Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет51/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

5.4.Қурилиш ишлари таннархини калькуляция қилиш
усуллари 
 
Қурилиш ташкилотларида қурилиш ишларининг режа таннархи
норматив таннархи ва ҳақиқий таннархи ҳисоб-китоб қилинади. Режа ёки 
норматив таннарх, одатда, қурилиш ишлари бошланишидан олдин ҳисоб-
китоб қилинади. Ҳақиқий таннарх қурилиш ишлари якунланганда ва 
буюртмачиларга топширилаётганда аниқланади.
Қурилиш ишларининг режа, норматив ва ҳақиқий таннархини 
калькуляция қилиш бир қанча мақсадларда, чунончи: (1) қурилиш ишларига 
кетиши керак бўлган ва ҳақиқатда кетганган сарф-харажатлар суммасини; (2) 
тугалланмаган қурилиш қиймати (таннархи)ни; (3) қурилиш ишлари сотиш 
таннархини; (4) сотишдан кутилаётган ва ҳақиқатда олинган якуний 
молиявий натижа (фойда ёки зарар) суммасини аниқлаш учун амалга 
оширилади. Шунингдек, қурилиш ишлари ҳақиқий таннархини калькуляция 
қилиш режа таннарх ёки норматив таннархга нисбатан юз берган 
четланишларни аниқлашга, ушбу четланишлар бўйича тегишли бошқарув 


81 
қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам, 
қурилиш ишлари ҳақиқий таннархини калькуляция қилиш қурилиш 
жараёнини ҳисобга олишнинг якуний босқичида бажариладиган зарур 
ишлардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Қурилиш ишларининг ҳақиқий таннархи турли усулларда калькуляция 
қилиниши мумкин. Амалиётда энг кенг тарқалган усуллар бўлиб буюртмали, 
жараёнли ва ҳиссали (тугалланиш фоизи) усуллари ҳисобланади. 
Буюртмали усулда бажарилган ҳар бир қурилиш иши харажат объекти 
сифатида қаралади. Унинг ҳақиқий таннархини калькуляция қилиш қурилиш 
объектига (буюртмага) очилган 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида 
тўпланган ҳисоб маълумотлари асосида объект (иш) буюртмачига 
топширишгандан кейин амалга оширилади. Ушбу счётнинг дебетида алоҳида 
корреспонденцияланувчи счётлар бўйича кўрсатилган йиғма маълумотлар 
буюртмага очилган калькуляция карточкасининг тегишли харажат 
моддаларини тўлдиришга асос бўлади (5.4-жадвал).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет