6-боб. Баҳолаш, баҳоларни конвертация қилиш
29. Талабалар таълим дастури доирасида ўқитиш шаклидан қатъи назар, Университет томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
30. Фан дастурида (силлабусда) белгиланган баҳолаш тартиби ҳамда ушбу Низомнинг 8-иловасида келтирилган ижобий баҳолар доирасида баҳоланган таълим олувчиларга синов бирликлари берилади. Талаба белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаган тақдирда, синов бирликлари берилмайди.
31. Баҳолаш усуллари фан ёки модул доирасидаги талабанинг ютуқларини акс эттирувчи ва тасдиқловчи ёзма, оғзаки, амалий иш, лойиҳа, портфолио ва назоратлар каби турларни ўз ичига қамраб олади. Баҳолаш мезони таълим олиш натижасига эришилганлигини акс эттириши шарт.
32. Синов бирликларини кўчириш ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ Университет баҳоларини конвертациялаш жадвалини бошқа муассасада тузилган шунга ўхшаш жадвал билан солиштириш асосида амалга оширилади.
7-боб. Ўқитувчининг функциялари
33. Ўқитувчи ўз функционал вазифасидан келиб чиқиб, маърузачи, тьютор, эдвайзер ёки махсус кенгашлар аъзоси сифатида иш юритиши мумкин.
34. Таълим бериш, услубий ва илмий-тадқиқот ишларида, шунингдек, ижтимоий ҳаётда, ушбу жамоада қабул қилинган қадриятларни тарғибот қилишда фаол қатнашиш ҳамда таълим хизматлари бозорида Университет ўрнини мустаҳкамлаш профессор-ўқитувчилар таркибининг асосий фаолиятини ташкил этади.
35. Ўқитувчи фаолиятининг 36 соатдан иборат бир ҳафталик иш юкламаси қуйидаги асосий турларга йўналтирилиши мумкин:
ўқитиш ва унга сифатли тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар;
фаннинг ўқув-услубий комплексини яратиш;
таълим олувчига маслаҳатлар бериш;
ўз устида ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш;
академик бошқарув (декан, кафедра мудирлари).
36. Маъруза машғулотларини юқори илмий-услубий савияда ўта оладиган малакали ўқитувчилар маърузачи этиб тайинланади.
37. Ўқув йилидаги маърузаларни ўқитиш ҳуқуқи Университет кенгаши қарорига кўра илмий даражага эга бўлмаган, тажрибали ва юқори малакали ўқитувчиларга ҳам берилиши мумкин.
38. Тьютор ҳар бир талабанинг фанни ўрганиш жараёнини назорат қилади, индивидуал топшириқлар бажарилишини, семинар, амалий ва лаборатория машғулотларини баҳолаб, зарур ҳолларда унга ёрдам беради.
39. Эдвайзер таълим олувчининг ўқиш жараёнига боғлиқ бўлган манфаатларини ифодалаши, ўқув жараёнига оид зарур ахборот материалларини тайёрлашда қатнашиши ва ушбу материалларни талабага электрон ташувчида тақдим этиши, ўз вақтидаги тайёргарликни ва услубий материаллар мавжудлигини, мутахассислик бўйича барча фанлардан ўтказиладиган оралиқ ва якуний назоратларнинг бажарилишини назорат қилади.
40. Эдвайзерлар Университет ректори томонидан тайинланади.
41. Ўқув йили давомида эдвайзерлар деканат томонидан тасдиқланадиган режа асосида фаолият юритади. Таълим олувчиларнинг академик муаммоларини ҳал қилиш мақсадида эдвайзер режадан ташқари ташкил этилган шахсий учрашувларни ташкиллаштириши мумкин.
42. Эдвайзер фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
таълим олувчиларни таълим жараёнини ташкиллаштириш қоидалари билан таништириш;
таълим олувчиларнинг устувор жиҳатларини, лаёқатлари ва имкониятларини аниқлаш;
танлов фанларининг намунавий ўқув режаси ва фанлар каталоги билан таништириш;
синов бирликлари миқдори ва уларни ўзлаштириш тўғрисида изоҳ бериш;
Университетда ўқув жараёнини самарали ташкиллаштиришга йўналтирилган турли жамоат қўмиталарини ташкил этиш.
Достарыңызбен бөлісу: |