80
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий
воситалар ва номоддий
активларнинг амортизация ажратмалари;
б) ишлаб чиқарига доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;
в) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкни суғурталаш харажатлари;
г) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
д) ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган
мол-мулкни ижарага
олиш харажатлари;
е) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш
ходимларига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар;
ж) умумишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Ҳисобот ойи мобойнида 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари»
счётининг дебетида ва мос равишдаги бошқа счётларнинг кредитида номлари
юқорида зикр этилган харажат моддалари бўйича маълумотлар жамланади.
Ой охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган
харажатлар қурилиш
ташкилоти ҳисоб сиёсатида келтирилган тартибга мувофиқ асосий ишлаб
чиқариш (2010 счёт) ва ёрдамчи ишлаб чиқариш (2310 счёт) харажатларига
олиб борилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш тартибини
уларнинг алоҳида моддалари, чунончи,
қурилиш машиналари ва
ускуналарини сақлаш ҳамда уларни эксплуатация қилиш харажатлари,
ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий
активларнинг амортизация ажратмалари мисолида 2-бобда кўриб чиққан
эдик. Худди шунга ўхшаш ёки қабул қилинган бошқа тартибларга кўра
умумишлаб чиқариш харажатларининг қолган моддалари ҳам мос равишдаги
қурилиш объектлари ўртасида тақсимланиши лозим.
Умумишлаб чиқариш харажатлари ва
улар тақсимотининг аналитик
ҳисоби умумишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари бўйича 10-с
журнал-ордерда алоҳида моддалари бўйича юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: