуртага қилинган ажратмалар.
5. Асосий фондларнинг амортизацияси.
6. Хар хил харажатлар.
Ишлаб чиқариш маҳсулотлари таннархини калькуляция қилишнинг учта
усули бор:
1. Булимли усул.
2. Буюртмали усул.
3. Меъерий усул.
Ишлаб чиқариш жараёни бир неча булимлардан иборат бўлган ва хар бир
булимнинг маҳсулоти кейинги булимлар учун ярим тайер маҳсулот булиши
билан бирга, бошқа корхоналарга сотиш учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи
тармоклар корхоналарида калькуялция қилишда булимли усул қўлланилади.
Бу услда хар бир булимнинг ишлаб чиқараетган маҳсулотлари таннархи
алохида
аниқланади.Бунга
тукимачилик
комбинатларида
ишлаб
чиқарилаетган маҳсулотлар таннархини калькуляция қилиш мисол була
олади.
Алохида характердаги хамда кичик серияли ишлаб чиқариш
корхоналарида маҳсулотлар таннархи буюртмали усул буйича калькуляция
қилинади. Бундай калькуляция қилишда калькуляция объекти ишлаб
чиқариш буюртмаси булади. Буюртмали усул билан калькуляция қилинганда
муайян буюртма тугамагунга кадар ҳисобот калькуляциясини тўзиб
бўлмайди.
Кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот таннархи усул буйича
калькуляция қилинади. Хар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот буйича
меъерий калькуляция тўзилади. Ҳисобот даври ичида харажатлар
меъерларининг ўзгариши алохида ҳисобга олиб борилади. Ишлаб чиқаришга
аввалдан ишлаб чикилган меъерлар буйича харажатлар қилинади. Бу
меъерлардан
ортикча
ёки
кам
қилинган
харажатлар
махсус
хужжатлаштирилиб, алохида ҳисобга олиб борилади.
Достарыңызбен бөлісу: |