486
“Кадрлар таёрлаш Миллий дастурининг мантиқий давомидир. Мазкур хужжатда чет
тиллари бўйича мутахасисларни таёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш,
хамда
бунинг негизида уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари, дунё ахборот ресурсларидан
кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари
учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш каби бир қатор долзарб масалаларга жиддий
эътибор берилган[1].
Бу
қарорнинг асосий мақсади замонавий педагогик ва ахборот
технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор усулларини жорий этиш йўли
билан,ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларига ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша
оладиган мутахасисларни таёрлашдир. Хозирда ёшларни жаҳон цивилизацияси
янгиликлари хамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари,халқаро
хамкорлик ва ўзаро мулоқотни ривожлантиришлари учун асос яратилди.
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуслари
билан ёш авлодга замонавий билим бериш билан бир
қаторда чет тилларини чуқур
ўрганишлари учун барча шароитлар яратилиб келинмоқда. Шу мақсадда энг замонавий
таълим ва ахборот технологиялари фаол жалб этилиб, ушбу йўналишда таёрланаётган
кадрлар сифати ва салохиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилган ишлар
натижасида чет тилини ўқитиш сифат жихатидан яхшиланиб, самарадорлиги ортиб
бормоқда. Масалан, Фарғона давлат университети рус тили ва адабиёти кафедраси ва
Россия Федерацияси Москва шаҳридаги А.С.Пушкин номидаги Рус тили институти билан
хамкорлик ҳақида келишув 30 ноябрь 2017 йил Фарғона шаҳрида имзоланди. 2019 йилнинг
май ойида эса Россия Федервциясининг Санкт-Петербург давлат университети билан,
2021йили худди шундай шартнома Қозон Федерал университети билан имзоланди.
Келишилган шартномага асосан, Фарғона давлат
университетида Рус тили
институтини “Хамкорлик тармоғи”очилди. А.С.Пушкин институти “Хамкорлик
тармоғи”кенг кўламда олий тахлим соҳасида фаолият юритади. Масалан, рус тилини
ўқитиш, рус тили мутахассисларини малакасини ошириш, малака ошириш ва қайта
таёрлаш, стажировка, талабалар алмашинуви, масофали ўқитиш ва бошқалар.
Ўтган вақт оралиғида Москва А.С.Пушкин номидаги рус тили институтидан
Фарғона давлат университети рус тили ва адабиёти кафедрасига филология фанлари
доктори, профессор А.А.Катышев, Е.Н.Павличева, Е.К.Петеривняя, филология фанлари
номзоди, доцент Богоуддин Караджевлар 28 соатлик дастур бўйича, семинар,маъруза ва
“мастер класс”ўтказишди, унда иштирок этган кафедра ва университет профессор-
ўқитувчиларга малака оширганлиги тўғрисида гувохномалар берилди.
2017йил 17-21 декабрь кунлари Фарғонада “Рус тилининг жахондаги
487
элчилари” Халқаро экспедицияси кунлари бўлиб ўтди. Унда рус тили ва адабиёти
кафедраси талабалари, профессор –ўқитувчилари, Фарғона шаҳар 6 – умумтаълим мактаби
ўқувчилари
иштирок этди, тажриба алмашинди. 5-9 нояьрь кунлари кафедра катта
ўқитувчиси Н.Собиров Москвада ўтказилган рус тили ўқитувчиларининг Бутун жахон
ассамблеясида иштирок этди, маъруза қилиб, профессор-ўқитувчилар учун кўплаб услубий
қўлланмалар олиб келди. Кафедра доценти Г.Н.Давлятова 7-8 декабрь кунлари А.С.Пушкин
номидаги Рус тили институтида ўтказилган “Электронные ресурсы открытого образования
по русскому языку: лучшие практики” деб номланган Халыаро илмий-амалий анжуманда
ыатнашиб, маъруза қилди, тажриба алмашди, кўплаб ўқув ва услубий тавсиялар олиб
қайтди. 1 – 29 март кунлари кафедра аъзолари Н.Собиров ва М. Турсуновалар янги
педагогик технологияларни ўқув жароёнига татбиқ қилиш бўйича малака ошириб келдилар.
2019йил май ойида РоссиянингСанкт-Петербург давлат университетидан
филология
фанлари доктори,профессор Г.И.Попова, педагогика фанлари номзоди,доцент
И.Н.Ерофеева, Беларцс давлат университетидан, амалий лингвистика кафедраси
мудири,филология фанлари доктори,профессор Л.Ф.Гербиклар ташриф буюрдилар.Улар
томонидан талаба ва магистрантларимиз, ёш педагогларимиз учун мастер-класслар,
маҳорат дарслари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Чет тилларини мукаммал ўзлаштириш ва тил ўрганиш мухитини яратиш учун
турли дидактик тарбиявий тадбирларни уюштириш ва уларни дарс жараёнида керакли
дастур ва материаллар билан таъминлаш, дарсдан ташқари қўшимча дарслар ташкиллаш,
диктант ва баён, эссе ва иншо ёздириш, викторина ва бахс-иунозаралар ўтказиш,тестлар
ечиш,
курс иши, мустақил иш ва битирув малакавий ишларни чет тилларида ёзишни
ўрганиш талабалар билимини оширишда мухимдир [2].
Бундан ташқари чет тилларини ўрганиш учун қулай ва осон бўлган компьтерлар
билан жихозланган дисплей синфлардан фойдаланиш талабалар учун анча қулай. Бунда
компьютер дарсларини турли иасалалар бўйича ўтказиш мумкин. Лекин улар махсус
таёргарлик ва компьтер дастурларини талаб қилади. Талабалар дарс жараёнида
компьютерда дастурлаштирилган мавзулар ёрдамида ўз билимларини ривожлантириб.
Такомиллаштирибгина қолмай. Компьютер билан ишлаш малакасини хам оширади.
Тадқиқотчи Д.Нурматова талабаларга чет тилларини ўқитишнинг 3 соф услубий
принципларга бўлади:
1.Умумий.
2.Хусусий.
3. Махсус.
Умумий принципларга: чет тили ўқитишнинг нутқий йўналганлик принципи, чет
488
тилларини чегаралаб ва яхлит ўргатиш принципи,машқларга асосий ўрин бериш принципи,
тил тажрибасини хисобга олиш принципи.
Хусусий принциплар билан мазмунан туташган бўлиб, тор маънодаги методик
ходисаларни акс эттиришдан иборатдир. Хусусий принципларга: нутқ намунаси асосида
чет тилларни ўргатиш, тил машқларини нутқ амалиёти билан боғлаш, нутқ фаолияти
турларини ўзаро муносабати, оғзаки нутқнинг илгарилаши,
чет тилида табиий нутққа
яқинлашиши илк босқичини жадаллаштириш. Махсус принципга граматика лексика ва
ўқитишда товуш ёзувидан фойдаланишни ўргатиш киради [3].
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, бугунги кунда мен хаётда ўз ўрнимни
топаман, замонавий илм-фан ютуқларидан хабардор бўламан деган ёшлар албатта она тили
билан бир қаторда чет тилларни ҳам ўрганади, республикамизда илм-фан, ишлаб чиқариш
тараққиётига ўз хиссаларини қўшиш учун ўзидаги барча имкониятларни ишг асолишлари
керак бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Ачилов Д.К., Юртимиз таълим тизимида туб бурилиш ясаган қарор, Нукус, 2017.
2.Ташланова
Н.,Хорижий
тилларни
ўргатишда
ахборот
коммуникация
технологияларининг ўрни. Фарғона,2017.
3.Норматова Д.Талабаларга чет тилини ўргатишда ўйин методларидан
фойдаланиш.Нукус, 2014.
Достарыңызбен бөлісу: