Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотларида талабалар Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанидан маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, семинарлар мавзулари бўйича тайѐргарлик кўриш жараѐнида қўшимча адабиѐтлар ва манбалар билан танишиш орқали қўшимча билим оладилар. Натижада, уларнинг билим доиралари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда кенгаяди.
―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи‖ фани бўйича семинар машғулотларининг тавсия этиладиган мавзулари:
Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиѐсий жараѐнлар.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.
Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиѐт йўли.
Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиѐсий ислоҳотлар.
Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши.
Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиѐт.
Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар.
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси.
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.
Янгиланаѐтган Ўзбекистон: миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари.
Изоҳ: Ишчи фан дастурини шакллантириш жараѐнида ишчи ўқув режада мазкур машғулот турига ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар танлаб бажарилади.
Мустақил таълимдан кўзланган мақсад ва вазифалар - бу талабаларда мустақил билим олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Мустақил таълим семинар машғулотларига тайѐргарлик кўришдан ташқари фан дастурида кўрсатилмаган, аммо фан бўйича талабанинг билим доирасини кенгайтирувчи қўшимча мавзулар доирасида берилган топшириқларни бажаришни ўз ичига олади.
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилаѐтган ўзгаришлар.
Мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимида амалга оширилган ислоҳотлар.
Юксак маънавиятли ѐшларни тарбиялашда Ўрта Осиѐ алломалари илмий меросининг ўрни (алломаларнинг илмий фаолияти мисолида).
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг фаолияти (ўзгариш ва муаммолар)
Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ўзгаришлар.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатининг яратилиши.
Миллий хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаѐтган ишлар.
Изоҳ: мустақил таълим мавзулари ажратилган мавзуга мос ҳолда танлаб белгиланади.
Достарыңызбен бөлісу: |