Доимий харажатлар
|
Ўзгарувчи харажатлар
|
Бошқарув ходимлар маоши
| |
Корхона тўлов мажбуриятлари
|
Хом-ашё
|
Солиқлар
|
Материал
|
Амортизация ажратмалари
|
Ёнилғи
|
Ижара ҳақи
|
Транспорт хизмати
|
Қўриқлаш хизмати харажатлари
|
Ишчилар иш ҳақи ва шу кабилар учун харажатлар
| III. Маҳсулот нархига қўшилиш характерига кўра - Тўғри ёки бевосита харажатлар – бевосита маҳсулот таннархида акс этади, нарх таркибига киради.
- Эгри ёки билвосита харажатлар – маҳсулот таннархида акс этмайди, маҳсулот нархига устама ҳисобланади.
2. Ўртача харажатлар ва уларнинг турлари. - Маҳсулот (ёки хизмат) бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар ўртача харажатлар деб аталади.
- Ўртача харажатларнинг турлари
- Ўртача умумий харажатлар (АТC)
- Умумий ёки ялпи харажатларнинг (TC) ишлаб чиқарилган товарлар (Q) миқдорига нисбати, яъни: ATC = TC / Q
- Ўртача доимий харажатлар (AFC)
- Доимий харажатларнинг (FC) ишлаб чиқарилган товарлар (Q) миқдорига нисбати, яъни: AFC = FC / Q
- Ўртача ўзгарувчи харажатлар (АVC)
- Ўзгарувчи харажатларнинг (VC) ишлаб чиқарилган товарлар (Q) миқдорига нисбати, яъни: AVC = VC / Q
Маҳсулот бирлигини ишлаб-чиқаришга қилинадиган сарф-харажатларни ҳисоблаш учун ўртача умумий, ўртача доимий ва ўртача ўзгарувчан харажатлар тушунчаларидан фойдаланилади.
Ўртача умумий харажатлар (ATC) ўртача доимий харажатлар билан (AFC) ўртача ўзгарувчи харажатлар (AVC) йиғиндисига тенг. ATC = AFC + AVC. - Меъёрий харажатлар – (MC) қўшимча бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатлардир.
- Ҳозирги пайтда маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларни асосий қисмини хом-ашё материаллар сарфи эгаллайди. 100 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинган ҳамма сарф харажатларни АҚШ да 60%, Японияда 57%, Германия, Англияда 54%, Францияда 52%, Италияда 49%, Россияда 50% дан ортиғини хом-ашё ташкил этса, қолганини меҳнат, электр энергия ва ёқилғи сарфлари ҳамда амортизация ташкил этган.
- Бизнинг республикамизда ҳам харажатлар таркиби шу кўрсаткичлардан унчалик катта фарқ қилмайди. Хулоса қилаб айтиш мумкинки, хом ашё харажатини камайтириш имконияти каттароқдир. Исрофгарчиликка йўл қўймай, ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланиш харажатларни камайишига сабаб бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |