176
Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар махсус «Ишлаб
чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисобот»да (18-шакл) жамланади.
Бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган
шаклида ишлаб чиқариш
харажатлари ҳисоби қуйидаги махсус реестрларда юритилади:
-«Ҳисобот даври харажат (сарф)ларини ҳисобга олиш қайдномаси»;
-«Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва
маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси».
12.4
....
Деҳқончилик
маҳсулотлари
таннархини
аниқлаш
усуллари
Деҳқончилик ишлаб чиқаришида асосий, ёндош ва ёрдамчи маҳсулот
тушунчалари бир- биридан фарқланади.
Асосий маҳсулот деганда қишлоқ хўжалигининг ихтсослашган
соҳасини юритишда етиштирилиши бош мақсад қилиб олинган маҳсулот
тури тушунилади.
Ёндош маҳсулот асосий экинлардан асосий маҳсулотлар
билан бир
вақтда олинади ва истеъмол хусусиятларига кўра асосий маҳсулотга ўхшаш
маҳсулотдир.
Ёрдамчи маҳсулот
- бу асосий маҳсулот билан бир вақтда олинадиган,
аммо хусусиятига кўра иккинчи даражали маҳсулот.
Деҳқончиликда ҳар бир алоҳида қишлоқ хўжалик экинидан олинадиган
маҳсулот тури калькуляция объекти ҳисобланади. Бир экиндан айни бир
вақтда ҳар хил хусусиятдаги маҳсулот олиниши туфайли деҳқончилик
маҳсулоти таннархини калькуляция қилишда бевосита ва билвосита
усуллардан фойдаланилади. Чунончи, харажатларни маҳсулот таннархига
бевосита ўтказиш усули бир экиндан фақат битта маҳсулот тури олинадиган
ҳолларда фойдаланилади. Бунда бир бирликнинг
таннархи мазкур экинни
етиштиришга сарфланган жами харажатлар суммасини олинган маҳсулот
миқдорига бўлиш орқали топилади. Айрим қишлоқ хўжалик экинларидан
турли маҳсулотлар олинганда алоҳида маҳсулот турлари бирлиги
таннархини аниқлашда жами харажатларни умумий бўлган белгиларидан
бирининг миқдорий қийматига мутаносиб тақсимлаш усули қўлланилади.
Деҳқончилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш
хусусиятларини
уларнинг айрим турлари бўйича кўриб чиқамиз.
Дон экинлари
. Дон экинларини экиш ва йиғиштириш харажатлари
(донни хирмонда тозалаш ва қуритиш харажатлари қўшилиб) дон, дон
чиқитлари ва сомоннинг таннархини ташкил қилади.
Дон ва дон
чиқитларнинг таннархини аниқлаш учун, авваламбор,
унга тегишли жами
харажатларда сомоннинг белгиланган қиймати чегириб ташланади. Қолган
харажатлар дон ва дон чиқитларининг таннархини ташкил этади. Доннинг
таннархини аниқлаш учун дон чиқитлари (лабораторияда
аниқланган
доннинг миқдорига караб) соф донга айлантирилади. Сўнгра уларга тегишли
жами харажатлар шартли дон миқдорига бўлиниб 1 центнер (ц) доннинг
таннархи аниқланади. Юқоридаги тартибга кўра дон бўйича бир бирлик (1 ц)
177
маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи жорий ҳисоб регистрлари маълумотлари
бўйича қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:
Достарыңызбен бөлісу: