Хужжатлар айланишини ташкил қилиш тартиби. Бухгалетрия
ҳисобида бошлангич хужжатларнинг харакати (хужжатни тўзиш ёки бошқа
корхонадан олиш, ҳисобга кабул қилиш, ишлаш, архивга бериш- хужжатлар
айланиши )жадвал билан тартибга солинади. Бу жадвални тўзиш ишларини
корхонанинг бош буъгалтери ташкил қилади. Шундай қилиб, хўжалик
операцияларини ўзида акс эттирган хажжатларнинг расмийлаштиришидан
архивга келиб тушишига кадар босиб утиши зарур бўлган боскичлар
йигиндисига хужжатларнинг айланиши деб аталади. Шунинг учун хам бир
турдаги бухгалтерия хужжатларига ўзига хос харакат жадваллари тўзилади.
Бу жадвалларга асосан бухгалтерлар моддий жавобгар шахслардан, ҳисобдор
шахслардан, цех ва завод ходимларидан бухгалтерия хужжатларини талаб
қилади.
Бухгалтерия хужжатларининг айланиши хужжатларни архивга топшириш
билан тугайди.
Бошлангич хужжатлар ва ҳисоб регистрларини саклаш тартиби.
Бошлангич хужжатлар,ҳисоб регистрлари,бухгалтерия ҳисоботлари ва
баланслари албатта архивга топширилиши керак.Улар корхона архивига
топширилгунга кадар бухгалтерияда махсус хоналарда ёки берқиладиган
шкафларда бош бухгалтер томонидан куйилган шахснинг жавбгарлиги
остида сакланади.Катъий ҳисоботдаги иш когозлар эса сейфларда,металлдан
ясалган шкафларда ёки уларнинг бутлигини таъминлайдиган махсус
хоналарда сакланиши керак.
Корхона архивида бошлангич хужжатлар,ҳисоб регистрлари,бухгалтерия
ҳисоботи ва балансларини саклаш муддати Вазирлар Махкамаси кошидаги
бош архив бошқармаси тасдикланган вазирликлар ва корхоналар фаолиятида
ташкил буладиган намунавий хужжатлар руйхати билан аниқланади.
Архивга топшириладиган хужжатлар аввал экспертиза қилинади ва
маълум тартибга келтирилади.Касса ордерлари,бунак ҳисоботлари,банк
кучирмалари ва уларга тегишли хужжатлар хамда сакланиш муддати ун
йилдан
кўп
бўлган
хужжатлар
архивга
муковаланган
ҳолда
топширилади.Сакланиш муддати ун йилдан кам бўлган хужжатларни
скоросшивателда вараклари ракамлаштирилмаган ва хужжатлар руйхати
тўзилмаган ҳолда рахивга топшириш мумкин.Бухгалтерияда хужжатларнинг
бутлигига корхонанинг бош бухгалтерия жавобгар булади.Шунинг учун хам
бошлангич хужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган масалаларни
корхонанинг бош бухгалтерия хал қилади.
Корхоналарнинг йиллик ҳисоботи,йигма ҳисобот,уларга берилган
тушунтириш хатлари,йиллик бухгалтерия ҳисоботини ишлаб чикиш ва унинг
тахлили буйича тахлилий жадваллар,йиллик бухгалтерия ҳисоботини кўриб
чикиш ва тасдиклаш буйича материаллар (буйрук,протокол ва бошқалар)
доим сакланади.Ишчи ва хизмат-чиларнинг шахсий счётлари 75 йил
сакланади.
Иморат ва иншоотлар ҳисоби буйича дафтар ва картотекалар хамда
уларни йўқлама қилиш материаллари ун йил сакланади.
Бош дафтар ва жўрналлар, корхоналарнинг молиявий хўжалик фа-
олиятини хужжатли тафтиш далолатномалари ва уларга тегишли
материаллар беш йил сакланади.
Касса дафтари,айланма ва йигма ведомостлар,бошлангич хуж-
жатлар,ишчи ва хизматчиларга иш хаки тулаш ведомостлари,агар тафтиш
қилинган булса, уч йил сакланади.Дебитор ва кредитор қарзлар,жанжалли ва
ишончсиз қарзлар,иш хакига доир қарзлар,кредитга олинган моллар учун
ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китоблар,бунак ҳисоботлари, кассани
текшириш далолатномалари ва бошқалар билан боғлиқ бўлган хужжатлар
хам уч йил сакланади. Шу муддатлар тугагандан сунг махсус аҳамиятга эга
бўлган
хужжатлар
ажратиб
олиниб
давлат
архивига
топширилади.Хужжатларнинг колган кисми эса корхона архивидан
олиниб,далолатнома асосида йўқотиб юборилади.
Бошлангич хужжатлар,ҳисоб регистрлари,бухгалтерия ҳисоботлари ва
балансларнинг бутлигини, уларнинг архивга берилишини расмийлаштириш
ва архивга топширишни корхонанинг бош бухгалтери таъминлайди.Улар
бухгалтерия ва корхона архивидан корхонанинг бошқа булинмалари
хизматчиларига берилмайди.Айрим холлардагина факат бош бухгалтернинг
рухсати билан корхонанинг бошқа булинмалари ходимларига берилиши
мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |