Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети



бет7/8
Дата23.07.2016
өлшемі10.86 Mb.
#216709
1   2   3   4   5   6   7   8

Радиоэлектроника асослари фанини ÿқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек фанга доир турли слайдлар, электрон дарсликлар ва интернет материаллари қÿлланилиши назарда тутилган. Жумладан:


  • сигналлар назарияси асослари, кучайтиргичлар ва генераторлар бÿлимларига тегишли маъруза дарсларида таълимнинг интерфаол, медиатаълим, амалий дастур пакетларидан;

  • радиолабораторияда ÿтказиладиган тажриба машғулотларида замонавий педагогик технологияларини;

  • электр занжирлари ярим ÿтказгичли асбоблар бÿлимига тегишли маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-педагогик технологияларини қÿллаш назарда тутилади.


Фойдаланиладиган дарсликлар ва ўқув

қўлланмалар рўйхати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар:

  1. Молчанов А.П., Занадворов П.Н. Курс электротехники и радиотехники. М. Наука 1976.

  2. Нигматов Х. Радиоэлектроника асослари. Тошкент, “Ўзбекистон”, :.1994

  3. Манаев Е.И. Основы радиоэлектроники М.: Сов Радио,1989

  4. Гершунский Б.С. Основы электроники и микроэлектроники. М.: 1987.

  5. Борздов В.М. Основы радиоэлектроники: Курс лекций. Мн.: БГУ, 2003. 196 с.


Қўшимча адабиётлар:

  1. Жеребцов И.П. Основы электроники. М.: Энергоатомиздат 1989.

  2. Степаненко И.П. Основы теории транзисторов и транзисторных схем. М.: Энергия, 1977.

  3. Калашников С.Г. Умумий физика курси. Электр. Олий ўқув юртларининг физика ихтисоси бўйича дарслик. Ўқитувчи, Тошкент-1979, 615 бет.

  4. Быстров А.Ю., Мироненко И.Т. Электрические цепи и устройства. М.: Высшая школа.1989.

  5. Гусев В.Г.,Гусев Ю.М. Электроника. М.: 1991.

  6. Хотунцев Ю.Л., Лобарев А.С. Основы радиоэлектроники. М.: Агар - 2000, с.-288.

  7. Нефедов В.И. Основы радиоэлектроники и связи: Учебник для вузов. М.: Высшая школа. 2001 г. с.-510.

  8. Т.Ахмаджанов,, Н.Ахмаджанов. Компакт дисклар тузилиши ва ишлаш принципи.\\ Физика, Математика ва Информатика. Илмий-услубий журнал, 2006, №5, 59-63.

  9. Юнусов М.С., Власов С.И., ва б. Электрон асбоблар. ЎзМУ.,Т.:2003.-132 бет.



Интернет маълумотлари:

  1. http://www.wireless.ru/wireless/486 - Беспроводная связь.

  2. http://www.схеm.net.ru/ - Турли радиоэлектрон схемалар ва уларнинг тавсифи.

Электрон дарслик ва журналлар:

  1. http://www.chipinfo.ru/literature/radio/ - Журнал “РАДИО”.

  2. www.схеm.net.ru

  3. Bases_of_the_television.

  4. Electronic_technician.




Кириш

Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури”да ўқув тарбия жараёнининг барча томонларига алоқадор бўлган стратегик мақсад ва вазифалардан тортиб то аниқ дастурлар мажмуасигача инсон омилига жуда катта аҳмият берилган. Унда таълим ҳизматларини истеъмолчиси ва ишлаб чиқарувчиси бўлган шахс «Кадрлар тайёрлаш тизисми» нинг бош субъекти деб қаралади. Таълим ҳизматларининг сифати ва самарадорлиги эса ўз навбатида эса ижодий ёндашувига яъни шахсни ўзининг ижодий фикрлашини ривожланганлик даражасига боғлиқ.

Астрономия ўқитиш услуби фани бўйича илмий ахборотлар айнан ҳозирги кунда гуркураб ўсмоқда. XX астрнинг бошларига келиб, ташкил топган астрофизика, астрономиянинг унча катта бўлмаган бўлимидан уни етакчи қисмига айланганлиги астрофизика муаммоларининг чуқурлиги ва кашфиётларнинг чексиз кўплиги билан тасдиқланди. Астрономиядаги буюк тараққиёт кўп жиҳатдан, йирик телескоплар Янги авлодларнинг вужудга келиши ва нурланишларни қайд қилиувчи асбобларнинг такомиллашуви ҳамда олинган маълумотларни ишлашда электрон ҳисоблаш техникасининг қўлланиши туфайли рўй берди.

Юқоридагиларни ҳисобга олиганда ушбу фаннинг мутахассис тайёрлашдаги ўрнининг беқиёслигини кўрсатиш мумкин. Шунинг учун ушбу фанни ўқитиш муҳим аўамиятга эга.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишнинг мақсади: Астрономия ўқитиш услуби фанининг мақсади кузатув усулларини ўрганиш, мактаб астрономия ва физика курсининг бошқа ўқув предметлари билан алоқасини, дарслар бўйича тахминий соатлар режалаштиришнинг турли вариантларини, муаммовий ўқитишни ва синфдан ташқари ишларни турли шакл ва вазифаларини ўрганишдан иборат.

Фанни ўқитишнинг вазифалари: талабаларга астрономия асослари бўйича билимлар системасини бериш ва бу билимларнинг Амалий аҳамиятини кўрсатиш; ўқувчиларга Фан техника тараққиётини жадаллаштиришда астрономия ва физиканинг аҳамиятини кўрсатиш; астрономияда буюк тараққиёт кўп жиҳатдан, йирик телескоплар, Янги авлодларни вужудга келиши ва турли диапазонларга тегишли нурланишларни қайд қилувчи асбобларнинг такомиллашуви ҳамда интернетдан олинган маълумотларни ташкил этишда электрон ҳисоблаш техникасининг қўлланиши туфайли рўй берганилиги тўғрисида тушунча ҳосил қилишдан иборат.

Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, амалий машғулот ва семинар машғулотлар кўринишида олиб борилади.


Фан бўйича билим, малака ва кўникмага

қўйиладиган талаблар
«Астрономия ўқитиш услуби» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

- Астрономиянинг асосий қонунлари ва уларнинг формулаларини, асосий физик тамойилларини маъноси, мазмуни, физик катталикларнинг маъносини, бирликларини ва уларни таққослаш, Қуёш системасидаги жисмларнинг физик табиати мавзусини ўтиш методикасини, Ой ва планеталарнинг табиатини ўрганиш методикаси ҳақидаги билимларни билишлари керак.

- Амалий астрономия қонуниятлари ва уларнинг графикларини тахлил қилиш. Асосий физик қонун ва принцпларни астрономик ҳодисаларга қўлай билиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

- Асосий астрофизик ўлчов асбоб ускуналари ва нурланиш детекторлари, Қуёш табиатини ўрганиш бўйича методик тавсиялар ҳақидаги кўникмаларга, юлдузлар ҳақидаги асосий тушунчаларни баён қилиш, Коинотнинг тазилиши ва эволюциси мавзусини тахминий соатлаб режалаштириш малакаларга эга бўлишлари лозим.

Ушбу фан ўзлаштиришда ўқитишнинг маъруза, амалий ва семинар машғулотлари кўринишида олиб борилади.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Ушбу фан 6 ва 7 семестрларда ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Мазкур фанни ўқитишда талабаларнинг физика, математика, химия ва бошқа табиий - илмий фанлар бўйича олган билимларга таянилади. Мазкур фанни ўзлаштириш учун математик-табиий фанлар, механика, молекуляр физика, атом ва ядро физикаси, кимё, география каби қатор фанлардан етарлича билим вакўникмалага эга бўлишлик талаб этилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Ушбу фан бакалавр талим йўналишининг умумкасбий фанлар туркумига тегишли бўлиб, астрономия ва физиканинг турли йўналишлари орасидаги боғлиқликларини очиб беришда ёрдам беради хамда фанда хосил бўладиган муаммолар билан таништиради ва ЎзР ФА Астрономия институти, Китоб кенглик станцияси, Майданак баланд тоғ обсерваторияси ва бошқа университет ва обсерваторияларда ишлай оладиган малакали кадрларни тайёрлашда қўл келади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фанни ўқитишда илғор ва замонавий педагогик технология усулларидан фойдаланиш, шунингдек, слайдлар, мультимедиа намойишлари, Қуёш ҳақидаги диафилъмлар, сайёраларнинг ҳар хил кўринишларини ифодаловчи анимацион ҳаракатлар, кўргазмали рангли фотосуратлар, кинофильмлардан фойдаланиш орқали ўқитилади.


Асосий қисм

Фаннинг предмети, тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари

Астрономия фани. Фаннинг вазифаси, мақсади, мазмуни ва илм соҳасининг асосий муаммолари. Фанни ўрганишда электрон дарсликлар ва мультимедиалардан фойдаланиш. Интернет тизимидан фойдаланиш ва улардан олинадиган маълумотлардан ўрганиш ҳусусиятлари. Астрономиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. Ҳозирги замон астрономия ўқитиш усулларининг асосий муаммолари ва вазифалари.


Дарсларини ўтиш услублари

Астрономия курсини ўқитиш услубининг ўқитиш технологияси сифатида мақсади, вазифалари, мазмуни ва илм соҳасининг асосий муаммолари. Астрономиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. Ҳозирги замон “Астрономия ўқитиш услуби”нинг асосий муаммолари ва вазифалари. Астрономия дастури ва дарсликларининг таҳлили ўқитишнинг моддий-техника заминини яратиш муаммолари. Астрономия курсининг асосий илмий, методологик ва дунёқараш ғоялари. Астрономия курсида энг муҳим тушунча ва қонуниятлар. Дастурдаги бўлим ва мавзуларнинг соатлар бўйича тақсимлаш вариантлари. Астрономия машғулотларини ташкил этишнинг формалари (шакллари). Дарс турлари, уларнинг мазмуни, сруктураси. Астрономиядан масалалар ечиш методикаси. Академ лицейларда ва касб-ҳунар коллежларда астрономия ўқитишни ўзига хос хусусиятлари.


Қуёш системаси тузилиши темасининг ўрганиш услуби

Астрономиядан кузатиш ишларини ташкил этиш. Ўқувчиларнинг астрономиядан эришган билим, малака ва кўникмаларини назорат қилиш методикаси. Олий мактаблар учун “Астрономия ўқитиш услуби” курси дастури мазмунини ўзлаштириш шакллари (маъруза, масала ечиш дарси, лаборатория машғулотлари ва мустақил ўрганиш) бўйича ажратиш мезонлари. Астрономиядан кечалар-конференциялар ва олимпиадалар ўтказиш услублари. Астрономияни пед. технология ва Замонавий ахборот технологиялар асосида ўқитишни ташкил этиш. Астрономиядан факультатив машғулотлар дастурларининг таҳлили ва ташкил этиш методикаси. Астрономия кабинети ва кузатиш майдончаси, уларга қўйилган талаблар. "Ойнинг ҳаракати ва фазалари" мавзусини ўрганиш. Қуёш системаси майда жисмларининг табиатини ўрганиш методикаси. Қуёш ва юлдузлар. Ернинг айланиши ва юлдузларнинг кўриниш шартлари. Осмон жисмларигача бўлган масофалар ва уларнинг ўлчамларини аниқлаш усуллари.


Қуёш тизимидаги жисмларнинг физик табиати

Осмон жисмларигача бўлган масофалар ва уларнинг ўлчамларини аниқлаш усуллари. Қуёш системасидаги жисмларнинг физик табиати. Мавзуни ўқитишнинг асосий вазифалари. Қуёш ва юлдузлар.Табиат нафосати ва амалий эстетика.


Қуёш ва юлдузлар

Осмон жисмларигача бўлган масофалар ва уларнинг ўлчамларини аниқлаш усуллари. Қуёш системасидаги жисмларнинг физик табиати. Мавзуни ўқитишнинг асосий вазифалари. Қуёш ва юлдузлар. “Қуёш ва юлдузлар” темасини дарслар бўйича тахминий планлаштириш. “Қуёш ва юлдузлар” темасини ўрганишнинг асосий вазифалари. “Қуёш ва юлдузлар” мавзусига оид макетлар, слайдлар ва диапозитивлар тайёрлаш ва уларни танлаш, улардан ўқитишда фойдаланиш. “Қуёш ва юлдузлар” мавзусига оид масалалар ечиш машғулотларини ташкил қилишнинг услубий жиҳатлари. Астрономиядан билим олишда масала ечиш малакасининг аҳамияти. Цефеидлар ва бошқа типдаги физик ўзгарувчи юлдузлар.


Коинотнинг тузилиши ва эволюцияси

Коинотнинг тузилиши ва эволюцияси темасини тахминий соатлаб планлаштириш ва Ушбу темасини ўрганиш методикаси. Космология ва кенгаювчи коинот.



Астрономиядан синфдан ташқари ишлар

Астрономия бўйича синфдан ташқари ишларнинг шакл ва вазифалари. Цефеидлар ва бошқа типдаги физик ўзгарувчи юлдузлар. Астрономия бўйича синфдан ташқари ишларнинг шакл ва вазифалари. Олий мактаблар учун “Астрономия ўқитиш услуби” курси дастури мазмунини ўзлаштириш шакллари (маъруза, масала ечиш дарси, лаборатория машғулотлари ва мустақил ўрганиш) бўйича ажратиш мезонлари. Муаммоли ўқитиш. Ўқитишнинг техник воситалари. Семинар. Амалий машғулот. Лаборатория практикумлари. Физика ўқитишда уларнинг ўрни ва аҳамияти. Физикани муаммоли ўқитиш, дастурий ўқитиш ва ЭҲМларда ишлаш дастурларини тузиш. Талабаларнинг аудиторияларда ва аудиториядан ташқари машғулотларида мустақил ишлашларини ташкил қилишнинг турли шакллари. Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари. Талабаларнинг билимларини назорат қилиш шакллари. Ўқув ишларини режалаштириш. Рейтинг тизими.


Амалий машғулотларни ташкил этиш

бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Астрономия ўқитиш услуби фанидан амалий машғулотларининг устувор мақсади назарий билимларни амалий масалаларга тадбиқ қилишга қаратилган бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:



  • Хар бир масалани ечишга тегишли назарий билимларга эга бўлиш.

  • Масаланинг мақсадидан келиб чиқиб, унинг ечиш методикаси билан танишиш

  • Тўғри натижаларн олиш ва уларни тахлил қилиш

  • Хисобот жараёнидаги хатоликларни аниқлаш ва сабабларини ўрганиш

  • Ечилган масалалар бўйича қўшимча маълумотлар тўплаш

Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари:

Ойнинг ҳаракати ва фазалари. Қуёш ва юлдузлар. Ернинг айланиши ва юлдузларнинг кўриниш шартлари. Осмон жисмларигача бўлган масофалар ва уларнинг ўлчамларини аниқлаш усуллари. Юлдузларнинг ҳаракати ва табиати. Қўшалоқ юлдузлар.


Семинар машғулотларини ташкил этиш

бўйича кўрсатмалар

Семинар машғулотлари талабаларнинг ўз ҳоҳишларига кўра қуйидаги мавзулар бўйича реферат тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиши орқали амалга оширилади. Семинар машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:

1. Қуёш системасидаги жисмларнинг физик табиати.

2. Қуёш системасининг физик табиати темасига оид кириш дарслари.

3. Ой ва планеталарнинг табиатини ўрганиш методикаси.

4. Венера ва Меркурий планеталарининг табиатини ўрганиш методикаси.

5. Қуёш ва юлдузлар.

6. Қуёшнинг физик табиати ҳақидаги замонавий тасаввурлар.

7. Қуёш табиатини ўрганиш бўйича методик тавсиялар.

8. Юлдузлар ҳақидаги асосий тушунчаларни баён қилиш методикаси.

9. Коинотнинг тузилиши ва эволюцияси.

10. “Коинотнинг тузилиши ва эволюцияси” темасини тахминий соатлаб режалаштириш.

11. “Коинотнинг тузилиши ва эволюцияси” темасини ўрганиш методикаси.

12. Космология ва кенгаювчи Коинот.

13. Физика кабинети ва лаборатория жиҳозларига қўйиладиган асосий талаблар.

14. Кўргазмали қуроллардан фойдаланиш.

15. Ўқитишнинг техник воситалари.

16. Замонавий ахборот технологияларининг ўқув жараёнида тутган ўрни ва аҳамияти.

17. Намойиш тажрибалари, уларнинг аҳамияти ва уларга қўйиладиган услубий талаблар

18.. Физика масалалари таснифи ва уларни ечиш услублари.

19. Физика дарси турлари ва тузилиши, дарсга бўладиган асосий талаблар.

20. Факультатив машғулотлар, уларнинг вазифаси ва ўтказиш услуби.


Изоҳ: Талаба ўқув йили давомида шу мавзуларнинг 12-14 тасини бажариши керак.
Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билими ва кўникмаларини маъруза қилиш, рефератлар ёзиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш ва бошқалар тавсия этилди.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:



  • Амалий машғулотлар бўйича уй вазифалари

  • Семинар машғулотлари бўйича уй вазифалари

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • фан мавзулари бўйича реферат ёзиш;

  • фан мавзулари бўйича маъруза қилиш;

  • танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;

Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

1. Ойнинг ҳаракати ва Қуёш тизимидаги майда жисмларининг табиатини ўрганиш методикаси.

2. Цефеидлар ва бошқа типдаги физик ўзгарувчи юлдузлар.

3. Астрономия бўйича синфдан ташқари ишларнинг шакл ва вазифалари.

4. Астрономия таълимида илғор педагогик технологияларни жорий қилиш.

5. Астрономияни муаммоли ўқитиш, дастурий ўқитиш ва ЭҲМларда ишлаш дастурларини тузиш.

6. Астрономияни ўқитишда ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш.

7. Ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари вақтларидаги мустақил ишлари.

8. Астрономиядан билим назорати шакллари.

9. Рейтинг тизими. Республиканинг етакчи физик олимларининг ижодий ишлари.
Изоҳ: Ўқув режада фанга ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар тавсия этилади.


Дастурнинг информацион-методик таъминоти

Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беради. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг “Кластер”, “Матбуот конференцияси”, “Бумеранг”, “Елпиғич” ҳамда «Муаммоли таълим» технологиясининг «Мунозарали дарс» методи, шунингдек, эстетика ва санъатга доир слайдлардан фойдаланиш, дидактик ва ролли ўйин усулларини қўллаш назарда тутилади.


Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

  1. Мирзаев А.Т., Астрономия ўқитиш услубияти, ЎзМУ 2000

  2. Mamadazimov M.M. Umumiy Astronomiya. Toshkent “Yangi asr avlodi’, 2008

  3. Мамадазимов М.М. Мактабда астрономия ўқитиш, Тошкент., Ўқитувчи, 1990

  4. Мамадазимов М.М. Мактабда астрономия таълими,-Т.: Ўқитувчи, 1994

  5. Йўлдошев Ж. Ғ., Усмонов С. А. Педагогик технология асослари. Тошкент. Ўқитувчи. 2004.

  6. Саидахмедов Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Тошкент. 2005.

  7. А.В.Перишкин, Б.Г. Разумовский, В.А. Фабрикант тахририда "Ўрта мактабда физика ўқитиш методикаси", Тошкент, Ўқитувчи, 1990 й.

  8. Левитан Е.П. Основы обучения астрономии, М.: Высшая школа,1987

  9. Бугаев А.И. "Методика преподования физики в средней школе" Москва, "Просвещение", 1981

  10. Мамадазимов М.М., Кенжаев Б. Ўқувчиларни астрономиядан олган билимларини текшириш. Т.Ўқитувчи, 1980


  11. Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет