Асосий қисм
Умумий астрономия фанининг предмети, тадқиқот доираси,
мақсади ва вазифалари
Умумий астрономия фанининг тадқиқот доираси. Фаннинг асоси кузатишдир. Умумий астрономиянинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Умумий астрономиянинг бошқа табиий фанларни ўрганишдаги роли ва аҳамияти.
Сферик астрономия асослари
Ёриткичларнинг кўринма ўрни. Юлдуз туркумлари. Осмон жисмларининг кўринма ҳаракатлари. Осмон сфераси. Астрономик координаталар системалари. Олам қутбининг горизонтдан баландлиги. Эклиптика. Қуёш экваториал координаталарининг ўзгариши. Вақт ва уни ўлчаш. Вақт тенгламаси. Ўртача Қуёш вақти, юлдуз вақти. Вақт ўлчаш системалари. Тақвимлар муаммолари. Кун ўзгариш чизиғи. Сферик учбурчак ва сферик тригонометрия асослари. Параллактик учбурчак. Рефракция. Суткалик параллакс. Ёриткичларнинг чиқиш ва ботиш моментларини ҳамда азимутларини ҳисоблаш. Шафак. Оқ тунлар.
Осмон механикаси элементлари: сайёралар ҳаракати
Сайёраларнинг кўринма ва ҳақиқий ҳаракати. Шарқ олимлари ишлари. Сайёраларнинг конфигурациялари. Сайёраларнинг орбита элементлари. Механиканинг асосий қонунлари. Тортишиш ва оғирлик кучлар тенглиги. Ер сиртида оғирлик кучининг ўзгариши. Гравитация табиати. Материал нуқтанинг тортишиш кучи таъсирида ҳаракатланиши (икки жисм масаласи). Кеплер – Ньютон қонунлари. Ғалаёнланган ҳаракат. Ғалаёнлантирувчи куч. Ойнинг ғалаёнланган ҳаракати. Кўтарилишлар ва пасайишлар. Уч ва кўп жисм масаласи. Осмон жисмларининг массаларини аниқлаш. Космик аппаратларнинг ҳаракати. Сайёралар ва кичик жисмлар ҳаракати назарияси.
Амалий астрономия. Ер ва Ой системаси
Амалий астрономия масалалари. Вақт ва географик узунламани аниқлаш. Географик координаталарни аниқлаш. Ер сатҳидаги жисмнинг азимутини аниқлаш. Экваториал координаталарни аниқлашнинг усуллари. Юлдузларнинг ҳусусий ҳаракати. Астрометрия масалалари. Астрономик каталоглар ва юлдуз хариталари. Астрометрик асбоблар. Ер радиусини аниқлаш. Ернинг ўлчами ва шакли. Осмон жисмларигача масофани аниқлаш. Астрономияда масофа ўлчов бирликлари. Кузатувлардан суткалик ва йиллик параллаксларни аниқлаш. Ёриткичларнинг ўлчам ва шаклларини аниқлаш. Қуёш системасининг тузилиши. Ернинг Қуёш атрофида ҳаракати. Ерда фаслларнинг алмашинуви. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши. Ер ўқининг прецессион ва нутацион ҳаракатлари. Ер айланишининг нотекисликлари. Ой орбитаси ва унинг четлашишлари. Ойнинг кўринма ҳаракати ва фазалари. Ойнинг айланиши ва либрацияси. Ёриткичларнинг Ой билан тўсилиши. Қуёш тутилиши. Ой тутилиши. Тутилишлар содир этилиши шартлари.
Астрофизика асослари
Астрофизиканинг масалалари ва асосий бўлимлари. Нурланишнинг электромагнит спектри. Астрофотометрия. Нурланиш хоссалари ва спектрал таҳлил асослари. Доплер эффекти. Юлдузлар температурасини аниқлаш усуллари. Телескоплар. Кўз – нурланиш қабул қилғичи сифатида. Астрофотография. Нурланишнинг фотоэлектрик қабул қилгичлар. Спектрал асбоблар.
Қуёш ва Қуёш системаси физикаси
Қуёш ҳақида умумий тушунча. Қуёшнинг спектри ва кимевий таркиби. Қуёш доимийси ва уни аниқлаш. Қуёш ташқи қатламлари. Қуёшнинг ички тузилиши. Қуёш атмосфераси. Тинч Қуёшнинг радионурланиши. Қуёш атмосферасида фаол тузилмалар. Қуёш активлиги цикли. Сайёраларнинг ички тузилиши. Сайёраларнинг атмосфералари. Сайёралар ва Қуёш шамоли. Меркурий. Венера. Ер. Ой. Марс. Гигант сайёралар. Гигант сайёраларнинг йўлдошлари ва халқалари. Кичик сайёралар. Кометалар.Экзосайёралар.
Юлдузлар физикаси асослари
Нормал юлдузлар. Юлдузларнинг спектрлари ва спектрал синфлари. Колориметрия. Спектр – ёрқинлик диаграммаси. Юлдузларнинг ўлчамларини аниқлаш усуллари. Радиус – ёрқинлик – масса муносабати. Юлдузларнинг ички табиати ва тузилиши. Юлдузларнинг атмосфералари. Планетар туманликлар. Қўшалоқ системалар. Визуал қўшалоқ юлдузлар. Тўсилувчан ўзгарувчан юлдузлар. Спектрал қўшалоқ юлдузлар. Эруптив ўзгарувчанлар. Пульсарлар – нейтрон юлдузлар. Қора ўралар.
Галактика ва ундан ташқари астрономия
Галактика ташкил этувчилари. Галактикада юлдузлар тақсимоти. Юлдузларнинг фазовий тезликлари ва Қуёш системаси ҳаракати. Галактиканинг айланиши. Юлдузлараро чанг ва газ. Галактика тожи ва магнит майдони. Галактикалар турлари ва уларнинг тузилиши. Галактикаларгача масофани аниқлаш. Галактикалар таркиби ва физик хоссалари. Ўзаги фаол галактикалар. Квазарлар. Гравитацион линзалар.
Космогония ва космология асослари
Космогоник муаммолар. Юлдузларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Галактикаларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Сайёраларнинг келиб чиқиши. Қуёш системасининг келиб чиқиши ва бошланғич эволюцияси. Космологик принцип. Коинотнинг бир жинсли изотроп модели. Катта портлаш. Коинотнинг иссиқ модели.
Амалий машғулотларни ташкил этиш
бўйича кўрсатмалар
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадалар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп эттириш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Амалий машғулотлар тегишли бўлимлар бўйича масалалар ечиш орқали амалга оширилади.
1. Сферик астрономия асослари
2. Осмон механикаси элементлари: сайёралар ҳаракати
3. Амалий астрономия. Ер ва Ой системаси
4. Астрофизика асослари
5. Қуёш ва Қуёш системаси физикаси
6. Юлдузлар физикаси асослари
7. Галактика ва ундан ташқари астрономия
Лаборатория ишларини ташкил этиш
бўйича кўрсатмалар
Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимларга тегишли лаборатория ишларини бажариш, оптик қурилмалар билан бевосита танишиш, юқори аниқликда натижалар олиш, тажриба натижаларини ҳисоблаш, графиклар чизиш ва тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади. Лаборатория ишлари талабанинг ушбу фандан олган билимларга таянилган ҳолда бевосита ўқитувчининг рухсати билан амалга оширилади.
Лаборатория ишлари сифатида қуйидагилар тавсия этилади.
1. Юлдузлар осмонининг сурилма харитаси
2. Юлиан кунлари
3. Ёритгичларнинг соат бурчакларини ва вақт моментларини ҳисоблаш
4. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш моментларини ҳамда азимутларини ҳисоблаш
5. Бутун олам тортишиш қонуни ва икки жисм масаласи
6. Қуёш цикли
7. Юлдузларнинг массаси, ўлчамлари ва зичлиги
8. Каррали юлдузлар
9. Юлдузлар фотометрияси
Изоҳ: Талаба келтирилган лаборатория ишларидан ўқув йили давомида 6-7 тасини бажариши керак.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
-
Амалий машғулотлар бўйича уй вазифалари
-
Лаборатория ишларига тайёргарлик кўриш ва олинган натижаларни қайта ишлаш.
-
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
-
махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
-
фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;
-
фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;
-
танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;
-
Амалий машғулот бўйича уй вазифаларини тайёрлаш
Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:
1. Осмон сферасининг сурилма-харитасини ўрганиш.
2. Ёриткичнинг кульминацияси. Қутб Р дан то жануб нуқтасигача бўлган ёйда содир бўлса, унда унинг оғиши ва зенит масофаси орасидаги боғланишни топинг.
3. Зодиак.юлдуз туркумларининг фасллар бўйича турлари
4. Юлдуз каталоглари ва хариталари.
5. Нептуннинг кашф этилиши.
6. Нурланиш қонунлари.
7. Осмон жисмларининг кимёвий таркиби ва зичлигини аниқлаш.
8. Сайёралар нурланиши. Экзосайёралар.
9. Ёрқинлик – масса диаграммаси.
10. Юлдузларнинг ички тузилиши.
11. Юлдузларнинг ва Қуёш системасининг фазовий ҳаракати.
12. Галактикаларнинг фазовий тақсимоти.
13. Қуёш системаси келиб чиқишининг замонавий назарияси.
14. Коинот эволюциясининг бошланғич босқичлари ҳолдати.
Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Фанни ўқитишда осмон сферасининг модели, осмоннинг сурилма харитаси, диафильмлар, сайёралар ва бошқа осмон жисмларининг ҳаракатини ифодаловчи аннимацион дастурлар, Интернет тизими, рангли фотосуратлар, кўргазмали материаллардан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет тизими, диссертациялар, даврий журналлардан фойдаланиш мумкин. Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологияларнинг “Ақлий ҳужумлар”, “Танқидий тафаккур”, “Фикрлай оласанми?”, “Бумеранг”сингари методларидан фойдаланиш самарали натижа беради.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
-
Кононович Э. В., Мороз В. И. Общей курс астрономии, М.: УРСС, 2004
-
Бакулин П. Н., Кононович Э. В., Мороз В. И. Курс общей астрономии, М.: Наука, 1983
-
Нуритдинов С.Н., Умумий астрономия курси, ЎзМУ 2000
-
Нуритдинов С.Н, Гайнуллина Э.Р. Общая астрономия: задачи и упражнения, Т.: НУУз, 2006
-
Воронцов-Вельяминов Б. А., Сборник задач и практических упражнений по астрономии, М. Наука. 1974
-
Дагаев М.М. Лабораторный практикум по курсу общей астрономии, М., Высшая школа, 1972
Қўшимча адабиётлар
-
Нуритдинов С. Н. Сомон Йўли физикаси, Тошкент, Фан, 1989
-
Sattarov I.S. Astrofizika, Toshkent, 2007
-
Мамадазимов М. Сферик ва амалий астрономиядан масалалар тўплами, Т., Ўқитувчи, 1977
-
Ziyahanov R.F., Astrometriya va kosmik dasturlar, UzMU, 2005
-
Физика Космоса. Маленькая энциклопедия. Под. ред. Р.Сюняева, М.: Наука, 1986
-
Климишин И.А. Астрономия наших дней. М.: Наука, 1980
-
Аллен К.У. Астрофизические величины, М.:, ИЛ, 1977
-
Даффет-Смит П. Практическая астрономия с калькулятором, М.: Мир, 1987
-
Таджибаев И.У. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2006
-
Зияханов Р.Ф. Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2006
-
Эшонкулова М.У, Диссер. на соискание уч.степ.кан.физ.-мат. наук, 2006
-
Жалалова Н.И. Магистерская диссертация, Ташкент, 2007
-
Машонкина Л.И., Сулейманов В.Ф., Задачи и упражнения по общей астрономии, http://www.astronet.ru/db/msg/1175354
-
Бакулин П. Н., Кононович Э. В., Мороз В. И. Курс общей астрономии, http://crydee.sai.msu.ru/ak4/Table_of_Content.htm
-
Курс общей астрономии, http://zipsites.ru/human/astronom_kurs/
-
http://www.astrolab.ru
-
http://www.astronet.ru
Кириш
Ушбу махсус фан бакалавр таълими босқичининг астрономия йўналиши талабалари учун режалаштирилган бўлиб, умумкасбий фанлари таркибига киради.
Ҳозирги кунда астрономия фани жадаллик билан ривожланиши натижасида у ўз олдига замонавий астрометрия масалаларини қўйяпти, масалан, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш назарияси, юлдузлар координаталарининг вақт давомида ўзгариш табиати, фундаментал ва инерциал координаталар тизимини қуриш усуллари, Ер шакли ва айланиши ҳамда вақтни аниқлаш усулларини талабаларга етказиш билан боғлиқ, ва бунинг оқибатида ушбу фан масалаларининг долзарблиги намоён бўлади. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда космонавтика соҳаси кескин ривожланиши натижасида сунъий жисмларнинг ҳаракатини ўрганиш долзарб масалаларга айланиб бормоқда.
Фаннинг аҳамияти астрономия бўлимларини ўқитишда осмон объектларининг координаталарини аниқлаш масалалари кўриб чиқилади, шу объектларнинг координаталарини ва уларгача бўлган масофаларини аниқлашнинг усулларини ўрганиш учун амалий кўрсатмалар беради.
Ўқув фаннинг мақсади ва вазифалари
Ушбу фаннинг ўқитишнинг мақсади – хозирги кунда ривож топаётган астрометриянинг энг янги муммолари ва йўналишлари билан таништиришдир. Кўрсатилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда фан олдига қуйидаги вазифалар қўйилган - талабаларга астрометрия соҳасидаги билимларни етказиш, осмон объектларини кузатишнинг турли усулларини ўргатиш, замонавий астрометрия фанининг ютуқлари ва замонавий космик дастурлар билан таништириш; астрометриянинг асосий тушунча ва қонунларини талабаларга тушунтириш; талабаларда астрометрик кузатувлар олиб боришга кўникмалар ҳосил қилиш; астрометрия асосларини ўргатиш; астрономия бўлимлари бўйича талабаларнинг билимини ошириб боришга қаратиш; астрометриянинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб, фан ва техника ривожини юксалтиришдаги ролини таҳлил этишдан иборат.
Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза ва амалий машғулотлар кўринишида олиб борилади.
Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларига
қўйиладиган талаблар
«Астрометрия асослари ва космик дастурлар» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- Ернинг фазодаги ҳаракати; юлдуз координаталари ва уларни аниқлаш; координаталарни аниқлаш тамойиллари ҳақида тасаввурга эга бўлмоғи керак.
- астрономик доимийликларни; каталог тузилиши ва улар билан ишлашни; амалий астрометрия асосларини билмоғи лозим.
- турли астрометрик асбоблардан фойдаланиш; турли каталоглар билан ишлашга доир кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим;
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги
Ушбу фан 2 семестрда ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Астрометрия фани астрономиянинг энг қадимги ва асосий қисми бўлиб, ушбу фанни ўқитишда талабалар умумий астрономия, физика ва математика фанлардан олинган билимларга таянади. Умумий астрономия фанида ўрганиладиган айрим муаммоларнинг умумийлиги билан бир-бирига боғланган.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Ушбу фан бакалавр талим йўналишининг умумкасбий фанлар туркимига тегишли бўлиб, астрономиянинг турли йгналишлари орасидаги боғлиқларини очиб беришда ёрдам беради. Кузатув астрономия, юлдузлар ва бошқа астрономик объектлари билан боғлиқ бўлган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак баланд тоғ обсерваторияси ва бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Талабаларнинг «Астрометрия асослари ва космик дастурлар» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, тажриба намойишлари, интернет тармоғидан, кўргазмали материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, маъруза, семинар ва лаборатория машғулотларида мос равишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, фаннинг айрим мавзулари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Интернет маълумотларидан фойдаланиш орқали ўқитилади.
Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг маълум масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Ақлий ҳужум” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади.
Асосий қисм
Фанининг назарий машғулотлари мазмуни
Астрометрия асослари ва космик дастурлар фанининг ривожланиш тарихи ва бошқа бўлимлар билан боғлиқлиги. Фанни ўрганишдаги муаммолар, услубий кўрсатмалар. Ушбу фаннинг астрономия ва физика бўлимлари ва бошқа табиий фанларни ўрганишдаги ўрни. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиалардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотларни ўрганиш ҳусусиятлари. Баҳолаш мезонлари. Замонавий астрофизика тадқиқотларини амалиётга, фан ва техника соҳаларига тадбиқи. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари хамда олий ўқув юртлари илмий лабораторияларида астрофизика сохалари бўйича фан ютуқлари. Фаннинг вазифалари.
Астрометрия фани ва унинг муаммолари
Осмонда координат системасини барпо этиш. Ернинг ўз ўки атрофида ҳаракатини ўрганиш. Жисмнинг эллипс, парабола ва гипербола буйлаб ҳаракатланиши. Астрономик доимийликларни аниқлаш. Вақт, вақт тушунчаси, унинг бирликлари ва уни улчаш. Астрометрия фанининг ривожланиш тарихи. Астрономик система бирлиги.
Юлдуз координаталари ва уларнинг ўзгаришларини топиш
Фундаментал координата системаси. Экваториал координаталарни аниқлаш усуллари. Координаталарни аниқлаш қулланиладиган усуллар. Фотографик усул. Юлдузларнинг хусусий ҳаракатларини топиш. Инерциал координаталар системасини тузиш муаммоси. Координата аниқлашнинг меридиан тамойили. Юлдузларнинг параллаксларини топиш.
Каталоглар ва координата фундаментал системасини тузиш
Юлдуз вазиятларининг бошланғич каталоглари ва уларнинг хатоликлари. Каталогларнинг хатоликлари. Фундаментал системанинг ориентировка тузатмаларини аниқлаш. Юлдузларнинг хусусий ҳаракатларини абсолютлаштириш муаммолари. Бошланғич каталоглар обзори. Фундаментал координат системани тузиш.
Астропунктларни аниқлаш
Астропунктларни аниқлашда қўлланиладиган асбоблар. Тенг баландликлар усули. Узунлама ва азимутал аниқлашлар. Ернинг шаклини ўрганиш. Ер шаклини урганишда куланадиган усуллар. ЕСЙ кузатувларидан Ер шаклини ўрганиш геометрик усули. Амалий астрономия. Зенит масофани улчашдан астропунктларни аниқлаш. Ер шаклини урганишнинг динамик усули.
Космик дастурлар
Дастурлар ҳақида умумий маълумот. Сунъий жисмларнинг ҳаракатига доир бошланғич маълумотлар. Сунъий жисмларининг орбиталари турлари. “Вега” космик дастури. HIPPARCOS дастури. Хаббл телескопи. TYCHO дастури. Олинган илмий натижалар.
Ер ўқи ҳаракат назарияси
Ляв катталиклари. Лиувилль тенгламаси. Ер сатҳининг кўтарилиши. Ғалаёнтирувчи функциялар. Ернинг эластиклиги фактори.
Ер айланиш натижасида экваториал координата системасининг ўзгариш қонуниятлари
Экваториал координата системасининг айланма ҳаракатлари. Ернинг оний бурчак тезлиги вариациялари. Ернинг фазода ҳаракати. Мутлоқ қаттиқ жисм ҳаракатининг умумий тенгламалари. Чекинтирувчи кучлар. Пуассон тенгламаларини интеграллаш. Прецессия ва нутация. Ой ҳаракати. Ерни қаттиқ жисм деб фараз қилганда айланма ҳаракати.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадалар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп эттириш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
-
Амалий машғулотлар тегишли бўлимлар бўйича масалалар ечиш орқали амалга оширилади.
1. Астрономик система бирлиги.
2. Астрономик доимийлар аниқлаш муаммолари.
3. Координата аниқлашнинг меридиан тамойили.
4. Юлдузларнинг хусусий ҳаракатларини ҳисоблаш.
5. Бошланғич каталоглар обзори.
6. Фундаментал координат системага ўтиш муаммолари.
7. Зенит масофани ўлчашдан астропунктларни аниқлаш.
8. Космик дастурлардан VEGA дастури.
9. Ернинг эластиклигини ҳисобга олиш.
10. Ер кўтарилишларини ҳисоблаш.
11. Прецессияни ҳисоблаш.
12. Сунъий йўлдош ва космик аппаратларининг ҳаракатланиш параметрларини ҳисоблаш.
Мустақил ишни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
-
Амалий машғулотлар бўйича уй вазифалари
-
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
-
махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
-
фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;
-
фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;
-
танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;
Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:
1. Астрометрия фанининг ривожланиш тарихи.
2. Инерциал координаталар системасини тузиш муаммоси.
3. Координата аниқлашнинг меридиан тамойили.
4. Бошланғич каталоглар обзори.
5. Фундаментал координат системани тузиш.
6. Зенит масофани улчашдан астропунктларни аниқлаш.
7. Ерни қаттиқ жисм деб фараз қилганда айланма ҳаракати.
Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти
Фанни ўқитишда диафильмлар, сайёралар ва бошқа осмон жисмларининг ҳаракатини ифодаловчи аннимацион дастурлар, рангли фотосуратлар, кўргазмали материаллардан фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари, фанни ўрганишда Интернет тизими, мультимедия восииталари, диссертациялар, даврий журналлардан фойдаланиш мумкин. Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Ақлий ҳужум” сингари усуллари асосида ташкил этиш самарали натижа беради.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув
қўлланмалар рўйхати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар:
-
Ziyaxanov R.F., Astrometriya va kosmik dasturlar, UzMU, 2005
-
Подобед В.В., Нестеров В.В., Общая астрометрия. М., Наука, 1985
-
Бакулин П. Н., Кононович Э. В., Мороз В. И. Курс общей астрономии. М.: Наука, 1983
-
Блажко С.Н. Курс практической астрономии. М., Наука, 1974
-
Куликовский П.Г, Справочник любителя астрономии, М., Наука, 1971
-
Куликов К.А, Гуревич В.Б, Основы Лунной астрометрии, М., Наука, 1972
Қўшимча адабиётлар
-
Ziyahanov R.F., Astrometriya va kosmik dasturlar, UzMU, 2005, (electron versiya, kafedra)
-
Нуритдинов С.Н. Умумий астрономия курси, Т., ЎзМУ, 2000 (электрон вариант, кафедра)
-
Астрометрия асослари курси маърузалар матни, Т., ЎзМУ, 2000
-
Гуревич В.Б. Введение в сферическую астрономию. М., Наука, 1979
-
Москаленко Е.Н, Методы внеатмосферной астрономии, М., Наука, 1984
-
Современные телескопы, под. ред. Бербиджа Дж. и Хьюита А, М., Мир, 1984
-
Положенцев Д.Д, Радио- и космическая астрометрия, Ленинград, 1982
-
Общая астрометрия, http://www2.usu.ru/physics/astron/win/genast_r.htm
-
Бакулин П. Н., Кононович Э. В., Мороз В. И. Курс общей астрономии, http://crydee.sai.msu.ru/ak4/Table_of_Content.htm
-
Курс общей астрономии, http://zipsites.ru/human/astronom_kurs/
-
http://www.astrolab.ru
Достарыңызбен бөлісу: |