186
Чорвачилик тармоғида етиштириладиган маҳсулотлар турли тумандир.
Уларнинг асосийлари бўлиб гўшт, сут, жун, тухум, гўнг, насл ҳисобланади.
Айнан ушбу чорвачилик маҳсулотлари ва уларни етиштиришга
доир ишлар
харажатлар объекти, мос равишда, калькуляция объекти бўлиб ҳисобланади.
Чорвачилик маҳсулотлари кирими қуйидаги ҳужжатлар билан
расмийлаштирилади:
1
.
Сут соғиш ҳисоби журнали ((112-шакл) ва
сут харакати қайдномаси
(114-шакл) - ушбу ҳужжатлар асосида сигирларни соғишдан олинган
сутнинг кунлик ҳисоби ферма мудирлари томонидан юритилади.
2. Молларни сўйиш қайдномаси (100-шакл) ва накладнойлар –молларни
сўйишда комиссия томонидан тузилади.
3. Жунни қирқиш ва кирими далолатномаси (116-шакл) – жун қирқиш
пайтида комиссия томонидан тузилади.
4
.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кирими кундалиги (81-шакл) – асал,
пилла, балиқ ва бошқа маҳсулотлар бўйича юритилади.
5.Тухумларни қабул қилиш ва саралаш далолатномаси ((109-шакл).
6.Туғилган молларни қабул қилиш далолатномаси (95-шакл).
7. Моллар вазнини тортиш қайдномаси (98-шакл).
8. Тирик вазннинг ўсишини аниқлаш ҳисоб-китоби (98 а-шакл).
Достарыңызбен бөлісу: