Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет63/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

2.АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН ФОЙДА (Фафёки ЗАРАР (ЗАФ). Ушбу 
кўрсаткич қуйидагича топилади: 


96 
Фаф (Заф) = Фс (Зс) –Дх + Бод 
Бу ерда: Дх- давр харажатлари; Бод – асосий фаолиятдан олинган бошқа 
операцион даромадлар. 
Қурилиш ташкилотларининг давр харажатлари деганда улар 
томонидан бажарилган қурилиш ишлари, ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотлар 
ва кўрсатилган хизматларни сотиш, маъмурий-бошқариш ва бошқа 
операцион фаолиятга доир харажатлар тушунилади. Ушбу харажатлар 
маълум ҳисобот даврида юз беради, шунинг учун улар ҳисобот даври 
харажатлари деб ҳам аталади. 
21-сон 
БҲМСга 
мувофиқ 
қурилиш 
ташкилотларида 
давр 
харажатларининг ҳисоби 9410 «Сотиш харажатлари», 9420 «Маъмурий-
бошқарув харажатлари», 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ва 9440 
«Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари»
счётларида олиб борилади. Ушбу счётларда акс эттириладиган 
харажатларнинг таркибий элементлари «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш 
тўғрисида низом»да келтирилган. Чунончи, қурилиш ташкилотларида сотиш 
харажатларининг асосий моддаларига реклама харажатлари, маҳсулот, иш ва 
хизматларни сотиш билан боғлиқ сафар харажатлари, и шва хизматларни 
сотишга оид ходимларга ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, тайёр маҳсулотларни сотишга тегишли асосий воситаларнинг 
эскириши (амортизацияси) суммаси, транспорт харажатлари ва бошқалар 
киради. Сотиш харажатлари 9410 «Сотиш харажатлари» счётининг дебетида 
ва бу харажатларнинг аниқ турини ифодаловчи бошқа счётларнинг (масалан, 
1000, 5010, 5110, 6710, 6520, 6990 ва шу кабилар) кредитида акс эттирилади.
Маъмурий-бошқарув харажатларига қурилиш ташкилотининг бошқарув 
аппарати ходимларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси
ва бошқа шу каби бошқарув билан боғлиқ харажатлар киради. Маъмурий-
бошқарув харажатлари 9420 «Маъмурий-бошқарув харажатлари» счётининг 
дебетида ва аниқ харажатларни ифодаловчи бошқа счётларнинг (0200, 0500, 
1000, 5010, 5110, 6710, 6520, 6990) кредитида акс эттирилади.
9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида йил мобайнида қурилиш 
ташкилотларининг умумхўжалик фаолиятига доир давр харажатлари (моддий 
ёрдам, компенсациялар, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув солиғи, пенсия 
фондига, йўл фондига, мактабларни ривожлантириш фондига мажбурий 
ажратмалар, мулкни сотишдан ва беришдан кўрилган зарарлар ва бошқа шу 
каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Бунда операцион 
харажатларнинг аниқ моддаларини ифодаловчи бошқа счётлар (1000, 5010, 
5110, 6400, 6710, 6520, 6990, 9210, 9220) кредитланади.
«Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» 
счётининг дебетида йил мобайнида қурилиш ташкилотларининг келгуси 
фаолиятини ривожлантиришга сарфланган давр харажатлари (янги ишлаб 
чиқаришни ва янги технологияларни ўзлаштиришга, бошқарув тизимини 
яхшилашга сарфланган ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс 


97 
эттирилади. Ушбу турдаги давр харажатлари солиқ қонунчилигига кўра 
келгуси 10 йил ичида бир маромда солиқ базасидан махсус ҳисоб-китоб 
асосида чиқариб борилади. Келгусида солиқ базасидан чегириб бориладиган 
харажатлар бу счётнинг дебетида ва бошқа счётларнинг (масалан, 1000, 
5110, 5010, 6010, 6710, 6520, 6990 ва шу кабилар) кредитида акс эттирилади.
Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатларини 
ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар махсус балансдан ташқари 012 
«Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» 
счётида белгиланган муддатда кўрсатиб борилади. 
Қурилиш ташкилотларининг асосий фаолиятдан олинган бошқа 
даромадларига уларнинг асосий воситалари, номоддий активлари, 
материалларини сотишдан фойда, ўндирилган жарималар, воз кечилган 
кредиторлик қарзлари, қисқа муддатли ижарадан даромадлар, беғараз 
қайтарилмайдиган молиявий ёрдам, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар 
даромадлари, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, ўтган йилларнинг 
фойдаси кабилар киради. 
21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотлари асосий фаолиятидан
олинган қўшимча даромадлар 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа 
даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида 
счётларда ҳисобга олинади. Чунончи: 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет