Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет241/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


388
25-БОБЧАКАНА САВДО КОРХОНАЛАРИДА ТОВАР 
ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ 
 
25.1.Чакана савдо корхоналарида товар операциялари ҳисобини 
ташкил қилишнинг хусусиятлари 
Чакана савдо корхоналарининг асосий функцияси бўлиб турли ишлаб 
чиқариш корхоналари томонидан яратилган ва турли воситачилар орқали 
етқазиб берилган товарларни охирги истеъмолчиларга етказиш, уларнинг
истеъмол товарларига бўлган талабини қондириш ҳисобланади. Чакана савдо 
айланмаси давлат хазнасини реал пул маблађлари билан тўлдиришнинг, пул 
муомаласини тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Қанчалик 
товарлар нақд пулга кўп сотилса, шунчалик банкларга кирим бўладиган пул 
маблағлари кўп бўлади. Бу ўз навбатида банклардан нақд пулларни олиш, иш 
ҳақи, нафақа ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга оширишга имкон 
яратади. Шунинг учун ҳам чакана товар айланмаси ҳалқ хўжалигини 
ривожланишининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. 
Чакана савдо улгуржи савдодан турли жиҳатларидан фарқ қилади, 
уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин. 
Биринчидан, улгуржи савдодан ўлароқ чакана савдо товарларни майда 
туркумларда (доналаб, метрлаб, килолаб) сотишни билдиради; 
Иккинчидан, чакана савдо товарларни асосан нақд пулга сотишни
ифодалайди. Бу ўз навбатида чакана савдо корхоналари олдига нафақат 
товарлар бўйича, балким пул маблағлари бўйича ҳам маъсулиятни юклайди; 
Учинчидан, чакана савдо шаҳобчаларини катта–кичиклигига қараб, 
товарларни асосан кичик партияларда сақланиши, сотилишига мос равишда 
моддий жавобгарликни якка тартибдаги шаклини ташкил этишни тақазо 
этади. 
Тўртинчидан, чакана савдо маълум қонун-қоидаларга, тартибларга 
асосан олиб бориладиган махсус фаолият ҳисобланади. Ушбу тартиб-
қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407- сон қарори 
билан тасдиқланган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан 
ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом»да келтирилган. 
Низомда белгиланган тартибга кўра чакана савдо билан юридик шахс 
сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, улар фақат 
давлат 
рўйхатидан 
ўтқазилган 
жойдаги 
туманлар 
(шаҳарлар) 
ҳокимликларида чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат 
гувоҳномасини олган тақдирда шуғулланишлари мумкин. Товарларни чакана 
сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шаҳобчалари орқали, 
назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилади. 
Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар товарларнинг сотиб 
олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган 
ҳолда 
сотиш 
жойларида 
сотилаётган 
товарларнинг 
мувофиқлик 
сертификатларига эга бўлишлари шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга 
қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи 


389
кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга 
бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам 
кўрсатилган бўлиши керак. 
Чакана савдо корхоналарида товарларни сотиб олиш қиймати (таннархи) 
худди улгуржи савдо корхоналаридагидек ушбу бойликларни сотиб олиш 
баҳолари, ташиб келтиришга доир транспорт харажатлари, божхона 
тўловлари ва бошқа сотиб олишга доир харажатлар мажмуасидан иборат 
бўлади. Одатда, товарларнинг сотиб олиш қиймати (таннархи)га 
киритиладиган ушбу элементлар турли ташкилотлардан олинадиган 
бошланғич ҳужжатларда кўрсатилади, масалан, транспорт-ташиб келтириш 
харажатлари транспорт ташкилоти берган счёт-фактурада, воситачилик ёки 
брокерлик харажатлари ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилотларнинг 
счёт-фактураларида, божхона тўловлари (акциз солиғи, ҚҚС, божхона божи 
ва йиғимлари) божхона органи ёки «божхона омбори», «эркин омбор»
режимларида ишловчи омбор эгаларининг ҳисоб хужжатларида.
Товарлар чакана савдо корхоналари орқали асосан икки турдаги 
баҳоларда сотилиши мумкин: 
1.Қатъий белгиланган сотиш баҳоларида 
2.Эркин сотиш баҳоларида
Қатъий белгиланган сотиш баҳолари давлат органи томонидан 
маълум ижтимоий аҳамиятга молик товарлар учун белгиланади, масалан, ун, 
нон, нон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, дори-дармонларнинг айрим 
турлари, бензин, автомобиллар ва шу кабилар учун. 
Эркин сотиш баҳолари давлат органи томонидан баҳолари 
белгиланмайдиган бошқа товарлар учун қўлланилади, масалан, усти-бош 
кийимлари, пайафзал, конфетлар, қандолат ва шу кабилар учун. 
Улгуржи савдо корхоналаридан ўлароқ чакана савдо корхоналарида 
товарлар фақат сотиш баҳоларида ҳисобга олинади. Ушбу сотиш баҳолари ўз 
ичига товарларни сотиб олиш қиймати (таннархи) ва савдо устамаларини 
олади. Товарларнинг сотиб олиш қиймати чакана савдо корхоналарида худди 
улгуржи савдо корхоналаридагидек тартибда гувоҳлик берувчи ҳужжатлар 
асосида ҳисоб-китоб қилинади. Савдо корхонасининг маркетинг бўлими 
келиб тушган товарлар бўйича сотиш баҳоларини қайд этиш китобини 
юритади. Ушбу китоб қуйидаги шаклда юритилади: 
Товарларнинг чакана баҳоларини қайд этиш
реестри 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет