Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет39/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


65 
4-БОБҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА МЕҲНАТГА ҲАҚ 
ТЎЛАШ БЎЙИЧА ҲИСОБ - КИТОБЛАР ҲИСОБИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
 
4.1. Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари 
Қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш ишларини бажариш уларда 
турли ихтисосликка эга бўлган мутахассислар жамосини шакллантиришни, 
шунингдек мос равишда улар меҳнати ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш 
тизимларини ташкил қилишни тақозо этади. 
Қурилиш ташкилотларида ишловчи ходимлар иккита гуруҳга бўлинади: 
(1) асосий ходимлар; (2) асосий бўлмаган ходимлар. 
Асосий ходимлар деганда қурилиш ташкилотларининг штат жадвалида 
белгиланган лавозимларни эгаллаб турган ходимлар тушунилади. Бундай 
ходимлар таркибига инженер-лойиҳачилар, инженер-қурувчилар, прораблар, 
мастерлар, механиклар, электриклар, слесарлар, ганчкорлар, пардозловчилар, 
тахтага ишлов берувчи ва улардан турли тайёр мосламалар ясовчи усталар, 
ғишт терувчилар, омбор мудирлари, таъминотчилар ва шу каби бошқа 
ходимлар киради. 
Асосий бўлмаган ходимлар деганда индивидуал меҳнат шартномасига 
кўра алоҳида ишларни бажариш учун вақтинчалик ишга олинган ходимлар 
тушунилади.
Қурилиш ташкилотларида ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш, 
улар билан меҳнат шарномаларини тузиш ҳамда уни бекор қилиш 
республикамиз қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. 
Қурилиш ташкилотларининг ходимлар бўлими ишга қабул қилинган 
ходимлар ҳисобини белгиланган тартибда юритади. Қурилиш ишлари олиб 
борилаётган жойларда ходимларнинг ишга келиши, улар томонидан 
бажарилган ишларнинг дастлабки ҳисоби регистрлари (ишга чиқиш ҳисоби 
табели, нарядлар, ҳисоботлар, маълумотномалар, далолатномалар)ни тузиш 
ҳамда юритиш участка бошлиғлари (прораблар, мастерлар, бригадирлар)га 
юклатилади. 
Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш вақтбай ва ишбай 
шаклларда амалга оширилади. Ушбу шаклларнинг қўлланилиши қурилиш 
ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатлари (жамоа ва индивидуал меҳнат 
шартномалари) билан тартибга солинади.
Иш ҳақи ҳисоблашнинг вақтбай шакли асосан маъмурий-бошқарув 
ҳамда инженер-техник ходимлар учун қўлланилади. Ушбу шаклда меҳнатга 
ҳақ тўлаш учун асос бўлиб қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан 
тасдиқланган штат жадвали, тариф разряди, тариф разряди бўйича 
белгиланган маош, ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоби табели 
ҳисобланади.


66 
Маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимларга ҳисобот ойида 
ҳисобланадиган асосий иш ҳақи уларга белгиланган маошни шу ойдаги иш 
кунлари сонига бўлиш ва ҳақиқатда игшлаган кунлари сонига кўпайтириш 
йўли билан топилади. Ҳисобот ойида тўлиқ ишлаган ходимларга асосий иш 
ҳақи белгиланган маош миқдорида ҳисобланади.
Меҳнат ва жамоа шартномаларида маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-
техник ходимларга эришилган ютуқлар учун қўшимча тарзда мукофатлар 
бериш ҳам кўзда тутилади. Шу боис, вақтбай шакл бошқачасига вақтбай-
мукофатли шакл ҳам деб аталади. Ходимларга бериладиган мукофатнинг 
миқдори қурилиш ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан белгиланади. 
Иш ҳақи ҳисоблашнинг ишба й шакли бевосита қурилиш ишларини 
олиб борувчи ходимлар учун қўлланилади. Бундай ходимларга ишчилар, 
махсус машина ва механизмларни бошқарувчи машинистлар, транспорт 
воситаларининг ҳайдовчилари, мастерлар, прораблар, бригадирлар ва 
бошқалар киради. Ушбу шаклда меҳнатга ҳақ тўлаш учун асос бўлиб 
қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвали, тариф 
разряди, тариф разряди бўйича белгиланган маош, бир бирлик иш учун 
тасдиқланган меҳнат ҳақи меъёри (расценка), ходимларнинг ҳақиқатда 
ишлаган вақти ҳисоби табели, бажарилган иш ҳажми тўғрисида ҳисоботлар, 
билдирги-нарядлар, маълумотномалар ва далолатномалар ҳисобланади.
Қурилиш ишлари, одатда, жамоа, яъни бригада томонидан бажарилади. 
Бажарилган ишлар яхлит жамоанинг (бригаданинг) меҳнати сифатида 
тавсифланади. Мос равишда ҳисобланган иш ҳақи ҳам жами жамоа
(бригада) учун ҳисобланган иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақини ҳисоблашнинг
бундай тизими адабиётларда «аккорд», «аккорд-наряд» тизими, деб ҳам 
эътироф этилади. 
Аккорд тизимда ҳисобланган асосий иш ҳақи, мукофатлар ва бошқа 
қўшимчалар дастлаб жами бригада учун яхлит тарзда белгиланади. Иш 
ҳақининг жами миқдори бригада томонидан ҳақиқатда бажарилган ишнинг 
ҳажмини, бир бирлик иш учун белгиланган меҳнат ҳақи меъёрига 
(расценкага) кўпайтириш йўли билан аниқланади. Корхона раҳбари буйруғи 
билан белгиланган мукофат ва бошқа қўшимча тўловлар ҳам яхлит бригадага 
тегишли ҳисобланади.
Асосий ва қўшимча иш ҳақлари бригада аъзоларининг ўртасида 
уларнинг умумий бажарилган ишдаги ҳиссасига, яъни меҳнатда иштирок 
коэффициенти (МИК)га қараб тақсимланади. Ушбу коэффициент бригада 
кенгаши мажлиси қарори билан белгиланади ва махсус баённома 
кўринишида бухгалтерияга тақдим этилади.
Мисол. Бригада аъзоларига декабрь ойида «А» объектда бажарган 
ишлари учун наряд асосида 500000 сўм иш ҳақи ҳисобланган, шунингдек 
300000 сўм мукофат белгиланганБригада аъзоларининг таркибиэгаллаган 
лавозимлари, разрядлари, табел бўйича ишлаган вақти, бригада кенгаши 
йиғилишининг қарори бўйича белгиланган меҳнатда иштирок этганлик 
коэффициентлари 4.1-жадвалда келтирилган


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет