199
чорвачилик
тармоқларини бошқариш, бир вақтнинг ўзида турли тармоқ ва
соҳаларга хизмат кўрсатувчи бўлинмалар харажатларини ўз ичига олади.
Деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари ва уларнинг турли соҳаларига
ихтисослашган қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш
харажатлари қуйидаги моддалари бўйича гуруҳланади:
*асосий
ва
қўшимча
иш
ҳақи
харажатлари – бу гуруҳга деҳқончилик
ва чорвачилик соҳаси мутахассислари,
ходимлари ва ишчиларига, чунончи,
аграномлар, зоотехниклар, ветврач, веттехниклар,
лабаротория мудири ва
ходимлари, бригадирлар, ферма мудирлари, ҳисобчилар, қоровуллар ва шу
каби бошқа умумишлаб чиқариш мақсадидаги ходимларга ҳисобланган
меҳнат ҳақлари киритилади;
*ижтимоий суғуртага ажратмалар – бу гуруҳга деҳқончилик ва
чорвачилик соҳаси мутахассислари, ходимлари ва ишчиларига, чунончи,
аграномлар, зоотехниклар, ветврач, веттехниклар,
лаборатория мудири ва
ходимлари, бригадирлар, ферма мудирлари, ҳисобчилар, қоровуллар ва шу
каби бошқа умумишлаб чиқариш мақсадидаги ходимларга ҳисобланган
меҳнат ҳақидан ижтимоий суғуртага қилинган ажратмалар киритилади;
*меҳнат
ҳимояси
ва
техника
хавфсизлиги
харажатлари - бу гуруҳга
деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида меҳнат ҳимояси ва
техника
хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларга сарфланадиган
харажатлар киритилади;
*хўжалик инвентарлари ва буюмларига доир харажатлар – бу
гуруҳга деҳқончилик ва чорвачилик соҳаси ходимларига берилган махсус
кийимлар, пойафзал, инвентарлар, ишлатилган ветприборлар, дори-
дармонлар ва бошқа хўжалик буюмлари қиймати киритилади;
Достарыңызбен бөлісу: