ўзгартиришга таъсир килган ишчиларнинг иш хаки ва иш хакига нисбатан
ҳисобланган хар хил ажратмалар суммаси, меҳнат буюмларига таъсир
қилишда ишчилар томонидан фойдаланилган меҳнат куролларининг
амортизация суммаси хамда ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш ва унга
рахбарлик қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар йигиндисидан иборат
булади.
«
Асосий ишлаб чиқариш» счёти. Муайян корхона кандай маҳсулотни
ишлаб чиқариш, кандай ишларни бажариш ёки кандай хизматларни қилиш
максадида тўзилган булса, шу максадларни бажариш билан боғлиқ бўлган
ишлаб чиқариш асосий ишлаб чиқариш бўлиб ҳисобланади ва унинг
харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун счётлар
руйхатидаги «Асосий ишлаб чиқариш» счёти тайинланган.
Сотиш жараёни ҳисоби. Сотиш максадида ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар сотиш жараёнида харидорларга жунатилади ва улардан кабул
қилиб олинган бу маҳсулот учун улгуржи, шартнома, келишилган ёки эркин
нархда пул олинади.
Ишлаб чиқариш жараёни ҳисобида, айтиб утганидек, ишлаб чиқарилган
тайер маҳсулот омборда ишлаб чиқариш таннархида ҳисобга олинади. Тайер
маҳсулотлар харидорларга етказиб берилгунга кадар бир канча харажатлар
қилинади. Бу харажатлар ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган
харажатлар, яъни тижорат харажатлари бўлиб ҳисобланади. Тайер
маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига уни харидорларга етказиш
билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни кушиш йули билан сотилган
маҳсулотларнинг тула таннархи аниқланади.
Сотиш жараёнида ишлаб чиқарилган тайер маҳсулотларнинг сотиш
натижалари аниқланади. Сотиш натижалари фойда ёки зарар бўлиб чикиши
мумкин. Бу тўғрида дарсликнинг аввалги бобларида хам гап юритилган.
Шуни айтиш керакки, ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган тайер
маҳсулотлар сотилади, бажарилган иш ва хизматлар хамда курилиш, лойиха-
тадкикот, геология-кидирув ва илмий текшириш ишлари буюртмачиларга
топширилади.Шунга карамасдан бу жараённи сотиш жараёни деб аташ
максадга мувофикдир.
Сотиш жараёнида тайер маҳсулотлар хридорларга жунатилади.
Харидорлардан жунатилган тайер маҳсулотлар, бажариб топширилган иш ва
қилинган хизматлар учун пул олинади. Ҳисобот йилининг охирида сотиш
натижалари аниқланади.
Куйида сотиш жараёни ҳисоби билан бевосита алокадор бўлган синтетик
счётларнинг қисқача тавсифномаси берилади.
Достарыңызбен бөлісу: