277
Биринчи усулни қўллаётган автотранспорт
корхоналарида автомобиль
ёқилғилари ва мойлаш материаллари асосан нефт маҳсулотлари бўйича
таъминот-сотиш
билан
шуғулланувчи
махсус
корхоналардан
(нефтобазалардан)
тузилган шартномалар асосида сотиб олинади.
Шунингдек, автомобил ёқилғилари ва мойлаш материаллари бошқа
ташкилотлардан беғараз олиниши, таъсисчилардан томонидан таъсис бадали
сифатида киритилиши ҳам мумкин. Шаҳарлараро транспорт қатновларини
амалга ошираётган АТВлар бўйича уларнинг ҳайдовчилари зарурат бўлганда
ёқилғи ва мойлаш материалларини ўз ҳисобидан ёки берилган бўнак
ҳисобидан ҳамда йўловчи ташишдан тушган тушум ҳисобидан нақд
сотиб
олишлари ҳам мумкин.
Таъминот-сотувчи корхоналардан автомобил ёқилғилари ва мойлаш
материаллари АЁҚШ хўжалиги мудири ёки
экспедиторлари томонидан
уларга берилган ишончномалар асосида олиб келинади. Ёқилғи ва мойлаш
материаллари олиб келинганлигига гувоҳлик берувчи асосий ҳужжатлар
бўлиб таъминот-сотувчи корхоналар томонидан тақдим этилган счёт-
фактуралар ва товар-транспорт наклоднойлари ҳисобланади. Ушбу
ҳужжатларда ёқилғи ва мойлаш материалларининг номи, маркаси, сиғими,
температураси, миқдори (килограмм ва литрларда), келишув баҳоси,
келишув баҳосидаги қиймати, ҚҚС суммаси, жами тўлов суммаси акс
эттирилади.
ҚҚС тўловчи автотранспорт корхоналарида
таъминотчи-сотувчи
томонидан берилган счёт-фактуралар асосида келиб тушган автомобил
ёқилғиларига бухгалтерияда қуйидаги ёзувлар қилинади:
а
) ёқилғининг
сотиб
олиш
қийматига
(ҚҚСсиз
):
Дебет
1030 « Омбордаги ёқилғи»
Кредит
6010 «Товар етказиб берувчилар ва пудратчиларга
тўланадиган счётлар»
б
) таъминотчиларга
тўланадиган
ҚҚС
суммасига
:
Дебет 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»
Кредит
6010 «Товар етказиб берувчилар ва пудратчиларга
тўланадиган счётлар»
Агар ёқилғи бўйича таъминотчиларга тўланган ҚҚС суммаси келиб
тушганда тўлиқ 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари» счётнинг дебетига олинган бўлса, у ҳолда ой охирида шаҳар
йўловчи транспорти учун ишлатилган ёқилғи ҳисоб-китоби асосида уларга
тўғри келувчи ҚҚС суммаси ёқилғи таннархига тикланади. Ушбу тикланган
суммага қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет
1030 «Омбордаги ёқилғи»
Кредит
4410 «Бюджетга солиқлар бўйича бўнак тўловлари»
Ихчамлаштирилган
солиқ
режимида
ишловчи
автотранспорт
корхоналарида таъминотчилардан келиб тушиши ёқилғининг қиймати
юқорида келтирилган ёзувда ҚҚС суммаси билан биргаликда акс эттирилади.
АТВларни ёқилғи билан бошқа юридик шахсларнинг АЁҚШлари
орқали таъминлаш ҳам шартнома асосида амалга оширилади.
Ушбу усулда
279
Автотранспорт корхоналари балансига уларнинг таъсисчилари
томонидан таъсис бадали сифатида киритилган ёқилғи суммаси бухгалтерия
ҳисобида таъсис шартномаси, баҳолар келишуви баённомаси, кирим
далолатномаси ёки счёт-фактура асосида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет
1030 «Омбордаги ёқилғи»
Кредит 4610 «Таъсисчиларнинг устав капиталига бадаллари бўйича
қарзлари».
Автотранспорт корхоналарида АЁҚШларга кирим қилинган ёқилғи
асосан ҳайдовчиларга АТВлар ёрдамида иш бажариш (хизмат кўрсатиш)
мақсадида йўл варақаларида диспетчер томонидан кўрсатилган миқдорда
берилади. Ёқилғини ҳайдовчиларга берилиши тарқатиш қайдномаси ёки
лимит-қуйиш
қайдномаси
(варағи)
билан
расмийлаштирилади.
Ҳайдовчиларнинг қайдномалардаги имзоси улар томонидан олинган ёқилғи
миқдорини тасдиқлайди. Бу қайдномалар икки нусхада тузилади. Унинг бир
нусхаси АЁҚШ мудирида қолади, иккинчи нусхаси эса у томонидан тузилган
«Ёқилғи ҳаракати тўғрисида ҳисобот»
билан бирга бухгалтерияга
топширилади.
Ёқилғини ҳайдовчиларга берилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув
билан акс эттирилади:
Дебет
1031 «Ҳайдовчилар жавобгарлигидаги ёқилғи»
Кредит
1030 «Омбордаги ёқилғи».
Ёқилғининг ички алмашиши накладнойлар билан расмийлаштирилади ва
улар асосида бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет
1030 «Омбордаги ёқилғи» (олувчи шахс)
Кредит
1030 «Омбордаги ёқилғи» (берувчи шахс).
Автотранспорт корхоналарида АЁҚШга кирим қилинган ёқилғи зарур
ҳолларда тузилган шартнома ҳамда раҳбарнинг рухсати асосида бошқа
юридик шахсларга сотилиши, бепул берилиши,
таъсис бадали сифатида
киритилиши мумкин. Ёқилғининг бундай чиқимлари счёт-фактуралар билан
расмийлаштирилади. Счёт-фактуралар асосида ёқилғининг чиқиб кетиш
йўналишига кўра бухгалтерияда қуйидаги ёзувлар қилинади:
Достарыңызбен бөлісу: