232
жорий кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи
счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари баланс
валютасининг жами суммаси
активда ва пассивда алоҳида сатрларда (мос равишда 390-сатр ва 780-сатр)
кўрсатилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ўзларига тегишли бўлмаган активлар
ва пассивлар балансда «Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган
қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот»да 790-920-сатрларда
кўрсатилади. Бундай актив ва пассивларга, чунончи қуйидагилар киради:
- қисқа муддатга ижарага олинган асосий воситалар (790-сатр);
- қайта ишлашга қабул қилинган материаллар (810-сатр);
- ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (830-сатр);
- ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар (890-сатр);
- келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат-
лар (900-сатр);
- вақтинчалик солиқ имтиёзлари (910-сатр);
- фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (920-сатр).
Достарыңызбен бөлісу: