Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет125/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

13.3-жадвал 
Қўйчилик соҳасида маҳсулот таннархини аниқлаш
ҳисоб-китоби 
 
Маҳсулот тури 
Ўл
чов 
бир-
лиги 
 
Маҳ-
сулот 
сони 
Маҳсу-
лот-
ларни 
сотиш 
баҳо-
лари-
даги
қиймати
минг сўм
Маҳсу
лот-
нинг 
сотиш 
ҳажми
даги 
ҳисса-
си
%
Ишлаб 
чиқари 
харажат-
лари
минг сўм 
Бир 
бирлик 
маҳсулот 
таннар-
хи
минг сўм 
Гўшт 
ц 
400 
300000 
92,7 
264658 
661,6 
Жун 
ц 
100 
20000 
6,2 
17701 
177,0 
Қўзи 
бош 
500 
3750 
1,1 
3141 
6,28 
Жами 


323750 
100,0 
285500 

 
13.3-жадвалдан кўриниб турибдики, ўсган вазн (гўшт)нинг жами 
таннархи 264658 минг сўмни (285500*92,7%), 1 центнер гўштнинг таннархи 
661,6 минг сўмни (264658 /400), жун етиштиришга сарфланган жами 
харажатлар 17701 минг сўмни (285500*6,2%, 1 центнер жуннинг таннархи 
эса 177 минг сўмни (17701/100), қўзи етиштиришнинг жами таннархи 3141 
минг сўмни (285500*1,1%), олинган 1 бош қўзининг таннархи 6,28 минг 
сўмни (3141 /500) ташкил этган. 
Паррандачилик. Паррандачиликда ишлаб чиқаришнинг турли 
йўналишлари ҳамда босқичларига қараб турлича асосий маҳсулотлар 
олинади. 
Чунончи, 
тухум 
йўналишидаги 
паррандачилик 
ишлаб 
чиқаришининг биринчи босқичида 1 кунлик жўжа, иккинчи босқичида 
боқувдаги жўжаларнинг ўсган вазни, кейинги босқичида эса олинган тухум 
асосий маҳсулот ҳисобланади. Мос равишда, ушбу маҳсулотлар таннархи 
калькуляция қилинади.
1 кунлик жўжаларнинг таннархи инкубацияга қўйилган тухумлар 
қиймати ҳамда инкубация харажатлари (меҳнат ҳақи, ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, электр энергияси, иситиш ва бошқа турдаги харажатлар) 
биргаликда олинган суммадан ёрдамчи махсулот қийматини чегириб 
ташлагандан сўнг қолган суммани олинган 1 кунлик жўжалар сонига бўлиш 
орқали топилади. Мисол учун, фермер хўжалиги 21 кундан иборат 
инкубацион даврга қўйилган 50000 дона туҳумдан 49500 дона 1 кунлик жўжа 
олган, инкубацион цехнинг жами харажатлари жами 20500 минг сўмдан 
иборат бўлган дейлик. У ҳолда 1 дона бир кунлик жўжанинг таннархи
ўртача 414 сўмни (20500/49500) ташкил қилади. 


193
Бир кунлик жўжалар кирим қилинган кундан бошлаб, то 4-5 ойгача 
ўстиришдаги ва боқувдаги моллар гуруҳига киритилади. Ушбу даврда 
калькуляция объекти бўлиб ўсган вазн ҳисобланади. Ўсган вазннинг 
таннархини топиш учун ўстиришдаги ва боқувдаги товуқларга сарфланган 
харажатлар (ёрдамчи маҳсулотлар қиймати чегирилган ҳолда) суммаси
ҳисобот даврида ўстиришдаги ва боқувдаги товуқларнинг ўсган вазни 
миқдорига бўлинади.
Ўстришдаги ва боқувдаги товуқларнинг тухум берувчи товуқлар 
гуруҳига ўтказилган кундан бошлаб калькуляция объекти бўлиб тухум 
ҳисобланади. Бир бирлик тухум таннархини топиш учун тухум берувчи 
товуқлар гуруҳига сарфланган жами ишлаб чиқариш харажатлари (гўнг, пат, 
қанот қиймати чегирилган ҳолда) жами йиғиштириб олинган тухумлар 
сонига бўлинади. 
Асаларичилик. Асал йўналишидаги асаларичиликда калькуляция 
объекти бўлиб асал, асалари уяси, асалари сути, янги оила каби асосий ва 
ёндош маҳсулотлар ҳисобланади. Ушбу маҳсулотлар таннархини 
калькуляция қилишда уларнинг барчаси белгиланган коэффициентларда 
шартли маҳсулотга (асалга) ўтказилади. Шундан сўнг барча турдаги шатрли 
маҳсулотларнинг жами шартли маҳсулотдаги ҳиссаси топилади. Ушбу ҳисса 
асосида асаларичиликка сарфланган жами харажатлар маҳсулотлар ўртасида 
тақсимлаб чиқилади. Ҳар бир турдаги шартли маҳсулот бўйича топилган 
харажат шу турдаги маҳсулотнинг олинган миқдорига бўлиниб, бир бирлик 
маҳсулотнинг таннархи топилади. 
Балиқчилик. Балиқчиликда калькуляция объекти бўлиб балиқ ва балиқ 
болалари ҳисобланади. Ушбу маҳсулотлар таннархини калькуляция қилишда 
уларнинг барчаси белгиланган коэффициентларда шартли маҳсулотга 
(балиққа) ўтказилади. Шундан сўнг барча турдаги шатрли маҳсулотларнинг 
жами шартли маҳсулотдаги ҳиссаси топилади. Ушбу ҳисса асосида 
балиқчиликка сарфланган жами харажатлар маҳсулотлар ўртасида тақсимлаб 
чиқилади. Ҳар бир турдаги шартли маҳсулот бўйича топилган харажат шу 
турдаги маҳсулотнинг олинган миқдорига бўлиниб, бир бирлик 
маҳсулотнинг таннархи топилади. Балиқ болаларига тўғри келадиган 
харажатлар балиқчилик соҳаси учун тугалланмаган ишлаб чиқариш 
харажатлари сифатида келгуси ҳисобот даврига ўтказилади. 
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
 
Чорвачилик - маҳсулот ва насл берадиган барча жонли ҳайвонларни 
етиштириш билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси. 
Чорвачилик тармоғи соҳалари - қорамолчилик, қўйчилик,
чўчқачилик, паррандачилик, йилқичилик, пиллачилик, асаларичилик,
балиқчилик, пиллачилик ва бошқалар. 
Чорвачилик ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот ва насл 
берадиган барча жонли ҳайвонларни сотиб олиш, етиштириш, парваришлаш 
билан боғлиқ барча харажатлар мажмуаси
.


194
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари - чорва молларини парваришлаш, 
боқиш, совиш ва бошқа ишларни бевосита олиб борувчи ишчилар (чўпонлар, 
сут соғувчилар, жун қирқивчилар ва бошқалар) томонидан бажарилган 
ишлар учун ҳисобланган иш ҳақи суммаси. 
Ем-хашак харажатлари – чорва молларини етиштириш ва 
парваришлаш учун сарфланган ем-хашакларнинг пулда ифодаланган
қиймати. 
Дори-дармонлар сарфи – бу чорва молларини етиштириш ва 
парваришлаш учун сарфланган дори-дармонларнинг пулда ифодаланган
қиймати. 
Тўшаш материалларининг сарфи – бу чорва молларини етиштириш ва 
парваришлаш учун сарфланган тўшаш материалларининг пулда ифодаланган
қиймати. 
Чорвачилик тармоғининг асосий маҳсулоти - чорвачиликнинг 
ихтсослашган соҳасини юритишда олиниши бош мақсад қилиб олинган 
маҳсулот тури (гўшт, сут, насл, ўсган вазн, тухум, жўжа, қўзи, жун, балиқ, 
асал ва бошқалар). 
Чорвачилик соҳасида ёрдамчи маҳсулот - бу асосий маҳсулот билан 
бир вақтда олинадиган, аммо хусусиятига кўра иккинчи даражали маҳсулот 
(гўнг, пат, қил, тери ва бошқалар.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет