Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет177/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
19.4. Автотранспорт корхоналарида ишлаб чиқариш захиралари 
инвентаризациясининг хусусиятлари 
Автотранспорт корхоналарида ёқилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт 
қисмлар ва бошқа ишлаб чиқариш захиралари инвентаризациясини ўтказиш, 
унинг натижаларини расмийлаштириш республикамизнинг 19-сон БҲМС 
«Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да келтирилган тартибларга
мос равишда ушбу активларнинг транспортировка қилиниши, сақланиши, 
ишлатилиши ҳамда бошқа жиҳатларидаги хусусиятлари эътиборга олинган 
тарзда амалга оширилиши лозим. Чунончи, инвентаризация бошланиши 
олдидан, моддий жавобгар шахслар ўзларининг жавобгарлигидаги ишлаб 
чиқариш заҳираларининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисида ҳисоботни 
беришлари, 
ушбу 
ҳисоботга 
барча 
бошланғич 
ҳужжатларнинг 
киритилганлиги, қайта саноқ ўтказилишига эътирози йўқлиги тўғрисида 
тилхат берадилар. 
Инвентаризацияни белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминлаш 
учун турли ташкилий ишлар амалга оширилади. Чунончи, омборларда 


285
сақланаётган эҳтиёт қисмлар дастлаб янги эҳтиёт қисмлар, олдин 
фойдаланишда бўлган яроқли эҳтиёт қисмлар ҳамда яроқсиз эҳтиёт 
қисмларга ажратилади. Номи, маркаси ва модели бир хил бўлган, лекин 
баҳоси турлича бўлган янги эҳтиёт қисмлар алоҳида сараланади. Саноқ 
ишларини осонлаштириш мақсадида инвентаризация варақасида гуруҳларга 
ажратилган эҳтиёт қисмларнинг номлари ва омбор ҳисоби бўйича миқдори 
олдиндан қўйиб чиқилади. Шундан сўнг, ҳар бир гуруҳ бўйича омбордаги 
эҳтиёт қисмларнинг мавжуд миқдори санаш, ўлчаш, тортиш ва шу каби 
бошқа усуллар асосида аниқланади ҳамда инвентаризация варақасининг 
тегишли устунчасига ёзилади. 
Катта сиғимли цистерна ва бочкаларда сақланаётган ёқилғи ва мойлаш 
материалларининг ҳақиқий миқдорини топиш учун инвентаризация 
комиссияси махсус ўлчов асбобларидан, чунончи, темир линейкалар
индикаторлардан фойдаланади. Темир линейка ёки индикаторлар ёрдамида, 
дастлаб, цистерна (бочка)нинг ёқилғи ва мойлаш материалларининг 
ҳақиқатда банд бўлган баландлиги тегишли ўлчов бирликларида (масалан, 
метрда, дециметрда, сантиметрда) аниқланади. Шундан сўнг, ҳар бир 
цистерна ва бочка бўйича уларнинг топилган баландлик ўлчамига мос 
келувчи ёқилғининг миқдори махсус тасдиқланган шкала (жадвал) асосида
топилади. Мисол учун, ҳажми 16 куб метрлик (4х2х2) цистернага 13120 литр
солярка кетиши белгиланган, дейлик. Демак, 1 куб метрга 820 литр солярка 
тўғри келади. Инвентаризацияда цистернанинг ёқилғи билан банд бўлган 
баландлиги 1,25 метр эканлиги аниқланди. У ҳолда тасдиқланган шкалага 
кўра ушбу цистернадаги ёқилғининг миқдори 8200 литрни (4м * 2м * 1,25м * 
820 л) ташкил қилади. 
Инвентаризация варақаси ўтказилаётган инвентаризациянинг турига 
ҳамда мақсадига кўра турли нусхада расмийлаштирилади. Чунончи, моддий 
жавобгар шахслар алмашаётганда инвентаризация варақаси учта нусхада
тузилади. Унинг бир нусхаси бухгатерияга топширилади, иккинчи нусхаси 
моддий жавобгарликни олувчи шахсда, учинчи нусхаси эса моддий 
жавобгарликни топшираётган шахсда қолади. 
Автотранспорт корхонаси бухгалтериясида комиссия томонидан тақдим 
этилган инвентаризация варақаси асосида «Таққослама қайднома» тузилади. 
Ушбу қайдномага фақат четланишлар (ортиқчалар ёки камомадлар) мавжуд 
бўлган ишлаб чиқариш заҳиралари киритилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларининг инвентаризацияда аниқланган 
ортиқчалари автотранспорт корхонаси раҳбарининг қарорига асосан бошқа 
даромадлар таркибига киритилади. Бухгалтерияда аниқланган ортиқчалар 
суммасига қуйидаги ёзув қилинади: 
Дебет 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» (ёқилғи, эҳтиёт
қисмлар ва бошқа материалларни акс эттирувчи тегишли счётлар) 
Кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар». 
Инвентаризация натижасида ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича 
камомадлар, шунингдек уларнинг яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланганда 
қуйидаги тартибларга амал қилиш лозим. 


286
Биринчидан, ёқилғи ҳамда мойлаш материаллари бўйича уларнинг 
сақлаш ва АТВларга қуйишдаги табиий камайиши (буғланиши, тўкилиши) 
белгиланган меъёрлар асосида ҳисобдан чиқарилади. 
Иккинчидан, меърдаги табиий камайишлар миқдоридан ортиқ бўлган 
ёқилғи ва мойлаш материаллари миқдори камомад сифатида тан олинади. 
Учинчидан, моддий жавобгар шахслар айби билан занглаган, синган ва 
бошқа сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган эҳтиёт қисмлар уларга 
етказилган зарардан ҳосил бўлган йўқотишлар сифатида эътироф этилади. 
Тўртинчидан, номи, маркаси, модели бир хил бўлган, лекин кирим 
қиймати турлича бўлган эҳтиёт қисмлар бўйича аниқланган камомад ва 
ортиқчаларни ўзаро бир-бири билан қоплашга раҳбарнинг ижозати билан 
рухсат этилади. 
Ишлаб чиқариш заҳираларининг белгиланган меъёрлардаги табиий 
камайиши уларнинг кирим қиймати бўйича автотранспорт корхоналарининг 
харажатларига киритилади. Бухгалтерияда табиий камайиш суммасига 
қуйидаги ёзувлар қилинади: 
Дебет  Ҳаражат счётлари (2010, 2310, 2510, 9400) 
Кредит 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» (ёқилғи, эҳтиёт
қисмлар ва бошқа материалларни акс эттирувчи тегишли
счётлар). 
Камомад ва йўқотишлар сифатида тан олинган ишлаб чиқариш 
заҳираларига уларнинг кирим қиймати бўйича қуйидаги ёзув қилинади: 
Дебет 5910 «Камомадлар ва бойликларга етказилган зарардан
йўқотишлар» 
Кредит 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» (ёқилғи, эҳтиёт
қисмлар ва бошқа материалларни акс эттирувчи тегишли
счётлар). 
Ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича камомад ва йўқотишларнинг айбдор
шахслар бўйнига қўйилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет  4730 «Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари» 
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларга етказилган зарардан
йўқотишлар». 
Ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича камомад ва йўқотишларнинг айбдор
шахслар бўйнига уларнинг кирим қийматидан кўп суммага қўйилишида 
ўртадаги фарқ суммасига бухгалтерияда қуйидаги ёзув берилади: 
Дебет  4730 «Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари» 
Кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар». 
Ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича аниқланган камомад ва 
йўқотишларнинг корхона ҳисобидан қопланиши ҳисобда қуйидагича акс 
эттирилади: 
Дебет  9430 «Бошқа операцион харажатлар» 
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларга етказилган зарардан


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет