160
Ишлаб чиқариш заҳираларини чиқими қуйидаги ҳужжатлар билан
расмийлаштирилади:
- счёт-фактура – ишлаб чиқариш заҳираларининг турли бошқа
корхоналарга ва ходимларга сотилишида;
- лимит –
забор картаси, талабнома, накладной – ишлаб чиқариш
заҳираларининг сарфланишида.
- минерал, органик ва бактериологик ўғитлар, захарли химикатлар ва
гербицидларни хисобдан чиқариш далолатномаси –
минерал ва бошқа
ўғитлар, захарли химикатлар ва гербицидларнинг сарфланишида.
-товар-транспорт накладнойи – ўсимликчилик маҳсулотлари тайёрлов
ташкилотига жунатиш (сотиш)да;
- накладной – ишлаб чиқариш заҳираларининг ички хўжалик эҳтиёжи
учун фойдаланишда;
- ем-хашак сарфлаш қайдномаси – чорва молларини озуқлантириш учун
ем-хашак сарфлаш вақтида;
- уруғлик ва экиш материалларини сарфлаш далолатномаси –уруғлик ва
кўчат материалларини сарфлашда.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг
сақланишини таъминлаш учун омбор хўжалиги ташкил этилади. Омборлар
умумий ва махсус омборларга бўлинади. Умумий омборларда корхона
эхтиёжи учун зарур бўлган инвентарлар, қоп-қанорлар,
идишлар ва бошқа
материал бойликлар сақланади. Махсус омборлар маълум турдаги
заҳираларни саклаш учун ташкил этилади, масалан, ёқилғи омбори, уғитлар
омбори ва х.к.
Омбор хўжалигини ташкил этилиши,
тегишли ускуналар билан
жиҳозланиши учун корхона раҳбари масъул ҳисобланади. Омборда
сақланадиган заҳиралар учун омбор мудири моддий-жавобгар шахс
ҳисобланади. Омбор мудири омбор хўжалиги ҳисобини юритади.
Бундай
ҳисоб регистрлари бўлиб “Омбор ҳисоби дафтари” ёки “Омбор ҳисоби
карточкаси” ҳисобланади. Ушбу ҳисоботлар ишлаб чиқариш заҳиралари
кирими ва чиқимини акс эттирувчи ҳужжатлар асосида юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: