Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет100/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
11.3. Ишлаб чиқариш заҳираларининг синтетик ҳисоби 
 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг 
синтетик ҳисоби 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимига 
кирувчи счётларда юритилади. Чунончи:
-1010 “Хом-ашё ва материаллар” счётида ўз ишлаб чиқаришида қайта 
ишлаш учун мўлжалланган қишлок хўжалик маҳсулотлари ҳисобга олиб 
борилади; 
-1020 “Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар” 
счётида сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар ҳисобга 
олиб борилади; 


161
-1030 “Ёғилги” счётида қишлоқ хўжалик корхонаси транспорти ва 
техникаси учун зарур бўлган барча турдаги (қаттик ва суюқ) ёқилғилар 
ҳисобга олиб борилади; 
-1040 “Эҳтиёт қисмлар” счётида қишлоқ хўжалик техникаси учун сотиб 
олинган барча турдаги эҳтиёт қисмлар ҳисобга олинади; 
-1050 “Қурилиш материаллари” счётида қишлоқ хўжалиги корхонасида 
турли мақсадларда ишлатиш учун сотиб олинган қурилиш материаллари 
ҳисобга олинади; 
-1060 “Идиш ва идишбоп материаллар” счётида барча турдаги идишлар 
ва идиш материаллари (қоплар, бочкалар ва бошқалар) ҳисобга олинади; 
-1070 “Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар” счётида қайта 
ишлаш учун бошка ташкилотларга берилган материаллар ҳисобга олиб 
борилади; 
-1080 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счётида қишлоқ хўжалиги 
корхонасидаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари хисобга олиб борилади; 
-1090 “Бошқа материаллар” счётида ем-хашаклар, уруғлик, ўғитлар, 
асосий воситаларни тугатишдан олинган металлолом, эскирган шиналар, 
қайта ишланган мойлар ва бошқа материаллар ҳисобга олиб борилади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари кирими ва 
чиқими юқорида номлари зикр этилган счётларда ҳисоб баҳосида акс 
эттирилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг сотиб олиш қиймати (ҳақиқий 
таннархи), режа таннархи, ўртача баҳо ва бошқалар ҳисобланади. Ишлаб 
чиқариш заҳираларини танлаб олинган ҳисоб баҳосининг аниқ тури қишлоқ 
хўжалик корхонаси ҳисоб сиёсатида белгиланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари 
киримининг ҳисоби бошқа ташкилотлардаги сингари бевосита ва билвосита 
усуллардан бири бўйича олиб борилади. Чунончи, бевосита усулда уларнинг 
барча манбалардан кирим қилиниши материаллар ҳисоби счётларининг 
(1010-1090 счётлар) дебетида тўғридан-тўғри акс эттирилади. Бунда 
материалларнинг келиб тушиш манбаларини акс эттирувчи счётлар (6010, 
4290, 5010, 4610 ва бошқалар) кредитланади. 
Билвосита усулда қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқариш 
заҳираларининг таъминотчилардан, ўзининг ишлаб чиқаришидан кирим 
қилиниши дастлаб 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» 
счётининг дебетида акс эттирилади. Бунда материалларнинг келиб тушиш 
манбаларини ифодаловчи счётлар (6010, 6990, 2310 ва бошқалар) 
кредитланади. Материаллар бойликларнинг омборларга кирим қилиниши
1510 счётнинг кредитида ва 1010-1090 счётларнинг дебетида акс эттирилади. 
Бу усулда материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати 
ўртасидаги фарқ суммаси ҳисобот даврида алоҳида 1610 «Материаллар 
қийматидаги фарқлар» счётида ҳисобга олинади. Ҳисобот даври охирида 
материаллар қийматидаги фарқ суммалари қуйидагича ҳисобдан чиқарилади: 
(1) келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати 
(таннархиҳисоб баҳосидан паст бўлганда
Дебет 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»


162
Кредит 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» 
(2) келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати 
(таннархиҳисоб баҳосидан юқори бўлганда
Дебет 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» 
Кредит 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
1610 
«Материаллар 
қийматидаги фарқлар» счётида тўпланган 
материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги 
фарқ суммаси харажатларни акс эттирувчи счётларнинг (2010, 2310, 2510, 
9410, 9420, 9430) дебетига сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосига 
мутаносиб тарзда қўшимча ёзув ёки қизил ёзув (сторно) асосида ҳисобдан 
чиқарилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларининг қишлоқ хўжалик ишларига 
сарфланиши, шунингдек уларнинг сотилиши, бепул берилиши, бошқа 
корхоналарга таъсис бадали сифатида киритилиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам 
сифатида берилиши, шуниндек турли бошқа чиқимлари гувоҳлик берувчи 
ҳужжатлар асосида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади (11.1-жадвал).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет