Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет176/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

19.1-жадвал
Эҳтиёт қисмлар ҳаракатини счётларда акс эттириш 
 
Операциянинг мазмуни 
Сумма 
Дебет 
счет 
Кредит 
счет 
Асос 
бўлувчи 
ҳужжат 

ҚҚС тўловчи автотранспорт 
корхоналарида эҳтиёт қисмлар 
таъминотчилардан кирим 
қилинганда: 
-сотиб олиш қийматига (ҚҚСсиз) 
-ҚҚС суммасига 
1000000 
200000 
1040 
4410 
6010 
6010 
Шартнома, 
счёт-фактура 

Ягона солиқ тўловчи авто-
корхоналарда эҳтиёт қисмлар-
нинг таъминотчилардан кирим 
қилинишига (ҚҚС билан бирга) 
1200000 
1040 
6010 
Шартнома, 
счёт-фактура

Шаҳар йўловчи транспорти учун 
ишлатилган эҳтиёт қисмлар 
бўйича таъмионтчиларга 
тўланган ҚҚС суммасининг улар 
таннархига киритилишига 
200000 
1040 
4410 
Далолатнома 
ва бухгалтерия 
ҳисоб-китоби 

Эҳтиёт қисмларнинг бепул 
келиб тушишига 
300000 
1040 
8530 
Шартнома, 
счёт-фактура 


283

Эҳтиёт қисмларнинг 
таъсисчилар томонидан устав 
капиталига бадал сифатида 
киритилишига 
600000 
1040 
4610 
Шартнома, 
счёт-фактура 

Йўловчи ташиш автотранспорти 
ҳайдовчилари томонидан йўл 
ҳақи эвазига сотиб олинган ва 
омборга кирим қилинган эҳтиёт 
қисмлар суммасига 
50000 
1040 
9030 
НКМ чеки, 
Квитанция 

АТВ ҳайдовчилари томонидан 
берилган бўнак ҳисобидан сотиб 
олинган ва омборга кирим 
қилинган эҳтиёт қисмлар 
суммасига 
30000 
1040 
4230 
Квитанция, 
НКМ чеки, 
счёт-фактура 

АТВ ҳайдовчилари томонидан 
ўз ҳисобидан сотиб олинган ва 
омборга топширилган эҳтиёт 
қисмлар суммасига 
35000 
1040 
6990 
Квитанция, 
НКМ чеки, 
счёт-фактура 

Эҳтиёт қисмларни устахона, 
цехлар ва бошқа ёрдамчи 
хўжаликларга берилишига (ички 
алмашув) 
1500000 
1040 
1040 
Талабнома, 
лимит-забор 
варағи, 
наклодной 
10 
Эҳтиёт қисмларнинг зарур 
ҳолларда сотилишига: 
-сотиш қийматига (ҚҚСсиз) 
-ҚҚС суммасига 
-таннархига 
400000 
80000 
400000 
4010 
4010 
9220 
9220 
6410 
1040 
Шартнома, 
счёт-фактура 
11 
Эҳтиёт қисмларнинг бепул 
берилишига: 
-бериш қийматига (ҚҚСсиз) 
-ҚҚС суммасига 
-таннархига 
-зарар суммасига 
400000 
80000 
400000 
480000 
4010 
4010 
9220 
9430 
9220 
6410 
1040 
4010 
Шартнома, 
счёт-фактура 
12 
Эҳтиёт қисмларнинг таъсис 
бадали сифатида киритилишига: 
-келишув қийматига (ҚҚСсиз) 
-ҚҚС суммасига 
-таннархига 
400000 
80000 
400000 
0600 
0600 
9220 
9220 
6410 
1040 
Шартнома, 
счёт-фактура 
 
Автотранспорт корхоналарида айрим эҳтиёт қисмлар АТВларга 
ўрнатилганда бирданига эмас, балки бир маромда уларнинг фойдали хизмат 
муддати мобайнида ҳисобдан чиқариб борилади. Бу, чунончи, 
аккумуляторлар ва автошиналарга тегишлидир. Ушбу эҳтиёт қисмлар 
АТВларга 
ўрнатиш 
учун 
омбордан 
берилганда 
омбор 
мудири 
жавобгарлигидан соқит қилинади. Бир вақтнинг ўзида улар учун моддий 
жавобгарлик фойдали хизмат муддати тугагунча ҳайдовчилар зиммасига 
ўтказилади.
Бухгалтерияда АТВларга ўрнатилган янги аккумуляторлар ва 
автошиналар иш фаолиятини назорат қилиш мақсадида мос равишда 
«Аккумулятор иш фаолияти ҳисоби карточкаси» ва «Автошиналар иш 
фаолияти ҳисоби карточкаси» очилади. Ушбу карточкаларда янги 
аккумулятор ва автошиналарнинг маркаси, модели, кафолатли хизмат 
муддати меъёри, ўрнатилган АТВнинг давлат белгиси рақами, ҳайдовчининг 


284
фамилияси, исми-шарифи, уларни ўрнатиш санаси кўрсатилади. Шунингдек, 
унинг алоҳида устунларида ҳисобот даврлари бўйича аккумулятор ва 
автошиналар томонидан бажарилган иш (ташилган юк ҳажми, ишлаган ойлар 
сони, босиб ўтилган йўл), уларни ҳисобдан чиқариш санаси ва сабаблари 
акс эттирилади. Аккумуляторлар ва автошиналарнинг фойдали хизмат 
муддатини ўтаганда ва яроқсиз ҳолга келганда улар АТВдан ечиб олинади 
ҳамда омборга металлолом сифатида кирим қилинади. Бунда, мос равишда, 
уларга очилган ҳисоб карточкалари ҳам ёпилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 
февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, зизмат)ларни 
ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни 
шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» асосида Ўзбекистон Республикаси 
автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан ишлаб чиқилган шу 
номдаги тармоқ низомига мувофиқ АТВларга ўрнатилган янги аккумулятор
ва автошиналар ҳисоби 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари» счётида 
юритилади. Чунончи, АТВларга ўрнатилган аккумуляторлар ва автошиналар 
қийматига «Ўрнатиш далолатномаси»га мувофиқ бухгалтерияда қуйидагича 
ёзув қилинади: 
Дебет 3190 «Бошқа келгуси давр харажатлари»
Кредит 1040 «Эҳтиёт қисмлар»
Аккумуляторлар ва автошиналарнинг қиймати улар АТВларга 
ўрнатилган кундан бошлаб фойдали хизмат муддати мобайнида бир маромда 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига махсус ҳисоб-китоблар 
асосида киритиб борилади. Ушбу ҳисоб-китобларни тузиш ҳамда улар 
асосида ўрнатилган аккумуляторлар ва автошиналар қийматини ҳисобдан 
чиқариб бориш тартибига кейинги бобда алоҳида тўхталамиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет