Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет204/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

(зарарида 
автотранспорт корхонасининг умумхўжалик фаолиятидан олган фойдаси ёки 
кўрган зарари кўрсатилади. Ҳисоботнинг ушбу сатри суммаси унинг 100-
сатри суммасига 110-сатрда кўрсатилган суммани қўшиш ҳамда 170-сатрдаги 
суммани айириш орқали топилади. Автотранспорт корхонасининг 
умумхўжалик фаолиятидан олган фойдаси ҳисоботнинг «Даромадлар» 
устунчасида, кўрган зарари эса унинг «Харажатлар» устунчасида акс 
эттирилади. 
230-сатр «Фавқулотдаги фойда ва зарарлар»да автотранспорт 
корхонасининг ҳисобот даврида олган фавқулотдаги фойдаси ҳамда кўрган 
зарари акс эттирилади. Ушбу сатрда фавқулотдаги фойда ҳисоби учун 
мўлжалланган 9710 счётнинг кредит оборот суммаси даромадлар устунчасига
ва фавқулотдаги зарарлар ҳисоби учун мўлжалланган 9720 счётнинг дебет 
оборот суммаси харажатлар устунчасига ёзилади. 
240-сатр «Даромад (фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда 
(зарар)да автотранспорт корхонасининг ҳисобот даврдаги даромад (фойда) 
солиғини тўлагунга қадар фойдаси (зарари) кўрсатилади. Ҳисоботнинг ушбу 
сатри суммаси унинг 220-сатри суммасига 230-сатрда кўрсатилган 
фавқулотдаги фойда суммасини қўшиш ҳамда фавқулотдаги зарарлар 
суммасини айириш йўли билан топилади. Автотранспорт корхонасининг 
даромад (фойда) солиғини тўлагунга қадар бўлган фойда суммаси
ҳисоботнинг «Даромадлар» устунчасида, даромад (фойда) солиғини 
тўлагунга қадар бўлган зарар суммаси эса унинг «Харажатлар» устунчасида 
акс эттирилади. 
250-сатр «Даромад (фойда) солиғи) умумдавлат солиқларини тўловчи 
автотранспорт корхоналари томонидан тўлғазилади. Ушбу сатрни 
тўлғазишга «Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китоби» асосида ҳисобланган 
ҳамда 9810 «Фойданинг даромад (фойда) солиғи учун ишлатилиши» 
счётининг дебет оборотида кўрсатилган сумма асос бўлади. Ҳисобланган 
даромад (фойда) солиғи суммаси ҳисоботнинг «Харажатлар» устунчасида акс 
эттирилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет