II-БЎЛИМ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИДА
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ
9-боб. Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия
ҳисобини ташкил қилиш асослари
10-боб. Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий
воситалар ҳисобининг хусусиятлари
11-боб. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб
чиқариш заҳиралари ҳисобининг
хусусиятлари
12-боб. Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари
ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция
қилиш
13-боб. Чорвачилик ишлаб чиқариш харажатлари ва
ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция
қилиш
14-боб. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ёрдамчи
ва умумишлаб чиқариш харажатларининг
ҳисоби
15-боб. Қишлоқ хўжалик корхоналарида молиявий
натижалар кўрсаткичлари, солиқлар,
мажбурий ажратмалар ва тўловларнинг ҳисоби
16-боб. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида молиявий
ҳисобот шаклларини тўлғазиш хусусиятлари
132
9-БОБ . ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИДА
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
АСОСЛАРИ
9.1. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби субъекти
сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий -ҳуқуқий
асослари
Қишлоқ хўжалиги республикамиз халқ хўжалигининг етакчи
тармоқларидан бири бўлиб келган ва у шундай тармоқлардан бири бўлиб
қолмоқда. Бунинг негизида турли сабаблар ётади. Чунончи:
биринчидан , республикамиз аҳолисининг 60 фоизи қишлоқ жойларда
яшайди. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигини қишлоқ жойларда яшовчи
аҳолини иш билан таъминлайдиган асосий соҳа эканлигини билдиради;
иккинчидан , мамлакатимизнинг иқлим шароити ва табиий ресурслари
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тез етиштириш имконини беради;
учинчидан , 26 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган республикамизда
одамларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини маҳаллий
шароитлардан келиб чиқиб ҳал этиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим
устувор йўналишларидан бири ҳисобланади;
тўртинчидан , қишлоқ хўжалиги мамлакатимизнинг кун сайин
ривожланиб бораётган енгил ва озиқ овқат саноати тармоқлари
корхоналарини арзон ва сифатли маҳаллий хом- аше ва материаллар билан
таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланади.
бешинчидан , республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг кўпчилик тури бошқа мамлакатларда етарлича эмаслиги,
қишлоқ хўжалигини нафақат ички мақсадлардаги, балки экспортбоп
маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тармоққа айлантириш имконини беради.
Қишлоқ хўжалиги тармоғини республикамизда ривожлантириш
сабаблари ва имкониятлари нафақат юқоридагилар билан чегараланади. Улар
тўғрисида жуда ҳам кўп изоҳларни бериш мумкин. Бу изоҳлар қишлоқ
хўжалигига оид махсус фанларда атрофлича ёритилган. Шу боис ҳам,
юқоридаги изоҳлар билан чекланган ҳолда, қуйида қишлоқ хўжалик
корхоналарининг бухгалтерия ҳисобининг муҳим субъектлари сифатидаги
ташкилий-ҳуқуқий мақомларига, улар фаолиятининг ҳисоб объектлари
сифатидаги хусусиятларига тўхталамиз.
Режали иқтисодиётдан бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга
ўтиш республикамизда қишлоқ хўжалик тармоғининг қуйи бўғинини ташкил
қилувчи субъектларнинг ташкилий ва ҳуқуқий мақомида турли ўзгаришларга
олиб келди. Илгарилари асосан давлат ва жамоа хўжаликларидан иборат
бўлган қишлоқ хўжалик корхоналари мустақиллик йилларида кўп
ўзгаришларни ўз бошидан ўтказди. Чунончи, давлат хўжаликлари тугатилди,
уларнинг ўрнига ширкат хўжаликлари, қишлоқ хўжалик кооперативлари,
133
агрофирмалар, деҳқон-фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, фермер
хўжаликлари, шунингдек уларнинг уюшмалари ташкил қилинди.
Давлатимизнинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш борасидаги ҳозирги
сиёсати негизида энг устувор йўналиш сифатида ерни деҳқонларга,
фермерларга бериш, шу асосда деҳқон хўжаликлари ва фермер
хўжаликларини ривожлантириш ётади. 2006 йил охирига келиб
республикамизда фермер хўжаликларининг сони 190 мингга етди, уларда 1,4
миллион
киши
меҳнат
қилди.
Фермер
хўжаликлари
ҳиссасига
республикамизда етиштирилаётган пахтанинг 86 фоизи, бошоқли дон
экинларининг 75 фоизи тўғри келди. Биргина 2006 йилнинг ўзида 666 та
ширкат хўжаликларини қайта ташкил этиш ҳисобидан 74 мингта фермер
хўжалиги тузилди
6
. 2007 йил 1-чорак якунига келиб фермер хўжаликлари
сони яна 25,1 мингтага кўпайди
7
.
2008
йилдан бошлаб республикамизда фермер хўжаликларини
бирлаштириш асосида қайта ташкил қилиш тадбирлари амалга оширила
бошланди. Олиб борилган ташкилий тадбирлар асосида кичик фермер
хўжаликлари сони қисқариб, уларнинг ўрнига 109,3 мингга яқин янги фермер
хўжаликлари ташкил этилди. 2008 йилнинг якунига кўра фермер
хўжаликлари ҳиссасига республикамизда етиштирилаётган пахтанинг 99,2
фоизи, бошоқли дон экинларининг 81,4 фоизи, картошканинг 18,1 фоизи,
сабзавотларнинг 35 фоизи, узумнинг 55,2 фоизи тўғри келди
8
.
Қишлоқ хўжалик корхоналарини бухгалтерия ҳисоби субъектлари
сифатида турлича таснифлаш мумкин. Ушбу таснифий белгилар ичида
қишлоқ хўжалик корхоналарининг турлари, соҳаси, ихтисослашганлиги,
ходимларининг сони, солиқ тўлаш режими муҳим ўрин тутади.
Турларига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари фермер хўжаликларига,
деҳқон-фермер хўжаликларига, ширкат хўжаликларига, агрофирмаларга
бўлинади.
Соҳасига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари деҳқончилик ва
чорвачилик, шунингдек ушбу соҳаларнинг ҳар иккаласига ҳам доир бўлган
корхоналарга бўлинади.
Ихтисослашганлигига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари деҳқончилик
ва чорвачиликнинг турли йўналишидаги корхоналарга бўлинади. Масалан,
чорвачилик соҳасидаги қишлоқ хўжалик корхоналари қорамолчилик,
қўйчилик, йилқичилик, чўчқачилик, паррандачилик ва бошқа шу каби
соҳаларга ихтисослашган. Деҳқончилик соҳасидаги қишлоқ хўжалик
корхоналари
боғдорчилик,
ғаллачилик,
тамакичилик
ва
бошқа
йўналишлардаги хўжаликларга бўлинади. Агрофирмалар ҳам қишлоқ
6
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2006 йилда мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи,
2007 йил, 13 февраль, № 31 (4184).
7
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил биринчи чорак якунларига
бағишланган мажлиси материаллари. //Халқ сўзи, 2007 йил, 13 февраль, № 31 (4184).
8
Статистическое обозрение Узбекистана за 2009 год.
134
хўжалигининг у ёки бу соҳасига, шунингдек аралаш соҳаларга доир
корхоналар ҳисобланади.
Ходимларининг сонига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари
микрофирмалар, кичик корхоналар, ўрта ва йирик корхоналарга бўлинади.
Республикамизнинг қонун ҳужжатларига кўра қишлоқ хўжалик тармоғида
микрофирмалар тоифасига кирувчи корхоналар бўлиб ходимларининг сони
20 тагача бўлган, кичик корхоналар бўлиб ходимларининг сони 50 тагача
бўлган корхоналар ҳисобланади. Ўрта ва йирик қишлоқ хўжалик
корхоналари ходимлари сонининг аниқ миқдори қонун ҳужжатлари билан
белгиланмаган.
Солиқ тўлаш режимига кўра қишлоқ хўжалик корхоналари
умумбелгиланган ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи
корхоналарга
бўлинади.
Республикамизнинг
солиқ
қонунчилиги
ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи
ҳамда уларни қайта ишловчи қишлоқ хўжалик корхоналари фақат ягона ер
солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар. Сотиб олинган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти, шунингдек савдо,
воситачилик, хизмат кўпсатиш ва бошқа фаолият турлари билан
шуғулланувчи қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу фаолият турлари бўйича
ходимларининг
сонига
қараб
умумбелгиланган
солиқлар
ёки
ихчамлаштирилган солиқ тўловини ҳам тўлайдилар.
Қишлоқ хўжалик қорхоналарида юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг
энг муҳим объектлари бўлиб уларнинг фаолият турлари, хўжалик
жараёнлари ва операциялари, маблағлар, маблағларни ташкил топиш
манбалари, даромад, харажат, фойда ва зарарлар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолияти асосий ва асосий бўлмаган
фаолият турларига бўлинади. Уларнинг асосий фаолиятига бевосита қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ фаолият, асосий
бўлмаган фаолиятига эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга
бевосита алоқаси бўлмаган молиявий, инвестиция ва бошқа фаолият турлари
киради.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
етиштириш бўйича фаолияти икки турга – деҳқончилик ва чорвачиликка
бўлинади. Ушбу фаолият турлари махсус лицензия талаб қилмайдиган
фаолият ҳисобланади.
Деҳқончилик – бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар томонидан
истеъмол қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган
ўсимликлар, экинлар, хом-ашё ва материалларни етиштириш (ишлаб чиқиш)
билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси.
Чорвачилик деганда маҳсулот ва насл берадиган барча жонли
ҳайвонларни етиштириш билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси тушунилади.
Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларининг бухгалтерия ҳисоби
объектлари сифатидаги хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин.
Биринчидан, деҳқончилик ва чорвачилик фаолиятлари турли
жараёнлардан ташкил топади. Чунончи, деҳқончилик ўз ичига ерни
135
шудгорлаш ва экишга тайёрлаш, уруғни экишга тайёрлаш, уруғлик қадаш,
экинни парваришлаш (суғориш, яганалаш, чилпиш, дефолиация қилиш),
ҳосилни териб олиш ва топшириш каби хўжалик ишларини бажаришни талаб
қилади. Чорвачилик молларнинг туғилганлигидан (сотиб олинганлигидан)
бошлаб, то уларни хўжалик балансида турган даври ичида парваришлаш,
маҳсулот (насл) олиш, маҳсулотни топширишгача бўлган жуда ҳам хилма-
хил бўлган хўжалик жараёнларини бажаришни тақозо этади. Қишлоқ
хўжалиги корхоналарида юз бераётган ушбу жараёнлар сон ва сифат
жиҳатдан турли ўлчов бирликларида ўз аксини бухгалтерия ҳисобида топади.
Иккинчидан , деҳқончилик ва чорвачилик бошқа ишлаб чиқариш
турларидан ўзларининг давомийлиги, шунингдек мавсумийлиги билан фарқ
қилади. Мисол учун пахтани етиштириш фаолияти ерни экишга тайёрлашдан
тортиб, то ҳосилни йиғиштириб олгунга қадар камида 7-8 ой мобайнида олиб
борилади. Бузоқни катта она моллар таркибига ўтказиш унинг биринчи
туғишига етиб келганигача қадар бўлган даврни (одатда, камида икки-уч йил)
ўз ичига олади, хўкизчани катта моллар таркибига ўтказиш энг камида 18 ой
ёки 1,5 йил давом этади. Демак, деҳқончилик ва чорвачиликнинг давомийлик
характерига эга бўлишлиги уларга қилинаётган сарфларни ва олинадиган
маҳсулотлар даврларини бир-бирига мос эмаслигини кўрсатади. Чунончи,
маҳсулотни этиштиришга кетадиган жонли ва буюмлашган меҳнат сарфлари
тўхтовсиз, бутун йил мобайнида давом этади, ҳосилни йиғиштириб олиш эса
йилнинг маълум даврига тўғри келади. Бу ўз навбатида деҳқончилик ва
чорвачиликда тугалланмаган ишлаб чиқариш жараёнини ҳисобот йили
ойлари бўйича, шунингдек келгуси давр учун узлуксиз ҳисобга олиб бориш
заруратини туғдиради. Аксарият қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
этиштиришнинг мавсумий характерга эга бўлиши меҳнат, моддий ва
молиявий ресурслардан нотекис фойдаланишга, шунингдек мавсумий
заҳираларни яратишни зарурат қилиб қўяди.
Учинчидан , қишлоқ хўжалик корхоналарида этиштирилган маҳсулотлар
асосий ва қўшимча маҳсулотларга бўлинади. Таннархни калькуляция қилиш
объекти бўлиб асосий маҳсулот ҳисобланади. Лекин қилинган харажатлар
ҳам асосий, ҳам қўшимча маҳсулотга тегишли бўлади. Шу боис ҳам,
харажатларни асосий ва қўшимча маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш, улар ҳар
бирининг режа ва ҳақиқий таннархларини, кирим қийматини ва сотиш
баҳоларини тўғри аниқлаш зарурати туғилади. Чунончи, бу ишлар ҳар бир
маҳсулот тури бўйича индивидуал ёндашишни талаб қилади.
Тўртинчидан ,
қишлоқ
хўжалик
корхоналарида
этиштирилган
маҳсулотлар мавсум давомида фақат режа таннархида кирим қилиб
борилади. Уларнинг ҳақиқий таннархи, эришилган молиявий натижалар
фақат қишлоқ хўжалик тақвим йили тугагандан кейингина, бухгалтерия
ҳисобида барча турдаги даромад ва харажатлар тўлиқ акс эттирилгандан сўнг
аниқланади.
Бешинчидан ,
этиштирилган
маҳсулотларнинг
тез
бузилишга
мойиллиги, махсус сақлаш жойларини талаб этиши, ишлатилиш мақсади ва
бошқа жиҳатлари уларни турли усулларда кирим қилишни ва харидорларга
136
жўнатишни тақозо этади. Масалан, терилган пахта бевосита даладан пахта
пунктларига топширилади. Худди шундай тез бузиладиган мева-сабзавотлар,
полиз экинлари, чорвачилик маҳсулотлари уларни қайта ишлаш
корхоналарига бевосита даладан (фермалардан) юклатилади. Ғалла қишлоқ
хўжалик корхонасининг омборларига ёки тўғридан-тўғри ғалла қабул
тайёрлов корхоналарига топширилади. Тез бузилмайдиган мевалар, полиз
экинлари, чорвачилик махсулотлари қишлоқ хўжалик корхоналарининг
махсус сақлаш жойларига кирим қилинади.
Олтинчидан , қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштириш қишлоқ
хўжалик корхоналарида бу соҳа бўйича ихтисосликка эга бўлган
мутахассислардан иборат бўлган меҳнат жамоаларини шакллантиришни
шунингдек улар меҳнатига ҳақ тўлашни турли шаклларда ҳамда тизимларда
ташкил этишни тақозо этади. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ўзига хос
мутахассисларига агрономлар, зоотехниклар, ветеринарлар, мироблар,
чўпонлар, сут соғувчилар, тракторчилар, ишчилар ва бошқалар киради.
Қишлоқ хўжалиги асосан жамоа меҳнатига таянади. Шу боис ҳам бу тармоқ
корхоналарида меҳнат ва унга ҳақ тўлашнинг бригада шакли кенг
қўлланилади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги ўзига хос
хусусиятларга эга бўлган ишлаб чиқариш тармоғи ҳисобланади. Бу
тармоқнинг хусусиятлари қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия
ҳисобини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳам белгилайди. Шу боис
ҳам, қишлоқ хўжалигига мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларида
қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби махсус фан сифатида ўрганилади.
Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари ушбу тармоқ
корхоналарида умумбелгиланган ҳамда тармоқ аҳамиятига эга бўлган
тартиб-қоидаларга асосланган ҳисоб сиёсатини шакллантиришни, шунингдек
ушбу ҳисоб сиёсатига қатъий амал қилиш вазифасини қўяди.
Достарыңызбен бөлісу: |