Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Ўқув жараёнини режалаштириш, мониторинги ва таълим сифатини таъминлаш



бет5/12
Дата21.10.2022
өлшемі457.34 Kb.
#463184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
569 24.07.2018

4-боб. Ўқув жараёнини режалаштириш, мониторинги ва таълим сифатини таъминлаш
11. Ўқув жараёни ўқув ва назорат тадбирлари мажмуини ўз ичига олади. Ўқув жараёнида барча турдаги аудитория машғулотлари, амалиёт ва мустақил ишларнинг ташкил этилиши назарда тутилади. Назорат тадбирлари таълим олувчиларнинг ўқув режасидаги тегишли фанлар бўйича билимларни ўзлаштириши ва уларнинг натижаларини баҳолашни кўзда тутади.
12. Ўқув жараёни талабалар, ўқитувчилар ва маъмурият ўртасида очиқ мулоқот шаклида талабага йўналтирилган ёндашув асосида режалаштирилади. Ушбу жараёнда талабаларнинг талаб ва истаклари муҳокама қилинади. Барча манфаатдор томонлар таълим дастурининг яратилиши ва ўзлаштирилишининг конструктив муҳокамасига жалб этилиши мумкин. Бундай баҳсларда талабалар вакиллари овоз бериш ҳуқуқи орқали иштирок этишлари мумкин.
13. Ўқув жараёнини режалаштириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
намунавий ўқув режа ва фанлар каталогини ишлаб чиқиш ҳамда қўшимча равишда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ танлов фанлар каталогини шакллантириш;
ишчи ўқув режаларини тузиш;
фанларнинг ишчи дастурини (силлабусни) ишлаб чиқиш;
ўқув жараёни календарини тузиш;
ишчи ўқув режаларига мувофиқ таркибий бўлинмаларнинг (кафедраларнинг) ўқув юкламаси ҳажми ҳамда тегишли равишда педагогик юкламани тақсимлаган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибининг штат жадвалини (синов бирликлари асосида) шакллантириш;
академик потоклар ва гуруҳлар бўйича ўқув машғулотларининг жадвалларини тузиш.
14. Семестр давомида талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган синов бирлигининг ҳажми ўқув режада кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларни ўз ичига олади ҳамда танлов фанларини ўрганишга ажратиладиган синов бирликлари (кредитлар) миқдори Университет томонидан мустақил тақсимланади.
15. Ўқув йили 32 ҳафтани ташкил қилиб, 30 ҳафтаси академик давр, 2 ҳафтаси якуний назоратдан иборат бўлади.
Таълим олувчи учун бир синов бирлигининг иш ҳажми 30 синов бирлиги соатига тенг (бакалавриатда — 15 аудитория соати, 15 мустақил иш соатига, магистратурада — 10 аудитория соати, 20 мустақил иш соатига).
16. Таълим олувчи битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлашда ўқитувчи назоратида бажариладиган мустақил ишларининг улуши қуйидагича тақсимланади:
бакалавриатда — 1:4;
магистратурада — 1:5.
17. Ўқув жараёнининг мониторинги таълим олишнинг белгиланган натижаларига эришиш, номинал меҳнат ҳажми ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги ва мослигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Мониторинг сўровнома, фокус-гуруҳлар, интервью олиш ёки эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.
18. Таълим сифати самарадорлигини таъминлаш Университет томонидан амалга ошириладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар таълим дастурининг ваколатли ташкилотлар тавсифномалари ва талабларига мосликни таъминлаш жараёнларини ўз ичига олади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет