332
22-БОБ
. АВТОТРАНСПОРТ
КОРХОНАЛАРИДА
СОЛИҚЛАР
,
МАЖБУРИЙ
АЖРАТМАЛАР
ВА
ТЎЛОВЛАРНИНГ
ҲИСОБИ
22.1. Автотранспорт
корхоналарида
солиқларнинг
ҳисоби
Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ кўра
автотранспорт корхоналари ўзларининг ташкилий-ҳуқуқий мақомига кўра
умумдавлат солиқларини ёки ихчамлаштирилган ягона солиқ тўловини
тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар. Ихчамлаштирилган
ягона солиқ
режимида фаолият кўрсатиши учун автотранспорт корхоналари уларни
кичик бизнес субъектларига киритиш мезонлари
талабларига мос келиши
лозим. Кичик бизнес субъектларига кирувчи автотранспорт корхоналари
умумдавлат солиқларини тўловчилари сифатида ҳам фаолият кўрсатиш
ҳуқуқига эгадирлар.
Автотранспорт корхоналари тўлайдиган барча солиқ тўловлари солиқ
қонунчилиги ҳужжатларида келтирилган тартибларда ҳисобланади ва
бюджетга ўтказиб берилади. Аксарият солиқ тўловлари, чунончи мол-мулк
солиғи, ер солиғи, сув ресурслари учун солиқ, ободонлаштириш ва
инфраструктурани ривожлантириш солиқлари бошқа хўжалик
юритувчи
субъектларидаги каби умумбелгиланган тартибларда ҳисоб-китоб қилинади.
Автотранспорт корхоналари томонидан тўланадиган ҚҚС, фойда солиғи ва
ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда уларни ҳисобга олиш ўзига
хос айрим хусусиятларга эга. Қуйида ушбу хусусиятларга тўхталамиз.
Достарыңызбен бөлісу: