78
Йиғма 10-с журнал-ордер маълумотлари қурилиш ташкилотида 2010
«Асосий ишлаб чиқариш» счёти бўйича бош китобни юритишга асос бўлади.
Чунончи, бош китобнинг дебетида корреспонденцияланувчи счётлар бўйича
келтирилган маълумотлар йиғма 10-с журнал-ордерда
барча қурилиш
объектлари (аналитик счётлар) бўйича келтирилган мос равишдаги харажат
моддалари суммаларининг йиғиндисига тенг келиши лозим.
5.2. Қурилиш
ташкилотларида
ёрдамчи
ишлаб
чиқариш
харажатларининг
ҳисоби
Қурилиш ташкилотларида ёрдамчи ишлаб чиқариш деганда қурилиш
ишларининг олиб борилишида бевосита ва
билвосита иштирок этадиган
ёрдамчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш бўлинмаларининг
фаолияти тушунилади. Уларга, чунончи, қуйидагилар киради:
(1) қурилиш материаллари, деталлари, конструкция ва мосламаларини
тайёрлаш цехлари (ёғоч
материаллар, темир-терсаклар, бетон, ғишт
плиталари, гранит тошлар, битум, асфальт ва шу каби бошқа материалларга
ишлов бериш цехлари ёки устахоналари);
(2) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар)
билан таъминлаш бўйича хизматларни кўрсатувчи бўлинмалар;
(3) транспорт хизматларини кўрсатувчи бўлинмалар (автохўжалик,
гараж, устахоналар);
(4) таъмирлаш ишларини олиб борувчи бўлинмалар;
(5) қурилиш ишларини лойиҳалаштириш,
тажриба конструкторлик
ишларини олиб борувчи бўлинмалар.
(6) қурилиш ишлари билан банд ходимларга маиший, тиббий, санитария-
гигиена, оақатланишни ташкил қилиш бўйича хизматларни кўрсатиш
бўлинмалари.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма синтетик ҳисоби бош
китобда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида олиб борилади. Ушбу
счётнинг дебетида ва кредитланадиган корреспонденцияланувчи счётларда
(1000, 6710, 6520, 0200, 6000, 6990 ва бошқалар) мос равишда ёрдамчи ишлаб
чиқаришга кетган материал, иш ҳақи, ижтимоий суғурта, амортизация, турли
хизматлар ва бошқа сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотлар жамланади.
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг кредитида ёрдамчи ишлаб
чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, қурилиш
материаллари,
конструкциялар, мослама ва буюлар, шунингдек кўрсатилган
хизматларга кетган жами сарф-харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс
эттирилади. Махсус қурилиш конструкциялари ва
мосламаларини ясаш
цехлари бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлиши мумкин. Бу
ҳолларда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти қолдиққа эга бўлади. Қолган
ҳолларда ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма мос равишдаги бошқа
счётларга ўтқазилади ва шу йўл билан у ёпилади.
79
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг ёпилиши қуйидаги
бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади:
(1) ёрдамчи
ишлаб
чиқаришдан
тайёр
маҳсулотлар
олинганда
:
Дебет 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
(2) ёрдамчи
ишлаб
чиқаришдан
ярим
тайёр
маҳсулотлар
олинганда
:
Дебет 2110 «Ярим тайёр маҳсулотлар»
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
(3) ёрдамчи
ишлаб
чиқаришдан
қурилиш
материаллари
, конструкциялар
,
мосламалар
, хўжалик
жиҳозлари
олинганда
:
Дебет 1000 «Материаллар»
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
(4) ёрдамчи
ишлаб
чиқариш
харажатларининг
капитал
инвестиция
сифатида
тан
олинганда
:
Дебет 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар»
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
(5) ёрдамчи
ишлаб
чиқариш
харажатлари
суммасини
асосий
ишлаб
чиқариш
харажатларига
киритилганда
:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
(6) ёрдамчи
ишлаб
чиқариш
харажатларини
давр
харажатлари
ҳисоби
счётларига
ўтқазилганда
:
Дебет 9400 «Давр харажатларини ҳисобга олиб борувчи счётлар»
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг
асосий ишлаб чиқариш
харажатларига ҳисобдан чиқарилиши унинг алоҳида моддаларини аниқ
қурилиш объектлари таннархига бевосита олиб бориш ёки ҳисоб сиёсатида
келтирилган тартибга мувофиқ тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.
Уларни тақсимлаб чиқиш тартиби ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг
айрим моддалари бўйича олдинги бобларда ёритилган.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва улар тақсимотининг аналитик
ҳисоби ҳар бир ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари
бўйича 10-с журнал-ордерда алоҳида юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: