8.1-жадвал
Капитал қурилишдаги статистик ҳисоботнинг бирхиллаштирилган
шакллари рўйхати
Т/р
Статистика ҳисоботи
шаклларининг номи
Шаклнинг
тартиб
рақами
Даврий-
лиги
Киритилган
ўзгартириш ва
қўшимчалар
1
Якка тартибда қурилган уй-жой
биноларини
ишга
тушириш
тўғрисида ҳисобот
1-ЯТУЖҚ
йиллик
Собиқ шакли
сақланиб қолади
2
Ижтимоий соҳа объектларининг
ишга туширилиши ва қурилиш
ишларининг бажарилиши тўғрисида
ҳисобот
1-КС
йиллик
Шакллар
мазмуни Ўз.Р.
Президентининг
2003 йил 6
майдаги 3240-
сон Фармонига
ва Фармонни
бажариш
юзасидан қабул
қилинган
Ҳукумат
қарорларига
мувофиқ
тўлдирилади
3
Қурилиш ишларининг бажарилиши
тўғрисида ҳисобот
1-КС
ойлик
4
Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати
тўғрисида ҳисобот
4-КС
йиллик
5
Тугалланмаган қурилишлар аҳволи
тўғрисида ҳисобот
8-КС
йиллик
6
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва
табиат
ресурсларидан
оқилона
фойдаланишга йўналтирилган асосий
капиталга киритилган инвестициялар
тўғрисида ҳисобот
18-КС
йиллик
7
Харид қилинган асосий қурилиш
материаллари, қисмлар, конструк-
9-КС
ойлик
Янгидан кири-
тилган
119
циялар ва ускуналар нархи тўғрисида
ҳисобот
(молиялашти-
ришнинг марказ-
лаштирилган
манбалари
ҳисобига
қурилаётган
объектлар
бўйича тақдим
этилади)
8
Бажарилган
ишлар
(қилинган
харажатлар)
қиймати
тўғрисида
маълумотнома – счёт-фактура
ойлик
2-КС ва 3-КС
шакллар ўрнига
янгидан
киритилган
Қурилиш ташкилотларида юқорида келтирилган жадвалдаги статистика
ҳисоботларини тузиш бухгалтерияга юклатилади. Уларни тузишга асос
бўлиб бажарилган ишлар, уларга кетган сарф-харажатлар, сотиб олинган
материаллар, конструкциялар, ускуналарга гувоҳлик берувчи бошланғич
ҳужжатлар, шунингдек ҳисоб регистрлари маълумотлари ҳисобланади.
8.2.Қурилиш ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини
тўлғазиш хусусиятлари
Қурилиш ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазишда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 декабрда
140-сон буйруқ билан тасдиқланган «Молиявий ҳисобот шаклларини
тўлғазиш бўйича тартиб»га асосланилади. Қуйида ушбу тартибга
асосланилган ҳолда молиявий ҳисобот шаклларининг алоҳида моддаларини
тўлғазиш хусусиятларига тўхталамиз.
Бухгалтерия баланси (1-шакл )
Асосий воситалар номли 012-сатрда қурилиш ташкилотлари балансида
бўлган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати акс эттирилади. Ушбу сатрда,
чунончи қуйидагилар кўрсатилади:
- асосий воситаларнинг мос равишда бошланғич қийматини ҳамда
жамланган эскиришини акс эттирувчи счётлар (0110-0199 ва 0210-0290)нинг
давр охиридаги қолдиқлари суммаларининг фарқи;
- белгиланган тартибга кўра асосий воситалар таркибига киритилган
узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларнинг, чунончи лизинг
бўйича сотиб олинадиган қурилиш машиналари ва ускуналарининг қолдиқ
қиймати (мос равишда 0310 ва 0299 счётлар қолдиқлари ўртасидаги фарқ
суммаси);
- титулли вақтинчалик бино ва иншоатларнинг қолдиқ қиймати. Ушбу
активларга кирувчи бино ва иншоатларнинг рўйхати, уларнинг бошланғич
қиймати, жамланган эскириш суммаси ва қолдиқ қиймати қурилиш
ташкилоти ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланган бўлиши лозим, жумладан,
120
уларнинг қолдиқ қиймати мос равишда 0120 ва 0220 счётлар таркибида
очиладиган аналитик счётлар қолдиқлари фарқи суммасидан иборат бўлиши
керак.
Капитал қуйилмалар номли 100-сатрда қурилиш ташкилотларининг
ўз мақсадларида хўжалик ёки пудрат усулларида олиб борган тугалланмаган
капитал инвестицияларининг қиймати кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари номли 150-сатрда омборларда (қурилиш
майдончаларида) сақланаётган қурилиш материаллари, конструкциялар,
деталлар, ўрнатиладиган жиҳозларнинг ҳисоб сиёсатида белгиланган ҳисоб
баҳоларидаги қиймати акс эттирилади. Ушбу сатр суммаси 1000
«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очилган барча счётлар
қолдиқларининг йиғиндисига, шунингдек барча моддий жавобгар
шахсларнинг ҳисобот даври охирига тузган материал ҳисоботи (М-19-шакл)
қолдиқлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим. Агар материалларни сотиб
олиш ва тайёрлаш алоҳида олинган 1510 счётда, улар қийматидаги фарқлар
махсус 1610 счётда юритилган бўлса, ушбу счётларнинг қолдиқлари мос
равишда баланснинг бу сатри суммасида ҳисобга олиниши керак.
Тайёр маҳсулотлар номли 170-сатрда сотиш учун ишлаб чиқарилган
тайёр маҳсулотлар (эшик, дереза, ғишт, детал, мосламалар ва бошқа шу каби
маҳсулотлар)нинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.
Келгуси
давр
харажатлари
номли
190-сатрда
қурилиш
ташкилотларининг ҳисобот даврида бажарилган ишлар таннархи ва давр
харажатларига тегишли бўлмаган харажатлари акс эттирилади. Ушбу сатрда
қурилиш ташкилотлари ўзларининг қуйидаги харажатларини акс эттиради:
- келгуси даврда бажариладиган ишлар учун олинган рухсатнома
(лицензия) тўловлари;
- келгусида жорий этилиши мумкин бўлган лойиҳаларни ишлаб
чиқаришга доир харажатлар;
- келгуси йилда чоп этиладиган махсус меъёрий-техник адабиётлар учун
қилинган сарфлар;
- келгуси йил учун ўтказиб қўйилган ижара тўловлари;
- мавсумий характерга эга бўлган ишлар учун олдиндан тўловлар,
чунончи, қурилиш машиналари ва ускуналарини консервация қилиш
харажатлари;
- янги қурилиш учун кадрларни жалб этиш ва тайёрлаш харажатлари;
- олдиндан ҳисобланган меҳнат таътили харажатлари;
- келгуси йил учун газета ва журналлар обунаси учун тўловлар;
- бошқа келгуси давр харажатлари.
Жами дебиторлик қарзлар номли 210-сатрда қурилиш ташкилотига
ҳисобот даври охирига қарздор шахсларнинг жами қарзлари кўрсатилади.
Жами дебиторлик қарзлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос
сатрларида (220, 240, 250, 260, 270, 290, 300, 310) кўрсатилади. Ушбу
сатрларни тўлғазишга асос бўлиб дебиторлик қарзларнинг алоҳида турларни
акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
121
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар ) номли 450-сатрда
қурилиш ташкилотининг йил охиридаги жами тақсимламаган фойдаси
(қопланмаган зарари) кўрсатилади. Ушбу сумма ўтган йилларнинг
тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ва ҳисобот йилнинг соф
фойдаси (қопланмаган зарари) суммаларидан ташкил топади. Қопланмаган
зарарлар баланснинг ушбу сатрида минус ишораси билан кўрсатилади.
Мақсадли тушумлар номли 460-сатрда қурилиш ташкилотининг турли
мақсадларда олинган грантлари, дотациялари, субсидиялари ҳамда солиқлар
бўйича мақсадли имтиёзлар суммалари акс эттирилади.
Жами узоқ муддатли мажбуриятлар номли 490-сатрда қурилиш
ташкилотларининг бир йилдан кўп муддатга олган кредитлари ва қарзлари
бўйича мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами узоқ
муддатли мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос
сатрларида (500-590) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб
узоқ муддатли кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи
счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
Жами
жорий
мажбуриятлар
номли
600-сатрда
қурилиш
ташкилотларининг бир йилдан кам бўлган муддатга олган кредитлари,
қарзлари ва бошқа мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами
жорий мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос
сатрларида (610-760) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб
жорий кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи
счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
Қурилиш ташкилотлари баланс валютасининг жами суммаси активда ва
пассивда алоҳида сатрларда (мочс равишда 390-сатр ва 780-сатр)
кўрсатилади.
Қурилиш ташкилотларининг ўзларига тегишли бўлмаган активлар ва
пассивлар балансда «Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган
қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот»да 790-920-сатрларда
кўрсатилади. Бундай актив ва пассивларга, чунончи қуйидагилар киради:
- қисқа муддатга ижарага олинган асосий воситалар (790-сатр);
- қайта ишлашга қабул қилинган материаллар (810-сатр);
- ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (830-сатр);
- ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар (890-сатр);
- келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат-
лар (900-сатр);
- вақтинчалик солиқ имтиёзлари (910-сатр);
- фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (920-сатр).
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл )
Ушбу ҳисоботнинг асосий мақсади бўлиб қурилиш ташкилотларининг
ҳисобот даврларидаги даромадлари, харажатлари, фойда ва зарарлари
тўғрисидаги йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади. Чунончи,
бундай маълумотлар ҳисоботда мос равишда ўтган йилнинг ва ҳисобот
122
йилнинг мос даврлари учун кўрсатилади. Бу тартиб мос ҳисобот
даврлардаги ўзгаришлар тенденцияларини ўрганиш учун муҳим ахборот
манбаи ҳисобланади.
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузишга асос бўлиб қурилиш
ташкилотларининг барча даромадлари ва харажатлари, фойда, уни
ишлатилиши ҳисоби учун мўлжалланган вақтинчалик (транзит) счётларнинг
маълумотлари ҳисобланади. Ҳисоботнинг алоҳида сатрлари қуйидаги
тартибда шакллантирилади.
Сатр
коди
Сатр номи
Сатрни тўлдириш тартиби
010
Маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни
сотишдан туган соф тушум
Бажарилган қурилиш ишлари, тайёр
маҳсулотларни сотишдан тушган соф
тушум ҳисоби учун мўлжаллан-ган
9010,9030 счётларнинг кредит обороти
суммалари йиғиндисидан қайтарилган
маҳсулотлар ( иш, хизматлар)
суммаларини, берилган чегирмалар
суммаларини (9040 ва 9050-
счётларнинг дебет оборот суммалари)
айириш орқали топила-ди ва
даромадлар устунчасида кўрсатилади.
020
Сотилган маҳсулот (товарлар, иш ва
хизмат)ларнинг таннархи
Бажарилган қурилиш ишлари ва
сотилган маҳсулотлар таннархи ҳисоби
учун мўлжалланган 9110,9130, 9140,
9150
счётларнинг дебет обороти
суммалари йиғин-диси харажатлар
устунчасида кўр-сатилади.
Достарыңызбен бөлісу: |