204
15-БОБ . ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИДА МОЛИЯВИЙ
НАТИЖАЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ , СОЛИҚЛАР , МАЖБУРИЙ
АЖРАТМАЛАР ВА ТЎЛОВЛАРНИНГ ҲИСОБИ
15.1. Қишлоқ хўжалик корхоналарида молиявий натижалар
кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисоби
Сотишдан олинган даромаднинг ҳисоби . Қишлоқ хўжалик
корхоналарида етиштирилган маҳсулотлар турли йўллар билан сотилади.
Чунончи, пахта тўлиқ давлат буюртмаси асосида давлатга тасдиқланган
сотиш баҳоларида сотилади. Етиштирилган ғалланинг 50 фоизи давлатга
тасдиқланган сотиш баҳоларида, қолган қисми эса эркин келишув
баҳоларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотилади. Давлат
буюртмаси рўйхатига киртилмаган барча бошқа турдаги қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ўзга юридик шахсларга тузилган шартномалар асосида
келишув нархларида, шунингдек бозорларда аҳолига бозор баҳоларида
сотилади. Бундан ташқари қишлоқ хўжалик корхоналари етиштирган
маҳсулотларини ўз ходимларига меҳнат ҳақи учун натурал тўлов сифатида
ҳам беришлари, уларни бошқа юридик шахсларга таъсис бадали сифатида
киритишлари ҳамда бепул хайрия этишлари ҳам мумкин.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини давлат буюртмаси, шунингдек ўзаро
тузилган шартномалар асосида сотиш турли тайёрлов ва қайта ишловчи
корхоналар, масалан, пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш заводлари, дон
маҳсулотлари комбинатлари, жун заводлари, ёғ-мой комбинатлари ва бошқа
шу каби ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида амалга
оширилади. Давлат буюртмасини бажарувчи ташкилотлар, шунингдек бошқа
сотиб олувчи юридик шахслар қишлоқ хўжалик корхоналарига шартномада
кўрсатилган дастлабки тўловни амалга оширадилар. Бундай тўловларга
қишлоқ хўжалик корхоналарида қуйидагича бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 6310 «Олинган бўнаклар».
Тайёрлов ва қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини сотиш счёт-фактуралар ва уларга илова қилинадиган қабул
қилиш-топшириш далолатномалари, товар-транспорт наклоднойлари ва
бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган даромадга қуйидагича
бухгалтерия ҳисоби берилади:
Дебет 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
Шундан сўнг, дастлаб, харидорлардан олинган бўнаклар суммаси
ёпилади ва унга қуйидаги ёзув берилади:
Дебет 6310 «Олинган бўнаклар».
Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Харидорлардан охирги ҳисоб-китоблар бўйича қарзларнинг келиб
тушишига қуйидагича ёзув қилинади:
205
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бозорларда аҳолига сотиш, одатда,
бириктирилган масъул моддий жавобгар шахслар (масалан, омбор
мудирлари) томонидан амалга оширилади. Ушбу моддий жавобгар шахслар
томонидан бозорларда аҳолига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нақд пулга
сотишдан олинган даромад кассага кирим қилинади. Касса кирим ордери
асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нақд сотишдан олинган даромад
суммасига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 5010 «Кассадаги пул маблағлари»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз ходимларига меҳнат ҳақи учун
тўлаш сотишдан олинган даромад ҳисобланади ва унга қуйидагича ёзув
қилинади:
Дебет 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича қарз»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошқа юридик шахсларга таъсис
бадали сифатида киритилишига таъсис шартномалари ва счёт-фактуралар
асосида қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет 0600 «Молиявий инвестициялар»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бошқа юридик шахсларга бепул
хайрия сифатида берилишига тузилган шартномалар ҳамда счёт-фактуралар
асосида қуйидаги ёзувлар қилинади:
а ) бепул берилган маҳсулотлар қийматига
Дебет 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
б ) бепул берилган маҳсулотлар бўйича қарзнинг ҳисобдан чиқарилишига
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар».
Сотиш таннархининг ҳисоби . Қишлоқ хўжалик корхоналарида
сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннархининг ҳисоби 9110
«Сотилган маҳсулотлар таннархи» счётида юритилади. Ҳисобот йили
давомида ушбу счётнинг дебетида сотилган маҳсулотлар режа таннархи
бўйича қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дебет 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи»
Кредит 2810 «Тайёр маҳсулотлар».
Ҳисобот йили охирида барча ҳақиқий ишлаб чиқариш харажатлари
аниқлангач,
сотилган
ҳамда
омборларда
сотилмасдан
қолган
маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади. Шунингдек, 9110 «Сотилган
маҳсулотлар таннархи» счётининг дебетида акс эттирилган сотилган
маҳсулотларнинг режа таннархидаги қиймати қўшимча ёзув ёки «сторно»
усуллари бўйича ҳақиқий таннархидаги қийматига етказилади. Бунда,
чунончи, режа таннарх ҳақиқий таннархдан катта бўлса, у ҳолда «сторно»
ёки «қизил ёзув» усулида Дебет 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи»
206
Кредит 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ёзуви берилади. Режа таннарх
ҳақиқий таннархдан кичик бўлса, у ҳолда «қўшимча ёзув» усулида Дебет
9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи» Кредит 2010 «Асосий ишлаб
чиқариш» ёзуви берилади.
Давр харажатларининг ҳисоби . Қишлоқ хўжалик корхоналарида
бошқа юридик шахслардаги сингари давр харажатлари асосан учта гуруҳга
бўлинади: (1) сотиш харажатлари; (2) маъмурий-бошқарув харажатлари; (3)
бошқа операцион харажатлар. Давр харажатларининг таркиби ва уларнинг
ҳисобини юритишда қишлоқ хўжалик корхоналари Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан
тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш
тўғрисида низом»га ва 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар
молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни
қўллаш бўйича йўриқнома»га амал қилишлари лозим.
Сотиш харажатларига қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилган
маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ барча турдаги харажатлар, чунончи,
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмарка ва виставкаларини ташкил этишга,
уларни реклама қилишга, контрактларни тузишга, омборхоналарни сақлашга,
сотиш билан шуғулланувчи ходимларга меҳнат ҳақи ва ижтимоий тўловларга
сарфланган ҳамда шу каби бошқа харажатлар киради. Сотиш
харажатларининг ҳисоби 9410 «Сотиш харажатлари» счётида олиб борилади.
Бу счётнинг дебетида юқорида келтирилган барча турдаги харажатлар
тўпланади, бунда 0200, 1000, 6010, 6990, 6710, 6520 ва бошқа аниқ
харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида
9410 «Сотиш харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган
суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9410 «Сотиш
харажатлари» ёзуви берилади.
Маъмурий -бошқарув харажатларига қишлоқ хўжалик корхоналарини
бошқарув аппаратини сақлашга доир харажатлар, чунончи, бошқарув
аппарати ходимларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий тўлов, амортизация
ажратмалари, хизмат сафарлари, газета ва журналларга обуна, канцелярия
товарлари ва бошқа шу каби харажатлар киради. Маъмурий-бошқарув
харажатларининг ҳисоби 9420 «Бошқарув харажатлари» счётида олиб
борилади. Бу счётнинг дебетида юқорида келтирилган барча турдаги
харажатлар тўпланади, бунда 0200, 1000, 6010, 6970, 6990, 6710, 6520 ва
бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили
охирида 9420 «Бошқарув харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида
тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9420
«Бошқарув харажатлари» ёзуви берилади.
Бошқа операцион харажатларга қишлоқ хўжалик корхоналарининг
турли хайрия сифатида берилган мулкини ҳисобдан чиқарилиши, тўланган
пеня ва жарималар, кўрсатилган моддий ёрдамлар, банк хизматлари учун
тўловлар, аудиторлик текширувлари ва турли консалтинг хизматлари учун
тўловлар, сотиш ҳажмига нисбатан пенсия фондига, мактаб таълимини
207
ривожлантириш фондига ва автойўл фондига мажбурий ажратмалар, суд
харажатлари, воз кечилган дебиторлик қарзлари ва шу каби бошқа
харажатлар киради. Бошқа операцион харажатларининг ҳисоби 9430 «Бошқа
операцион харажатлар» счётида олиб борилади. Бу счётнинг дебетида
юқорида келтирилган барча турдаги харажатлар тўпланади, бунда 0200, 1000,
4010, 5010, 5110, 6010, 6970, 6990, 6710, 6520 ва бошқа аниқ харажатларни
ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9430 «Бошқа
операцион харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган
суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9430 «Бошқа операцион
харажатлар» ёзуви берилади.
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг ҳисоби . Қишлоқ
хўжалиги корхоналарида асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларга
асосий воситалар ва бошқа активлар (номоддий активлар, қимматли
қоғозлар, материаллар)ни сотишдан олинган фойда, жорий ижарадан олинган
фойда, хизмат кўрсатувчи бўлинмалардан тушумлар, воз кечилган
кредиторлик қарзлар, беғараз олинган молиявий ёрдам, инвентаризацияда
аниқланган ортиқчалар ва бошқа шу каби қўшимча даромадлар киради.
Ушбу турдаги даромадларнинг ҳисоби 9300 «Асосий фаолиятдан олинган
бошқа даромадлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг
кредитида олиб борилади. Бунда 1000, 4800, 5010, 5110, 6010, 6900, 9210,
9220 ва бошқа аниқ даромадларни ифодаловчи счётлар дебетланади. Ҳисобот
йили охирида 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счёти
ёпилади, яъни унинг кредитида тўпланган суммага Дебет 9300«Асосий
фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» Кредит 9910 «Молиявий натижа»
ёзуви берилади.
Молиявий фаолиятга доир даромадларнинг ҳисоби . Қишлоқ
хўжалиги корхоналарида молиявий фаолиятга доир даромадларга дивиденд
ва фоиз кўринишидаги даромадлар, узоқ муддатли ижарадан олинган
даромадлар, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар,
хорижий валютада ифодаланган баланс моддалари бўйича ижобий курс
фарқлари (ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалик
корхоналарида) киради. Бу турдаги даромадларнинг ҳисоби 9500 «Молиявий
фаолиятдан олинган даромадлар» счётлар тизимида очилган алоҳида
счётларнинг кредитида олиб борилади. Бунда 4010, 4800, 5020, 5200 ва
бошқа аниқ даромадларни ифодаловчи счётлар дебетланади. Ҳисобот йили
охирида 9500 «Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар» счёти ёпилади,
яъни унинг кредитида тўпланган суммага Дебет 9500«Молиявий фаолият
олинган даромадлар» Кредит 9910 «Молиявий натижа» ёзуви берилади.
Молиявий фаолиятга доир харажатларнинг ҳисоби . Қишлоқ
хўжалиги корхоналарида молиявий фаолиятга доир харажатларга олинган
кредит ва қарзлар учун тўланган фоизлар, узоқ муддатли ижара бўйича фоиз
тўловлари, қимматли қоғозларни чиқаришга доир харажатлар, хорижий
валютада ифодаланган баланс моддалари бўйича салбий курс фарқлари
(ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалик
корхоналарида) киради. Бу турдаги харажатларнинг ҳисоби 9600 «Молиявий
208
фаолиятга доир харажатлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг
дебетида олиб борилади. Бунда 5200, 6010, 6900 ва бошқа аниқ харажатларни
ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9600 «Молиявий
фаолиятга доир харажатлар» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган
суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9600«Молиявий фаолиятга
доир харажатлар» ёзуви берилади.
Фойда кўрсаткичларини аниқлаш ва уларнинг ҳисоби . Қишлоқ
хўжалиги корхоналарида бошқа юридик шахслар сингари бешта фойда
кўрсаткичи аниқланади ва улар «Молиявий натижалар тўғрисида
ҳисоботда»да акс эттирилади. Республикамизда амалда бўлган «Маҳсулот
(иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»га мувофиқ ушбу фойда
кўрсаткичлари қуйидагича аниқланади:
Достарыңызбен бөлісу: |