1.Меъёрдаги нобудгарчиликлар.
2.Меъёрдан ортиқ нобудгарчиликлар.
Меъёрдаги
нобудгарчиликларга товарларни табиий камайиши,
меъёрдаги синиши (шиша товарлар ва шиша идишдаги товарлар) ва
чиқиндилари киради.
Табиий
камайиш
деганда
товарларнинг
физик-кимёвий
хусусиятларини ўзгариши эвазига уларнинг массасини (оғирлигини) ёки
ҳажмини камайиши тушунилади. Табиий камайиш меъёрлари товарларнинг
чакана сотиш баҳоларидаги қийматига нисбатан фоизларда белгиланади,
улар товарларнинг турлари бўйича табақалаштирилади. Табиий камайиш
меъёрлари тармоқ вазирликлари томонидан тасдиқланади. Табиий камайиш
фақатгина инвентаризацияда товарлар бўйича камомадлар аниқланганда
ҳисобланади. Ушбу камайишни олдиндан ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
Чакана савдо шаҳобчаларида табиий камайиш фақат сотилган товарлар
қийматига нисбатан махсус ҳисоб-китоб асосида аниқланади (кейинги бетга
қаранг). Ушбу ҳисоб-китоб асосида сотилган товарларга тўғри келадиган
табиий камайиш суммаси қуйидагича аниқланади.
Олдинги инвентаризацияда аниқланган товарлар қолдиғига тўғри
келадиган табиий камайиш
+
Олдинги инвентаризациядан кейинги инвентаризацияга бўлган даврда
келиб тушган товарларга тўғри келадиган табиий камайиш
-
Товарларни ҳужжатли чиқимига тўғри келадиган табиий камайиш
-
Охирги инвентаризацияда аниқланган қолдиқ товарларга тўғри
келадиган табиий камайиш
=
Сотилган товарларга тўғри келадиган табиий камайиш
Достарыңызбен бөлісу: |