Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Таълим олувчини четлаштириш, қайта тиклаш, босқичдан-босқичга кўчириш механизмлари



бет8/12
Дата21.10.2022
өлшемі457.34 Kb.
#463184
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
569 24.07.2018

8-боб. Таълим олувчини четлаштириш, қайта тиклаш, босқичдан-босқичга кўчириш механизмлари
43. Таълим олувчи Университетдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;
шартнома асосида ўқиётган таълим олувчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
вафот этганлиги сабабли.
Четлаштирилган талабага белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги маълумотнома берилади.
44. Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди.
45. Бир фандан 10 ва ундан ортиқ синов бирлиги соатини сабабсиз қолдирган талаба якуний назоратга киритилмайди ҳамда фандан четлаштирилади. Талаба четлаштирилган фанидан қайта таълим олиши учун таътил вақтида ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга.
46. Таълим олувчини босқичдан-босқичга ўтказиш унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Белгиланган GPA ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли босқичда қолдирилади. Шартнома асосида бир босқичда ўқиш сони чегараланмайди.
47. Таълим олувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга. Таълим олувчи томонидан четлаштирилгунга қадар ўзлаштирган синов бирликлари миқдори Университет томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади.
9-боб. Якуний қоидалар
48. Университетда таълим олишнинг тўлов қиймати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
49. Фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов қиймати Университет томонидан бутун ўқув йилининг контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Қайта таълим олиш учун тўлов механизми Университет томонидан бир кредит қийматини ҳисоблаш асосида белгиланади. Бир кредит қиймати ўқув йили давомидаги таълим олиш учун тўланадиган умумий суммани режалаштирилган синов бирликлари (кредитлар) миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.
50. Талаба Университет таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган тақдирда унинг академик даражасини тасдиқлайдиган диплом ва ушбу Низомнинг 11-иловасига мувофиқ диплом иловаси берилади.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида таълимнинг кредит тизими тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш
СХЕМАСИ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида таълимнинг кредит тизими тўғрисида низомга
2-ИЛОВА


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет