270
Юк
ташиш автотранспорти
- бортли, фургонли, ўзи тўкгич
(самосвал), тортгичли автомашиналар, шунингдек
уларнинг тиркамалари ва
яримтиркамалари..
Махсус автотранспорт
- сув, сут, ёқилғи, нон ва бошқа турдаги
юкларни ташувчи, шунингдек махсус ишларни, масалан қурилиш
мосламалари ва конструкцияларини кўтариш, синдириш, янчиш машиналари,
ёнғин ўчириш, аҳлат ташиш, асфальт йўлларни
қор ва музлардан тозалаш,
супириш, сув сепиш каби ишларни бажарувчи автомобиллар.
«Автотранспорт иш фаолияти ҳисоби карточкаси
» - бу АТВлар иш
фаолиятини ифодаловчи соний ва сифат кўрсаткичларни даврлар бўйича акс
эттиришга мўлжалланган ҳисоб регистри.
Тонна
-километр
(т
/км
) – бу транспорт томонидан 1 тонна юкни 1 км
масофага ташиш бўйича бажарилган ишни ҳисобга олиш учун қабул
қилинган шартли бирлик.
Юк айланмаси
(обороти
) - транспорт
томонидан бажарилган жами
ишнинг тонна-километр (т/км)даги ҳажми.
Киши
-километр
(к
/км
) – бу транспорт томонидан 1 кишини 1 км
масофага ташиш бўйича бажарилган ишни ҳисобга олиш учун қабул
қилинган шартли бирлик.
Йўловчи
айланмаси
(обороти
) - бу транспорт томонидан бажарилган
жами ишнинг киши-километр (к/км)даги ҳажми.
1 тонна
-километр
(т
/км
) юк
айланмасининг
таннархи
- бу юк ташиш
автомобил
транспортини
эксплуатацияси
учун
сарфланган
жами
харажатларни жами бажарилган иш ҳажми, яъни юк айланмаси (т/км)
миқдорига нисбати.
1 киши
-километр
(к
/км
) йўловчи айланмасининг таннархи
- бу
йўловчи ташувчи автомобил транспортини эксплуатацияси учун сарфланган
жами харажатларни жами бажарилган иш ҳажмига, яъни йўловчи айланмаси
(к/км) миқдорига нисбати.
Автомобилларнинг техник тайёргарлик коэффициенти
- бу
маълум
даврда жами техник соз ҳамда юк ташиш (йўловчи ташиш) учун яроқли
бўлган автомобиллар сонини уларнинг шу даврда жами рўйхатдаги сонидаги
ҳиссасини ифодаловчи кўрсаткич.
Автомобилларни ишга чиқиш коэффициенти
- бу маълум даврда
жами ишга чиққан автомобиллар сонини шу даврда хўжаликда мавжуд
бўлган жами автомобиллар сонидаги ҳиссасини ифодаловчи кўрсаткич.
Ишдаги
автомобил-кунлар сони
- бу маълум даврдаги жами
автомобил-кунлар сонини шу даврдаги автомобилларни ишга чиқиш
коэффициентига кўпайтириш орқали топиладиган кўрсатгич.
Ишда бўлмаган автомобил
-кунлар сони
– бу маълум даврда
хўжаликдаги жами автомобил-кунлар сонидан
жами ишдаги автомобил-
кунлар сонини айириш орқали топиладиган кўрсаткич.
Наряддаги автомобил
-соатлар сони
- бу маълум даврда хўжаликдаги
жами автомобил-кунлар сонини автомобилларнинг нарядда бўлган ўртача
суткалик соатлари сонига кўпайтириш орқали топиладиган кўрсаткич.
271
Автомобиллар иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти
– бу
автомобилларнинг ҳаракатдаги вақтини нарядда бўлган вақтига бўлиш
орқали топиладиган кўрсаткич.
Босиб ўтилган масофанинг фойдалилик коэффициенти
- бу
автомобилларнинг маълум даврда юк билан босиб ўтган масофасини жами
юк билан ва юксиз босиб ўтган масофасига бўлиш
орқали топиладиган
кўрсаткич.
Юк кўтариш имкониятидан фойдаланиш коэффициенти
– бу
автомобиллар томонидан маълум даврда ҳақиқатда ташилган юк ҳажмини
уларнинг шу даврга тўғри келадиган жами юк ташиш имкониятига бўлиш
орқали топиладиган кўрсаткич.
Йўл варақаси
– автотранспорт воситаси иш фаолиятини аниқлаш ва
ҳисобга олиш учун мўлжалланган белгиланган намунадаги ҳуқуқий ҳужжат.
Товар
-транспорт наклоднойи
(ТТН
) – юк ташиш жараёни
қатнашчилари учун ягона шаклда тасдиқланган ҳамда
товар-моддий
бойликларнинг бир жойдан бошқа жойга автотранспорт воситалари
ёрдамида кўчишидаги ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган
бошланғич ҳужжат.
Автотранспорт воситалари иш фаолиятидан олинган даромадлар -
бошқа юридик шахслар (буюртмачиларга) тузилган шартномалар асосида,
шунингдек жисмоний шахсларга нақд пулга юк ташиш ҳамда йўловчи
ташиш бўйича бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган соф
тушум.
Достарыңызбен бөлісу: