Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети



бет3/8
Дата23.07.2016
өлшемі10.86 Mb.
#216709
1   2   3   4   5   6   7   8

Ишқаланиш кучлари

Ишқаланиш турлари. Қовушоқ ишқаланиш. Стокс формуласи. Қуруқ ишқаланиш. Сирпаниш ишқаланиш. Думаланиш ишқаланиш.


Ноинерциал системада жисмнинг ҳаракати

Ноинерциал системада жисмнинг харакати. Бурчак тезлик ва чизиқли тезлик векторлари орасидаги боғланиш. Айланма ҳаркат қилаётган системада жисмга таъсир этувчи инерция кучлари. Кариолис тезланиши ва кучи. Фуко маятниги. Бэр қонуни.



Қаттиқ жисмларнинг айланма ҳаракати

Қаттиқ жисмнинг илгариланма ва айланма ҳаракати. Қўзғалмас ўққа эга бўлган жисмнинг мувозанат шарти. Жисмнинг қўзғалмас ўқ атрофида айланма ҳаракат қонуни ва унинг тенгламаси. Импульс моменти. Оғирлик ва инерция марказлари уни аниқлаш усуллари. Қаттиқ жисм инерция марказининг ҳаракат қонуни. Штейнер теоремасининг тадбиқи. Қаттиқ жисм ҳаракати учун динамиканинг асосий қонунлари. Айланма ва илгариланма ҳаракат қилаётган жисмнинг кинетик энергияси. Эркин айланиш ўқлари. Гироскоплар. Эркин гироскоп ўқининг ҳаракати. Гироскопик кучлар.



Деформация

Деформация. Деформация турлари. Пластик деформация.Эластик жисмлар. Гук қонуни. Эластик деформация (чўзилиш ва сиқилиш). Деформация формуласи ва графиги. Деформация энергияси ва энергия зичлиги. Мустаҳкамлик чегараси ва мустаҳкамлик запаси.



Бутун олам тортишиш қонуни

Тортишишнинг потенциал энергияси. Коинот меҳаникасининг асосий қонунлари ва унинг исботлари. Ер йўлдоши ва космик аппаратларнинг ҳаракати. I,II,III-космик тезликлар.



Суюқлик ва газлар ҳаракати

Модданинг агрегат ҳолатлари. Суюқликнинг стационар оқиши. Идеал суюқлик зарраси учун динамиканинг асосий қонуни. Бернулли тенгламаси. Суюқлик ёки газ оқимининг жисмга таъсири. Рейнольдс сони. Торричелли формуласи. Магнус эффекти. Кўтариш кучи.


Тебранма ҳаракат

Даврий жараёнлар. Гармоник тебранма ҳаракат, унинг параметрлари. Амплитуда, частота, тебранишлар даври тушунчалари. Математик маятник ва унинг кинематикаси, динамикаси. Математик маятник тебраниш қонунлари. Физик маятниклар, турлари, уларнинг ҳаракат тенгламалари. Пружинали маятник, унинг ҳаракат тенгламаси, тебраниш қонуниятлари. Кён теоремасининг тадбиқи. Хусусий тебранишларда энергиянинг ўзгариши ва унинг графиги.

Сўнувчан тебранма ҳаракат. Сўниш декременти. Мажбурий тебранишлар ва унинг ҳаракат тенгламаси. Резонанс. Тебранишларни қўшиш. Биение(титраш). Ўзаро перпендикуляр тебранишларни қўшиш. Лиссажу шакллари.

Тўлқинлар

Тўлқин тушунчаси. Кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар. Тўлқин сирти ва фронти. Торнинг тебраниши. Ясси синусоидал тўлқин. Тўлқин ҳаракат энергияси. Тўлқин энергияси оқими.Умов вектори. Тўлқин интенсивлиги. Тўлқин интерференцияси. Турғун тўлқин. Товуш ва унинг табиати. Акустика элементлари. Товуш параметрлари: кучи, баландлиги,тембри. Товуш босими. Товуш интенсивлиги.Товуш кучи (қаттиқлиги) бирликлари: белл ва децибелл. Допплер эффекти. Ультратовуш ва уни ҳосил қилиш усуллари; пьезоэффект, магнитострикция. Ультратовушнинг қўлланилиши.



Молекуляр физика

Кириш. Модда ҳақидаги молекуляр кинетик тасаввурларнинг ривожланиш ва унинг тузилиши ҳақидаги мумтоз ва квант физикаси моделлари. Модда хоссалари ўрганишдаги динамик, статистик ва термодинамик усуллар.



Статистик усул

Эҳтимолликлар назариясининг айрим тушунчалари ва улар устида амаллар. Тақсимот функцияси ва унинг турлари. Ўртача қиймат. Флуктуациялар. Жараёнлар. Мувозанатли ва мувозанатсиз жараёнлар. қайтувчан ва қайтмас жараёнлар. Тасодифий воқеалар ва ҳодисалар. Эҳтимоллик. Тизимнинг макроскопик ва микроскопик ҳолати.



Идеал газларнинг кинетик назарияси

Идеал газ. Молекуляр кинетик назариянинг асосий тенгламаси. Идеал газ қонунлари. Барометрик формула. Больцман тақсимоти. Молекулаларнинг тезлик компоненталари бўйича тақсимоти.

Молекулаларнинг тезликлар бўйича тақсимот-Максвелл тақсимоти. Максвелл-Больцман тақсимоти. Ферми-Дирак ва Бозе-Эйнштейн статистикаси тўғрисидаги тушунча.

Газ молекулаларининг тезликларини аниқлаш. Броун ҳаракати. Перрен тажрибаси. Газ молекулаларининг ўртача арифметик ва энг катта эҳтимолли тезликлари.




Иссиқлик кинетик назарияси

Идеал газнинг ички энергияси. Ички энергияни эркинлик даражалари бўйича тенг тақсимот қонуни. Иш ва иссиқлик миқдори. Термодинамиканинг 1-қонуни. Газ ҳажмининг ўзгаришда бажарилган иш. Идеал газларнинг иссиқлик сиғими

Иссиқлик сиғимини квант назарияси. Политропик жараён.

Кўчиш жараёнларининг элементар кинетик назарияси.

Молекуляр ҳаракатлар ва кўчиш ҳодисалари. Эффектив кесим юзи. Ўртача эркин югуриш йўли. Диффузия ва модда кўчиши. Стационар ва ностационар иссиқлик ўтказувчанлик. Кўчиш коэффициентлари орасидаги боғланиш. қовушқоқолик.



Термодинамика элементлари.

Иссиқликнинг механикавий ишга айлантириш. Циклик жараён ва цикл иши. Термодинамиканинг II-қонуни. Энтропия. Клаузиус тенгсизлиги. Энтропия ва эҳтимоллик. Энтропия ва тартибсизлик.

Реал газлар.

Молекулалараро ўзаро таъсир кучлари. Экспериментал изотермалар. Реал газнинг ҳолат тенгламаси-Ван-дер-Ваальс изотермалари. Критик ҳолат



Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотлар тегишли бўлимлар бўйича масалалар ечиш орқали амалга оширилади.

1.Кинематика.

2.Динамика.

3.Қаттиқ жисмнинг айланма ҳаракати.

4.Гармоник тебранма ҳаракат ва тўлқинлар.

5.Модда миқдори, моляр ва нисбий моляр массаси, концентрация ва молекулалар сонини ҳисоблаш

6.Термодинамика

7.Кўчиш жараёнлари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўгазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.

Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Талабалар лаборатория ишларини бажариш жараёнида механик ва термодинамик жараёнлар, ҳодисалар уларнинг қонуни ва қонуниятларини чуқурроқ ўрганадилар. Ўлчаш, физик катталикларни ўлчаш ва аниқлаш, уларнинг ўлчаш хатоликларини ҳисоблаш бўйича амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар.

Лаборатория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари:


  1. Аналитик тарозида ишлашни ўрганиш.

  2. Ғилдиракни инерция моментини ўрганиш.

  3. Обербек маятниги ёрдамида айланма ҳаракат учун динамиканинг асосий қонунини ўрганиш.

  4. Эластиклик модулини чўзилишдан ўрганиш.

  5. Эластиклик модулини эгилишдан аниқлаш.

  6. Математик маятник ёрдамида оғирлик кучи тезланишини аниқлаш.

  7. Физикавий маятник ёрдамида оғирлик кучи тезланишини аниқлаш.

  8. Трифиляр маятник ёрдамида жисмнинг инерция моментини аниқлаш.

  9. Силжиш модулини буралишдан аниқлаш.

10. Товуш тўлқинининг ҳавода тарқалиш тезлигини турғун тўлқин методи билан аниқлаш.

11. Товуш тўлқинининг ҳавода тарқалиш тезлигини интерференция методи билан аниқлаш.

12. Газларнинг солиштирма иссиқлик сиғимлари нисбатини аниқлаш.

13. Ҳавонинг ички ишқаланиш коэффициентини ва молекулаларнинг ўртача эркин югуриш йўли узунлигини аниқлаш.

14. Ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини аниқлаш.

15. Эфирнинг критик температурасини аниқлаш.

16. Суюқликларнинг ички ишқаланиш коэффициентини Стокс усулида аниқлаш.

17. Суюқликларнинг ички ишқаланиш коэффициентини капилляр вискозиметр ёрдамида аниқлаш.

18. Суюқликларнинг сирт таранглик коэффициентини ҳалқани суюқликдан узиш усули билан аниқлаш.

19. Сирт таранглик коэффициентини суюқликнинг капилляр найларда кўтарилиш баландлигига қараб аниқлаш.

20. Суюқликларнинг солиштирма буғланиш иссиқлигини аниқлаш.

21. Қаттиқ жисмларнинг солиштирма иссиқлик сиғимини ва реал системанинг энтропияси ўзгаришини аниқлаш.

22. Қаттиқ жисмларнинг солиштирма эриш иссиқлигини аниқлаш.

Изоҳ: Талаба рўйхатда келтирилган лаборатория ишларидан

йил давомида 1012 та лабаратория ишини

бажаради.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.

Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:



  • Амалий машғулотлар бўйича уй вазифалари

  • Лаборатория ишларига тайёргарлик кўриш ва олинган натижаларни қайта ишлаш

  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • Махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Фан мавзуси бўйича реферат ёзиш;

  • Фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;

  • Амалий машғулотлар бўйича уй вазифаларини тайёрлаш;

  • Талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • Масофавий (дистанцион) таълим.


Мустақил ишга тавсия этилган назарий мавзулар

1

Векторлар устида амаллар. Ҳаракат траекторияси ва эгрилик радиусини аниқлаш. Эркин тушиш ва унинг тенгламалари

2

Циолковский тенгламасини келти-риб чиқариш. Юқоридан эркин тушаётган жисм учун энергия сақланиш қонунини исбот қилиш

3

қўзғалмас ўқга эга бўлган жисм-нинг мувозанат шарти. Жисмлар-нинг инерция моментини ҳисоблаш.

Иккинчи ва учинчи космик тезликларни келтириб чиқариш.



4

Эластик деформация ва унинг энергияси. Пластик деформация ва анизотропия. Силжиш, буралиш, эгилиш деформациялари

5

Кён теоремасининг тадбиқи. Математик, Максвелл ва Лебедев маятникларининг ҳаракат тенгла-маларини келтириб чиқариш.

6.

Идеал газларнинг кинетик назарияси газ молекулаларининг тезликларини аниқлаш. Газ молекулаларининг ўртача арифметик, ўртача квадратик ва энг катта эҳтимолли тезликларини ҳисоблаш. Максвелл тақсимотини тажрибада текшириш.

7

Иссиқликнинг кинетик назарияси. Идеал газлар иссиқлик сиғимини квант назарияси тўғрисидаги тушунчаси. Адиабатик ва политропик жараён тенгламаси тенгламалари.

8

Термодинамика элементлари. Температуранинг термодинамик шкаласи. Карно цикли ва унинг Ф.И.К. исботи. Карно теоремалари исботлари. Термодинамиканинг II-қонунининг турли таърифлари.

9

Реал газнинг ички энергияси. Газ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтиш. Газларни суюлтириш усуллари. Жоуль-Томсон эффекти.

10

Суюқликларнинг хоссалари суюқликларнинг ҳажмий хоссалари. Суюқ эритмалар. Идеал эритмалар. Осмотик босим.

11

Қаттиқ жисм кристалл панжараси. Кристаллографик координаталар тизими. қаттиқ жисмларнинг иссиқлик хоссалари. I- ва II-тур фазавий ўтишлар.

Изох: Фан бўйича ўқув режада ажиратилган соат хажмига мос мавзулар тавсия этилган






Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Ўқув дастуридаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларида кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беришдан келиб чиқиб, тегишли мавзулар бўйича фойдаланиш имконияти бўлган техник воситалари ёрдамида намоиш тажрибалари, фанга тегишли қонуниятларни акс эттирувчи ўқув фильимлар, кўргазмали материаллар ва янги педагогик техналогиялардан фойдаланиш назарда тутилган.

I. Маърузада қуйидаги педогогик технологиялар қўлланилади:


  1. Моделлаштириш

  2. Ақлий ҳужумлар

  3. Танқидий тафаккур

  4. Дебатлар

  5. Модуляцияланган маъруза

  6. Кластер

  7. Фикрлай оласанми?

II. Намойишлар: Ньютон қонунлари, инертлик, ишқаланиш

коэффициентини аниқлаш, эркин айланиш ўқлари,

гироскоп, гироскоп ўқининг ҳаракати,тебраниш-

лар, пружинали маятник, тебранишларни қўшиш.

III. Электрон дарсликлар ва интернет материаллари:


  1. Анимацион роликлар (http://faraday.utoronto.ca, html, http://ticat.ua.es/, http://www.hardwareanalysis.com/)

  2. Физика “Физикон”

  3. “Phusics on lian”

  4. Физикада ўқув кинофильмлари (Э.Г.Хасановлар ва бошқалар)

  5. Кўргазмали рангли расмлар (http://www.hordwareandlysis.com/)

Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

  1. Стрелков С.П. Механика-Тошкент, «Ўқитувчи,» 1977.

  2. Сивухин Д.П. Умумий физика курси. 1-том. Механика. Тошкент, «Ўқитувчи,» 1981 й.

  3. Турсунметов К.А., Далиев Х.С. Механика 1-қисм. Тошкент., Университет 2000 й.

  4. Стрелков С.П. ва бошқалар. Умумий физика курсидан масалалар тўплами. Механика. Тошкент , «Ўқитувчи,» 1981 й.

  5. Чертов А.Воробьев А Умумий физика курсидан масалалар тўплами. Тошкент, Ўзбекистон, 1988 й.

  6. Волькенштейн В.С Умумий физикадан масалалар тўплами, Тошкент, Ўқитувчи 1969

  7. Турсунметов К.А. ва бошқалар. Умумий физика курсидан практикум. Механика. Университет. Т.-1998й.

  8. Кикоин А.К., Кикоин И.К. Умумий физика курси. Молекуляр физика. «Ўқитувчи», Тошкент 1978 й.

  9. Сивухин Д.В. Умумий физика курси. Термодинамика ва молекуляр физика. «Ўқитувчи», Тошкент-1984.


Қўшимча адабиётлар

  1. Аҳмаджонов О.И. Физика курси. Механика ва молекуляр физика. Тошкент, «Ўқитувчи,» 1985.

  2. Хайкин .С.Э Физические основы механики. М. «Наука» 1971.

  3. Зайдель И. Элементарные оценки ошибок измерений М., 1959.

  4. Чертов А. Воробьев А. Физикадан масалалар тўплами. Тошкент, Ўзбекистон, 1997 й.

  5. Рейф Ф. Статистическая физика. М., Наука 19771983

  6. Матвеев А.Н. Молекулярная физика. М. 1985

  7. Назиров Э.Н. ва бошқалар. Механика ва молекуляр физикадан практикум. Ўзбекистон, Т.-2001й





КИРИШ

Физика фанини ўрганишнинг асосини умумий физика фани, шу жумладан, унинг бўлинмас қисми бўлган “Электр ва магнетизм” курси ташкил қилади. Фан мавзуларини чуқур ўрганиш, электр ва магнетизм ҳодисалари билан боғлиқ бўлган фундаментал ва амалий масалаларни ечишда, мураккаб электр жиҳоз асбобларни яратишда ва кенг қўлланилишида муҳим аҳамият касб этади.


Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

«Электр ва магнетизм» фани мақсади табиатдаги электр ва магнетизм ҳодисаларининг асосий қонун ва қонуниятларини ўрганишдан иборат, шунингдек умумий физика курсининг кейинги бўлимлари-оптика, атом физикаси ва назарий физиканинг электродинамика қисмини ўрганишга асос бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, бу фандан олинган билимлар ва кўникмалар, «Радиоэлектроника асослари», электродинамика фанларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш учун, ҳамда физика фанини бир қатор махсус курсларини ўрганишга асос бўлиб хизмат қилади. Фанни ўрганишдаги асосий вазифалар маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш орқали амалга оширилади. Шунингдек, ўқитишнинг интерактив услублари ва воситаларидан фойдаланилади.


Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

1.Электр ва магнетизм фанининг асосий қонунлари, аналитик формулаларининг, физик жараёнларнинг мазмуни ва маъноси билиши тушинилади. Электр ва магнит ҳодисаларни графикларда таҳлил қилиш. Физик катталиклар маъносини, бирликларини ва уларни таққослаш. Физик тажрибалар, намойишлар ва ҳодисаларни физик қонун ва принциплари асосида тавсифлашни ўргатиш.

2.Умумий талаб даражасидаги масалаларни ечиш ва таҳлил қилиш. Физик масала ва тажриба натижаларини ҳар хил ўлчов системаларида математик ҳисоблаш усулларини қўллай билиш ва уларни ностандарт масалаларга тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш.

3.Оддий электр занжирларни туза билиш, ўлчашларни бажариш ва натижаларни бир неча усулларда ҳисоблаш, хатоликларини аниқлаш. Мураккаб электр ўлчов асбобларидан тўғри ва аниқ фойдаланиш малакаларига эга бўлишини таъминлаш.

Фан умумий физика курсининг механика, молекуляр физика бўлимларидан сўнг ўқитилади.
Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Мазкур фанни ўрганиш учун зарур бўлган фанлар “Математик таҳлил,” “Вектор асослари” ва “Комплекс сонлар назарияси», умумий физика курсининг “Механика” “Молекуляр физика”, ҳамда таълим йўналишининг бошқа фанлари билан узвий боғлиқдир.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Фан бўйича олинган билимлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Электроника”, “Физика – техника”, “Иссиқлик физикаси”, “Амалий физика” илмий текшириш институтларида ва “Фанон” ҳамда “Фотон” ишлаб чиқариш бирлашмаларида талабаларни етарли билим ва тажрибаларига таянган ҳолда ишлар олиб боришда муҳим аҳамиятга эгадир.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

«Электр ва магнетизм» фанини ўқитишда электр ва магнит ҳодисалар қонунларини намойиши, ўқув кино фильмлари, компьютерлаштирилган мультимедиялардан фойдаланиш. Интернет тармоғидан кўргазмали материаллардан, шунингдек илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш мумкин.



Асосий қисм

Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

«Электр ва магнетизм» фанининг мақсади ва вазифаси. Талабаларни табиатда ва техникада рўй берувчи ҳамда қўлланилувчи электр ва магнит ҳодисалари ҳамда жараёнлари, уларнинг қонун ва қоидалари билан таништириш. Фаннинг мутахассис тайёрлашда тутган ўрни. Фанни ўрганишда электрон дарслик ва мультимедиялардан фойдаланиш. Интернет тармоғидан фойдаланиш.



Электростатика

Электр зарядларининг ўзаро таъсири. Кулон қонуни. Нуқтавий заряд ҳақида тушунча. Зарядларнинг халқаро (СИ) ва СГС бирликлар системасида ўлчов бирликлари. Зарядларнинг чизиқий, сиртий ва ҳажмий зичликлари. Электр майдони. Электр майдон кучланганлиги. Суперпозиция принципи. Электр диполи. Электр майдонни график равишда тасвирлаш. Куч чизиқлари. Электростатик майдон индукция вектори ва унинг оқими. Электр майдонини ҳисоблаш. Электростатик майдонда бажарилган иш. Потенциал. Потенциаллар фарқи. Потенциаллар градиенти. Электростатиканинг умумий масаласи. Пуассон ва Лаплас тенгламалари. Электр майдонида ўтказгичлар. Электр сиғим. Сиғим бирликлари. Конденсаторларнинг сиғими. Электр майдон энергияси ва унинг зичлиги. Электр майдонида диэлектриклар. Диэлектрикларнинг қутбланиши. Қутбланиш вектори. Муҳитнинг диэлектрик сингдирувчанлиги ва қабул қилувчанлиги. Икки диэлектрик муҳит чегарасида қутбланиш ва индукция векторлари, ҳамда электр майдон кучланганлиги чизиқларини синиши. Диэлектрик кристалларнинг электр хусусиятлари.


Ўзгармас электр токи

Электр токининг характеристикалари. Ўтказувчанлик электр токи,

қаршилик ва унинг температурага боғлиқлиги. Ом қонунининг дифференциал кўриниши. Берк занжир учун Ом қонуни. Электр юритувчи куч. Тармоқланган занжирлар. Кирхгоф қоидалари. Тармоқланган занжирларнинг ҳисоблашни хусусий ҳоллари. Электр токининг иши, қуввати ва иссиқлик таъсирлари. Ток манбаининг фойдали иш коэффициенти.
Электр ўтказувчанликларнинг табиати

Металларда электр ўтказувчанлик. Рике, Мандельштам-Папалекси ва Стьюарт-Толмэн тажрибалари. Металларда электр ўтказувчанликнинг классик электрон назарияси асосида Ом, Жоул-Ленц ва Видеман-Франц қонунларини тушунтирилиши. Вакуумда электр токи. Термоэлектрон эмиссия. Вольт-Ампер характеристикаси. Тўйиниш токининг температурага боғлиқлиги. Яримўтказгичлар. Яримўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги. Соф ва аралашмали электр ўтказувчанлик.


Токларнинг магнит майдони

Токларнинг ўзаро магнит таъсири. Магнит майдон индукция вектори. Ток элементи. Био-Савар-Лаплас қонуни. Магнит майдон кучланганлиги. Тўғри ток ва айланма токларнинг магнит майдон кучлаганлигини ҳисоблаш. Соленоиднинг ўқи бўйлаб магнит майдон кучланганлигини тақсимланиши. Параллел токларнинг ўзаро магнит таъсири. Ток кучининг бирлиги-Ампер. Магнит оқими. Магнит майдонда токли контур. Магнит майдон кучланганлигининг циркуляцияси. Магнит майдонда токли ўтказгич. Ампер кучи. Магнит майдонида ҳаракатланаётган зарядланган заррачага таъсир этувчи куч. Лоренц кучи. Холл ҳодисаси. Ҳаракатланаётган зарядланган заррачанинг магнит майдони.


Магнетиклар

Моддаларнинг магнит хусусиятлари. Молекуляр токлар. Магнитланиш вектори. Диа-пара-ферромагнетиклар. Пара- ва диамагнетизмни тушунтирилиши. Ферромагнетиклар. Ферромагнетикларни магнитланиш жараёни. Гистерезис сиртмоғи. Қолдиқ магнитланиш ва коэрцетив куч. Ферромагнетизмнинг тушунтирилиши. Доменлар назарияси ҳақида тушунча.

Электромагнит индукция ҳодисаси. Фарадей тажрибалари. Ленц қонуни. Электромагнит индукциянинг асосий қонуни. Ўзиндукция ҳодисаси. Индуктивлик. Соленоиднинг индуктивлиги. Муҳитнинг магнит доимийси. Ўзиндукция натижасида занжирда токнинг йўқолиши ва тикланиши. Магнит майдон энергияси. Ўзароиндукция.
Электр тебранишлар ва тўлқинлар

Хусусий электр тебранишлар. Сўниш бўлмагандаги электр тебранишлар. Хусусий электр тебранишлар тенгламаси. Сўниш бўлгандаги электр тебранишлар. Мажбурий электр тебранишлар. Ўзгарувчан электр токи. Ўзгарувчан ток генератори. Ўзгарувчан электр токи занжирида актив қаршилик, сиғим ва индуктивлик. Вектор диаграммалар усули. Ўзгарувчан токнинг қуввати, иши. Ток ва кучланишнинг эффектив қийматлари. Ўзгарувчан ток занжирларида тармоқланиш. Кучланиш ва токлар резонанси. Электр ва магнит майдонларни ўзаро боғлиқлиги. Электромагнит майдон. Максвелл постулатлари. Силжиш токи. Электромагнит тўлқинлар. Электромагнит тўлқинларнинг хусусиятлари, уларнинг кўндаланг тўлқин эканлиги. Тўлқин энергияси. Пойнтинг вектори. Электромагнит тўлқинларни ҳосил қилиш. Герц тажрибалари.


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Машғулот ўқув дастуридаги бўлимлар бўйича масалалар ечиш ва улардан тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади.

Амалий машғулотларда тавсия этиладиган мавзулар:


  1. Электростатика.

  2. Доимий ток қонунлари. Кирхгоф қоидалари.

  3. Токларнинг магнит майдони. Био-Савар-Лаплас қонуни.

  4. Электромагнит индукция. Ленц қоидаси.

  5. Ўзгарувчан токлар. Ўзгарувчан токлар учун Ом қонуни.

  6. Электр тебранишлар ва тўлқинлар.

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор ўқитувчилари томонидан методик кўрсатмалар тавсиялар ишлаб чиқилади. Талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини масалалар ечиш жараёнида янада мустаҳкамлайдилар. Дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш ва бошқалар тавсия этилади.

Изоҳ: Ўқув режадаги соат ҳажмига мос мавзулар тавсия қилинади.

Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Лаборатория ишларини бажаришда талаба ишнинг мақсади, бажариш схемаси, электр занжирларни йиғиш, ўлчашларни ўтказишни ўзлаштиради. Олинган натижаларни ҳисоблайди. График ва жадваллар тузади, тегишли хулосалар чиқаради.



“Электр ва магнетизм” фани бўйича лаборатория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари:

  1. Ўзгармас ток кўприги ёрдамида қаршиликларни ўлчаш.

  2. Кичик қаршиликларни ўлчаш.

  3. Катта қаршиликларни ўлчаш.

  4. Тангенс-Буссол ёрдамида Ернинг магнит майдонини горизонтал ташкил этувчисини аниқлаш.

  5. Миснинг электрохимиявий эквивалентини аниқлаш.

  6. Ўзгармас ток ёрдамида гальванометрни ички қаршилигини аниқлаш.

  7. Конденсаторлар сиғимини кўприк усули билан ўлчаш.

  8. Электролитик ванна ёрдамида электростатик майдонни ўрганиш.

  9. Ғалтакларни ўзаро индукция коэффициентини амперметр ва вольтметр усули билан аниқлаш.

  10. Ўзгарувчан ток учун Ом қонунини текшириш.

  11. Соленоид ўқида магнит майдон кучланганлигининг тақсимланишини текшириш.

  12. Ферромагнитдаги гистерезисни баллистик усул билан текшириш.

  13. Электродинамик доимийни аниқлаш.

  14. Конденсаторларнинг зарядланиш ва разрядланиш жараёнини ўрганиш.

Изоҳ: Талабалар семестр давомида 8-10 та лаборатория ишларини бажариш тавсия этилади.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалдан бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида, тегишли кўрсатмалар ёрдамида ташкил қилинади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • Амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш

  • Лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш ва олинган натижаларни қайта ишлаш.

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;










Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

  1. Электр майдонини тажрибада ўрганиш.

  2. Шунт қаршиликни танлаш.

  3. Қаршиликларни ўлчаш усуллари.

  4. Квазистационар токлар.

  5. Яримўтказгичларни халқ ҳўжалигида қўлланиши.

  6. Электролитларда электр токи.

  7. Фарадей қонунлари.Контакт ҳодисалари.

  8. Термоэлектр юритувчи куч. Термопаралар.

  9. Био-Савар-Лаплас қонунини қўллаш бўйича хусусий холлар.

  10. Магнит материалларини қўлланиши.

  11. Хусусий электр тебранишлар. Тебраниш даври. Частотаси.

  12. Комплекс катталиклар.

  13. Ўзгарувчан ток занжирида қаршиликни ҳисоблашнинг хусусий ҳоллари

Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот комуникация технологиялари қўлланиши назарда тутилган. Янги педагогик технологиялардан «Ақлий хужум», «Мантиқий фикрлаш», «Моделлаштириш», «Фикрлай оласанми», «Ҳар ким ҳар кимга ўргатади» каби технологиялар ва анимацион роликлардан фойдаланилади.


Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув

қўлланмалар рўйхати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

  1. Калашников С.Г. Умумий физика курси. Электр. Олий ўқув юртларининг физика ихтисоси бўйича дарслик. Ўқитувчи, Тошкент-1979, 615 бет

  2. Сивухин Д.В. Курс общей физики. т.Ш, Электричество, Учебное пособие для студентов физических специальностей высших учебных заведений. Наука, М.-1977, 687 стр.

  3. Волькенштейн В.С.Умумий физика курсидан масалалар тўплами. Олий техника ўқув юртлари учун ўқув қўлланма. Ўқитувчи. Тошкент 1969, 440 бет.

  4. Сивухин Д.В. Электричество, Курс общей физики М.2004

  5. Нурматов Н.А. “Электр ва магнетизм” фанидан ўқув-услубий мажмуа, ЎзМУ, 2011.


Қўшимча адабиётлар

  1. J.Kamolov, I.Ismoilov, U.Begimqulov va boshqalar. Elektr va magnetizm. T.: IQTISOD MOLIYA, 2007 y.

  2. Волькенштейн В.C Сборник задач по общему курсу физики. М.2004

  3. Савельев И.В. Умумий физика курси. II қисм. Олий техника ўқув юртлари учун қўлланма. Ўқитувчи, Тошкент-1976 450 бет

  4. Зисман Г.А. Тодес О.М. Курс общей физики. т.II, Электричество, Учебное пособие для студентов физических специальностей высших учебных заведений. Наука, М.-1972, 360 стр.

  5. Матвеев А.Н. Электричество и магнетизм. Высшая школа. М.-1983

  6. Бурибаев И. Электр ва магнетизм Маърузалар матни. Университет. 2000й.

  7. «Физикадан практикум». Электр ва оптика. Иверонова тахрири остида. Т.1968 й.

  8. Бурибаев И., Каримов Р. Электр ва магнетизмдан физпрактикум. Университет. Т. 2002й.





КИРИШ

Ушбу фан бакалавр таълими босқичининг физика ва астраномия йўналишлари талабалари учун режалаштирилган бўлиб, умумкасбий фанлари таркибига киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуслари билан қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» хартамонлама баркамол, мустақил фикрловчи, эркин комил шахснинг шакилланишини таъминловчи узлуксиз таълим тизимининг асосий хуқуқий хужжатидир. Ушбу дастурнинг асосий вазифаларидан бири таълим тизимидаги амалга оширилаётган ислохатлар, ижобий ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида мунтазам маълумотлар бериш.

Оптика фани ютуқлари, илмий тадқиқотлар хамда ёруғликнинг корпускуляр ва электромагнит табияти билан боғлиқ бўлган физик қонуниятлар бугунги кунда фундаментал ва амалий ахамиятга эга.

Тавсия этилаётган ушбу ўқув дастурида замонавий оптика фани ютиқларидан, Республикамизнинг ушбу сохада ишлаётган таниқли олимлар тажрибаларидан, аждодларимизнинг қимматли меросидан, ва илмий ходимларининг илмий тадқиқот ишлари натижаларидан кенг фойдаланиш назарда тутилади ва ишчи ўқув дастурида ўз аксини топади.

Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари
Чизиқли ва ночизиқли оптика сохаларидаги замонавий фан ютиқларига таянган холда электромагнит тулқинларнинг мухитларда тарқалиш қонуниятларини фан ва техникада кенг қулланиб келинаётган нур тола оптикасининг бугунги холати ва истиқболи, интерференция, дифракция, қутбланиш ходисалари, ерyғликнинг мухитлардан ютилиши, сочилиш спектрини хосил булиши ва улар ёрдамида атом ва молекулаларнинг хусусиятларини урганиш, инфрақизил нурланишлар, фотоэффект ходисаси, оптик квант генераторлари ва бир қaтop бошқа қонуниятларни урганиш yшбу фаннинг асосий мақсади ва вазифасини белгилайди.
Фан бўйича талабларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Оптика» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

-Талаба оптика соҳасига тегишли асосий физик қонуниятларни; уларнинг амалиётдаги ўрнини; фан ва техника соҳаларига тадбиқ қилишни; физик жараёнларни ифодаловчи формулаларни, графикларни тахлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқаришни билиши керак.

-Физик тажрибалар, намойишлар ва ҳодисаларни физик қонунлар ва принциплари асосида тавсифлаш; оптика фани ва унинг қонунларини фан тараққиётидаги ўрни ҳамда амалиётга қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

-Ўқув дастурида режалаштирилган бўлимлар бўйича умумий талаб даражасидаги масалаларни ечиш ва тахлил қилиш; математик усулларни масалалар ечишда тўғри қўллаш; оптика соҳасидаги қонуниятларга тегишли лаборатория ишларини бажариш, оптик қурилмалар билан ишлаш, юқори аниқликда натижалар олиш, ўлчов асбобларидан тўғри фойдаланиш, тажрибадан олинган натижаларни ҳисоблаш, графиклар чизиш, тахлил қилиш ва хулосалар чиқариш малакаларига эга бўлиши керак.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги

Оптика фани умумкасбий фани хисобланиб, 4 семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, кимё, информатика), умумкасбий (молекуляр физика, электр ва магнитизм, атом физикаси, назарий физика, назарий механика, ва х.,к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Ушбу фан бакалавр талим йўналишининг умумкасбий фанлар туркимига тегишли бўлиб, оптика сохасидаги бир қатор қонуниятларни амалиётга тадбиқ қилишда, электромагнит нурланишларининг конденсирланган мухитларни ташкил қилган атом ва молекулалари билан ўзаро таъсирлашув қонуниятларини ўрганиш йўналишидаги илмий тадқиқот ишларини ривожлантиришга хизмат қилади.


Фанни ўқитшда замонавий ахборот ва

педагогик техналогиялар

Талабаларнинг оптика фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув–услубий мажмуа, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, тажриба намоишлари ўқув фильмлари, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади.



Асосий қисм

Фанининг назарий машғулотлари мазмуни

Оптика фанининг ривожланиш тарихи ва бошқа бўлимлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Оптика фанининг физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Оптика қонунларини амалиётга, фан ва техника соҳаларига тадбиқи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари хамда олий ўқув юртлари илмий лабораторияларида оптика ва спектроскапия сохаси бўйича фан ютуқлари ва Интернет янгиликлари. Фаннинг вазифалари.



Электромагнит тўлқинлар

Оптикага оид умумий маълумотлар. Бирликлар системаси (СГС, СИ ва бошқалар). Максвелл тенгламаларининг интеграл формаси. Максвелл тенгламаларининг дифференциал формаси. Электромагнит тўлқинларнинг умумий кўриниши. Ясси электромагнит тўлқин тенгламаси, электромагнит тўлқин шкаласи. Ёруғлик ходисаларининг электромагнит табиати. Электромагнит тулқининг суперпозицияси (максимум, минимум шартлари). Турғyн электромагнит тулқинлар.


Электромагнит тўлқинларнинг тарқалиши, синиши ва қайтиши

Икки мухит чегарасига электромагнит тўлқиннинг нормал тушиши. Ёрyғлик босими. Лебедев тажрибаси. Ёрyғликнинг тўла ички қайтиши. Нур тола оптика. Ёрyғликнинг ютилиши. Бугер-Ламберт-Бэр қонуни. Ёрyғлик дисперсияси. Нормал ва аномал дисперсия. Ёрyғлик дисперсиясининг элементар классик назарияси. Ёрyғликнинг тўда ва фазовий тезликлари. Рэлей формуласи. Вавилов - Черенков эффекти.


Ёруғлик интерференцияси

Когерент тулқинлар. Йуллар фарқи ва фазалар фарқи. Интерференция олиш усуллари. Юнг усули, Френелнинг бикузгу, билинза ва бипризма усуллари. Интерференция ходисасини амалиётга тадбиқи. Фабри - Перо интерферометри. Икки нурли интерферометрлар. Жамен ва Майкельсон интерферометрлари. Ўтган ва қайтган нурлардан хосил булган интерференция (юпқа парда, Ньютон халқалари, пона).


Ёруғлик дифракцияси

Сферик электромагнит тўлқин тенгламаси. Гюйгенс - Френель принципи. Френельнинг зоналар усули. Зонавий пластинкалар. Френель типидаги дифракция. Думалоқ тирқич, думалоқ тўсиқ, тўғри чизиқли тирқич ва тўғри чизиқли тўсиқдаги интерференция. Фраунгофер дифракция. Дифракцион панжара. Спектрал қурилмалрнинг характеристикаси. Дисперсия, ажрата олиш қобилияти. Рентген нурларининг дифракцияси. Вульф - Брегг шарти.


Ёруғликнинr қутбланиши ва кристаллар оптикаси

Ёрyғлик тулқинининг кундаланглиги. Ёрyғлик вектори. Табиий ва қутбланган ёрyғлик. Бир ўқли ва икки ўқли кристаллар. Ёрyғликнинг иккиланиб синиши. Поляризацион қурилмалар. Қутбланган ёрyғликни интерференцияси. Эллиптик қутбланган ёрyғликни олиш ва уни текшириш. Суний оптик анизотропия. Деформация натижасида хосил булган анизотропия. Кэрр эффекти. Қутбланиш текислигининг айланиши. Сахарометр. Зееман эффекти.


Иссиқлик нурланиш

Жисмларнинг нур чиқариш ва нур ютиш қобилияти. Абсолют қора жисим нурланиши. Иссиқлик нурланиш қонунлари Кирхгоф қонуни, Стефан-Больцман қонуни, Виннинг силжиш қонуни, Планк формуласи. Иссиқлик нурланиш қонунларининг қўлланилиши. Оптик пирометрлар, ёрyғлик манбалари. Фотолюминесценция, фосфоресенция ва флюоресенция.


Ёруғликнинr сочилиши
Оптик бир жинсли булмаган мухитда ёрyғликнинг сочилиши. Ёрyғликнинг молекулалардан сочилиши. Рэлей қонуни. Сочилишнинг асосий характеристикалари. Сочилган ёрyғликнинг қутбланиши. Ёрyғликнинг комбинацион сочилиши. Сочилишнинг нозик структураси.
Ёруғликнинr корпускуляр хусусияти
Фотоэффект ходисаси. Столетов тажрибаси. Ташқи фотоэффект учун Эйнштейн формуласи. Ташқи фотоэффект ходисаларининг амалда қўлланилиши. Фотоэлементлар, Фотоэлектрон кўпайтиргичлар. Ички фото эффект ходисаларининг амалда қўлланилиши. Фоторезисторлар, фотоэлементлар.
Харакатланувчи мухит оптикаси ва ночизиқли жараёнлар
Эфир муаммоси. Майкельсон тажрибалари. Лорентц алмаштириш формулалари. Ёрyғлик тулқини учун Допплер эффекти. Спонтан ва индуцирланган нур сочиш. Оптик квант генераторлар-лазерлар. Голография ва унинг амалда қўлланилиши.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича

кўрсатма ва тавсиялар
Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимлар бўйича масалалар ечиш ва улардан тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади.

Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:



  1. Геометрик оптика. Линза ва призмаларда нурларнинг йули. Тасвир ясаш. Линзаларнинг оптик кучи. Ёрyғликнинг қайтиш ва синиш қонуни.

  2. Фотометрик катталиклар. Ёрyғлик кучи, ёритлrанлик, равшанлик, ерyғлик оқими.

  3. Электромаrиит тўлқинларни тарқалиши, синиши ва қайтиши. Френель тенгламалари. Икки мухит чегарасидан қайтган ва синган электромагнит тулқинларнинг амплитудалари ва интенсивликлари.

  4. Ёруғликиинr ютилиши. Ютилиш коэффициентини частотага ва мухитнинг концентрациясига боғлиқлиги. Бугер-Ламберт-Бэр қонунлари.

  5. Ёруғликнинг дисперсияси: Электромагнит тулқиннинг фазовий ва тўда тезликлари. Дисперсия қонуниятлари. Нормал ва аномал дисперсия. Ёрyғликнинг ютилиш чегарасидаги дисперсия ходисалари.

  6. Ёруғликнинr интерференцияси. Когерент нурларнинг максимум ва минимум шартлари. Юпқа пластинкадаги интерференция. Йуллар ва фазалар фарқи. Ньютон хaлқалари. Линзаларни эгрилик радиусини интерференцион хaлқалар орқали хисоблаш. Френель кузгуси ва бипризмасидаги интерференцион ходисалар. Интерферометрлардаги интерферецион манзаралар ёрдамида мухитларнинг синдириш кўрсаткичи ва концентрацияларини топиш.

  7. Ёруғлик дифракцияси. Турли тирқич ва тусиқлардаги дифракция ходисалари. Дифракцион панжара ва уларнинг асосий характеристикаларини хисоблаш. Ажрата олиш қобилияти, чизиқли ва бурчакли дисперсиялари.

  8. Ёруғликнинг қутбланиши. Қутбланган нурларни турлари ва уларни олиш. Қутбланган нур интенсивлигини қутбланиш бурчагига боғлиқлиги. Малюс қонуни. Брюстер қонуни. Ёрyғликнинг поляризаторлардаги йули. /2 ва /4 пластинкалар. Қутбланиш тексликларининг айланиши.

  9. Иссиқлик нурланиш. Иссиқлик нурланиш қонуниятлари. Абсолют қopa жисм нурланиши. Нурланиш энергиясининг мухит теператураларига ва нурланиш тўлқин узунлигига боғланиши. Планк, Стефан - Больцман қонунлари.

  10. Фотоэлектрик эффект. Ички ва ташқи фотоэффектлар. Чиқиш иши. Эйнштейн формуласи. Фотоэлектрон кўпайтиргич ва фотоэлементларни асосий характеристикалари.

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билими ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш ва бошқалар тавсия этилди.

Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимларга тегишли лаборатория ишларини бажариш, оптик қурилмалар билан бевосита танишиш, юқори аниқликда натижалар олиш, тажриба натижаларини ҳисоблаш, графиклар чизиш ва тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади.

Лаборатория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари:

1. Йиryвчи ва сочувчи линзаларнинг фокус масофасини аниқлаш.

2. Линзанинг эгрилик радиусини Ньютон халқалари ёрдамида аниқлаш.

3. Чўғланма электр лампасининг ёрyғлик кучини ва солиштирма қувватини фотометрик усулда аниқлаш.

4. Дифракцион панжара ёрдамида ёрyғлик тулқин узунлигини аниқлаш.

5. Шиша призманинг синдриш кўрсаткичини аниқлаш.

6. Водород спектрини ўрганиш Ридберг доимисини аниқлаш.

7. Стилоскопни даражалаш, неон ва симоб спектрларини тулқин узунлигини аниқлаш.

8. Рефрактометр ёрдамида суюқликларни синдриш кўрсаткичи, консентрацияси ва рефракциясини аниқлаш.

9. Микроскопни катталаштиришини ва шишани синдириш кўрсаткичини аниқлаш.

10. Релей интерферометри ёрдамида газларни синдриш кўрсаткичини аниқлаш.

11. Ёрyғликнинг сочилиши интенсивлигини тулқин узунлигига боғлиқлиги. Рэлей конунини текшириш.

12. Ёрyғликнинг суюқликда тарқалиши. Бугер - Бер қонунини текшириш.

13. Қутбланган нурлар. Малюс қонунини ўрганиш.

14. Магнит майдонида қутубланиш текислигини ўрганиш.

15. Сахарометр ёрдамида қутубланиш текислигини айланишини ўрганиш.

16. ОКГ ердамида дифракцион панжаранинг спектрал характеристикаларини аниқлаш.

17. Чизиқли спектрларни фотографик усулда қайд қилиш.

18. Фабри - Перо интрферометрини ўрганиш.



19. Фотоэлектрон кўпайтиргич ва фотоэлементларнинг спектрал сезгирликларини ўргангиш.
Мустақил ишни ташкил этишнинг

шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • дарслик, ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий мажмуа бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;

  • фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;

  • танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;

Тавсия этилаётган мустақил ишларни мавзулари:

    1. Монохроматик тулқинлар. Тулқинларни қўшиш. Электромагнит тўлқининларнинг умумий кўриниши. Typryн электромагнит тулқинлар.

    2. Бир жинсли изотроп диэлектрикларда ёрyғлик тезлиги. Электромагнит тулқиннинг энергия зичлиги. Ёрyғликнинг интенсивлиги.

    3. Дисперсия назарияси. Синдриш курсатгич ва ютилишнинг частотага боғлиқлиги. Ёрyғлик тарқалишининг хусусиятлари. Тўла ички қайтиш ходисаси. Брюстер бурчаги.

    4. Когерентлик тушунчаси. Когерентлик вақти ва узунлиги. Вaқт бўйча ва фазовий когерентлик. Интерференцион манзара олишнинг Юнг ва Френель усуллари.

    5. Ёрyғликнинг дифракция манзарасини тахлил қилишда вектор диаграммасини қўлланиши. Френель зоналари. Дифракцион панжаралар ва уларнинг асосий характеристикалари. Призмали ва дифракцион панжарали спектрал қурилмалар.

    6. Табиий ёрyғликнинг қутбланиши. Қайтган ва синган нурларни қутбланиши. /2 ва /4 пластинкалар. Эллиптик қутбланган нурларни хосил қилиш. Суний анизотроплик.

    7. Абсолют қopa жисм хусусиятлари. Нурланиш энергиясини температурага ва частотага боғланиши. Инфрақизил нурлар ва уларни хусусиятлари. Люминесценция ходисаси.

    8. Ёрyғликни мухитлардан сочилиши. Сочилиш спектри интенсивлигини тўлқин узунликка боқлиқлиги. Молекуляр ва комбинацион сочилишлар. Флуктуациялар.

    9. Оптик квант генераторларининг тузилиши ва ишлаш принцплари. Оптик резонаторлар. Лазер нурланишининг қутбланганлиги, монохроматиклиги ва спектрал таркиби.


Дастурнинг информацион - услубий таъминоти



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет