(Хж – То) – С рт
Тҳ = --------------------------------------
(Д + Чдм)
Бу ерда:
Хж - жами харажатлар (2012 счётнинг бош қолдиғи ва дебет обороти
суммалари биргаликда олинганда);
То - йил охирига тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари;
Срт - сомоннинг режа қиймати;
Д - доннинг миқдори (ц.);
Чдм -чиқитнинг донга айлантирилган миқдори (ц.).
Ўз набатида:
Ч х Ф
Чдм = ----------------------
100 %
Бу ерда:
Ч – дон чиқити миқдори (ц.);
Ф –чиқитдан дон чиқиш фоизи.
Мисол. Кузги буғдой ҳосили йиғиштириб ва тозалаб олингандан кейин
1000 ц дон, 200 ц дон чиқити ва 600 ц сомон олинган, дейлик. Ушбу хосилни
етиштириш ва хирмонда тозалаш учун 13600000 сўм сарфланган.
Сомоннинг меъёрий харажатлар қиймати 600000 сўмни ташкил этади. 1 ц
сомоннинг таннархи эса - (600000:600) 1000 сўмни ташкил этди. У ҳолда
дон ва дон чиқитига тегишли харажатлар 13000000 (13600000-600000)
сўмга тенг.
Дон чиқити (чори)ни донга ўтказиш фоизи – 50% десак, у ҳолда донга
айлантирилган чиқит миқдори 100 ц (200*50%), жами шартли дон миқдори
эса 1100 ц (1000+100) га тенг.
1 ц шартли доннинг таннархи 11818 сўмни (13000000: 1100) ташкил
этади.
Сомон каби жўхорипоя барги, ғўзапоя, кунгабоқар тупгули, карам барги,
шох-шабба (тут) ва бошқа ёрдамчи маҳсулотларнинг таннархи ушбу
маҳсулотларни йиғиштириш, пресслаш, ташиш, ғарамлаш ва тайёрлашга оид
бошқа ишлар харажатлари асосида белгиланган меъёрлар бўйича уларга
сарфланган харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.
Полиз экинлари. Полиз экинлари бўйича харажатлар умумий ҳолда
олиб борилганда уларнинг айрим турлари бўйича 1ц ҳосилнинг таннархи
ўстириш ва ҳосилни йиғиштиришга тааллуқли барча харажатларни маҳсулот
массасига тақсимлаб аниқланади. Бунда харажатлар айрим экинларга
маҳсулот реализациясидан тушган даромадга мутаносиб тақсимланади.
Чунончи, сабзавотчилик соҳасида алоҳида маҳсулот турига тўғри келадиган
ҳақиқий харажатлар (Мх) ҳар бир маҳсулот сотиш қийматини жами
сабзавотларни сотишдан олинган соф тушумдаги ҳиссасига (Сх) қараб
қуйидагича аниқланади:
178
Хж х Сх
Мх = -------------------
Достарыңызбен бөлісу: |