Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет127/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 


196
14-БОБҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИДА ЁРДАМЧИ 
ВА УМУМИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ 
ҲИСОБИ 
 
14.1. Қишлоқ ҳўжалиги корхоналарида ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатларининг ҳисоби ва уларнинг тақсимланиши 
Қишлоқ хўжалик корхоналарини ёрдамчи ишлаб чиқариш 
хўжаликларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ёрдамчи ишлаб чиқариш 
хўжаликлари деганда қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий фаолият
турларига хизмат кўрсатувчи хўжаликлар тушунилади. Уларнинг 
асосийларига қуйидагилар киради:
*машина-трактор парки (МТП); 
*таъмирлаш устахоналари; 
*автотранспорт хўжалиги; 
*электр, газ ва сув таъминоти хўжалиги; 
*ишчи ҳайвонларни сақлаш хўжалиги ва бошқалар. 
Ушбу ва бошқа турдаги ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликлари қишлоқ 
хўжалиги корхоналарининг барча тармоқ ва соҳоларига хизмат кўрсатади. Бу 
хўжаликларнинг харажатлари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан 
етиштирилган у ёки бу турдаги маҳсулотларни етиштиришга бевосита
тааллуқли бўлмаганлиги учун уларни дастлаб алоҳида счётларда йиғиш, 
сўнгра эса ҳисобот даври охирида бирор мезонга асосан тақсимлаш
зарурат туғилади. Бундай харажатлар ҳисоби дастлаб махсус 2310 
«Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётида олиб борилади. Ушбу 
счётнинг дебетида ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликларига ҳақиқатда 
сарфланган харажатлар тўпланади, унинг кредитида эса ёрдамчи ишлаб 
чиқаришга сарфланган харажатларнинг қишлоқ хўжалик корхонасининг
тармоқ ва соҳалари бўйича бўйича асосий ишлаб чиқариш ҳамда сотиш ва 
бошқариш харажатлари счётлари ўртасида тақсимланиши (ҳисобдан 
чиқарилиши) акс эттирилади. Харажатлар ҳисобини ҳисобот даврлари (ой, 
чорак, йил) мобайнида режа таннархда юритувчи корхоналарда 2310 
«Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётининг кредитида харажатлар 
тақсимоти режа таннархида ҳисобдан чиқариб борилади ва йилнинг охирида 
ҳақиқий харажатлар аниқ бўлгач, калькуляция фарқи «қизил ёзув» ёки 
«қўшимча ёзув» усулларига мувофиқ ушбу счётнинг кредитида акс 
эттирилади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг ҳисоб сиёсатига кўра ишчи 
счётлар режасида 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счёти 
тизимида ҳар бир ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмаси харажатлари ҳисоби 
учун алоҳида счётларни ҳам очишлари мумкин, масалан: 
2311 «МТП харажатлари»; 
2312 «Таъмирлар устахонаси харажатлари»; 
2313 «Автотранспорт хўжалиги харажатлари»; 
2314 «Сув хўжалиги харажатлари»; 


197
2315 «Электр таъминоти хўжалиги харажатлари»; 
2316 «Ишчи ҳайвонларни сақлаш харажатлари»; 
2317 «Бошқа ёрдамчи ишлаб чиқариш хўжаликлари харажатлари». 
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари» счётлар тизимида очилган 
барча счётларни юритишга турли бошланғич ҳужжатлар, оралиқ ва йиғма 
ҳисоб регистрлари маълумотлари асос бўлиб ҳисобланади. Уларнинг 
асосийларига қуйидагилар киради: 
1. «Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари бўйича хисобот» (18б- 
шакл); 
2. «Таъмирлаш устахонаси харажатлари ҳисоби журнали»; 
3.«Нуқсонлар ва уларни бартараф этишга кетган сарф-харажатлар 
қайдномаси» ; 
4.Йўл варақалари, ТТН, наклоднойлар 
5. «Транспорт харажатлари йиғма қайдномаси»; 
6. «МТПдан фойдаланиш харажатларининг йиғма қайдномаси»; 
7. Счёт фактуралар; 
8. Нарядлар ва бошқалар; 
«Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш
тариби туғрисида низом»га кўра ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари 
ҳисоби учун мўлжалланган счётларда харажатлар уларнинг қуйидаги 
моддалари бўйича акс эттирилиши лозим: 
*материал харажатлари; 
*асосий ва қўшимча иш ҳақлари; 
*ижтимоий суғуртага ажратмалар; 
*амортизация харажатлари; 
*бошқа ишлаб чиқариш харажатлари. 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби учун мўлжалланган 
счётларнинг ҳар бирининг (2311,2312,2313,2314 ва бошқалар) дебетида 
юқорида келтирилган харажат моддаларига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар 
асосида қуйидиги ёзувлар қилинади: 
Дебет 2311-2317 Кредит 1010-1090 - материал харажатларига
Дебет 2311-2317 Кредит 6710 - меҳнат ҳақи харажатларига; 
Дебет 2311-2317 Кредит 6520 - ижтимоий суғурта харажатларига; 
Дебет 2311-2317 Кредит 6510 - суғурталаш харажатларига; 
Дебет 2311-2317 Кредит 6010,6990 - иш, хизмат харажатларига; 
Дебет 2311-2317 Кредит 2510- умумишлаб чиқариш харажатларининг
ҳисобдан чиқарилишига. 
Ҳар бир ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари счётининг дебетида 
тўпланган харажатлар қишлоқ хўжалик корхоналарида қабул қилинган 
тартибларга кўра дастлаб асосий ишлаб чиқариш тармоқлари, ушбу 
тармоқлар ичида алоҳида соҳлар, соҳалар ичида эса маҳсулот турлари 
ўртасида тақсимланади. Чунончи: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет