Истерик невроз
Истерик невроз - психоген ҳосил бўлган беморликдир, харакат, сезги (сенсор) ва сомато-вегетатив соҳанинг функционал ўзгаришлари билан кузатилади.
Истерия кадим Юнонистонда ва бошқа мамлакатларда маълум эди (Платон, Гален, Буқрот ишларида). Абу Али ибн Сино дунёга машҳур асари «Тиб конунлари »да бу касалликнинг клиникасини, кечишини, этиопатогенезини жуда моҳирона баен қилган. Касалликнинг номи юнонча globus hystericus — бачадон сўзидан келиб чиққан бўлиб, уни бачадон касаллиги билам боғланган эди дейдилар, аммо эркаклар ҳам истерия билан касалланадилар. Истерия биринчи бўлиб Шарко томонидан 1868 йили руҳий касаллик сифатида ёзилган ва у «буюк ёлғончи» деб номланади, негаки истероневротик аломатлар ғоят ҳар хил кўринишга эга бўлиб, нафақат руҳий, балки неврологик ва соматик касалликларни эслатади. Истерик кўринишларни ўша вақтда сексуал ўзгаришлар билан боғлар эдилар. Пировардида эротик жанжалларниyг истерия келиб чиқаришда анчагина аҳамияти борлигини 3. Фрейд ва унинг давомчилари кўрсатдилар.
Истерик невроз неврастения кўринишида ҳам пайдо бўлади, у руҳий шикоятловчи вазиятга боғлиқ бўлади.
Истерик невроз белгиларининг ахамиятга молик сабабларидан бири бу касаллик аломатларининг руҳий омиллар билан боғлиқлиги, шуларга моc ҳолда органик ўзгаришларнинг йуқлиги ва истерик бузилишларни ўзига ўзи сингдиришидадир. Истерик невроз аломатлари нафакат руҳий шикасталикда, шунингдек беморлар уз хоҳишини амалга ошира олмаганида бошланиб қолади. Истерик невроз руҳий инфантилизми бор, ўзини мустақил мушоҳадаси йуқ, эмоционал етилмаган, лабил, таъсирчан, ўзгаларнинг сўзларига берилувчан, руҳий шикаста аёлларда кўпроқ учрайди. Аммо, истерик невроз ўзгача табиатли шахсларда ҳам, масалан, тез қўзғалувчанларда хам ривожланиши мумкин.
Истерик неврознинг клиник кўриниши турлича полиморф ва ўзгарувчандир. Бунда бўладиган руҳий бузилишлар ёрқинлиги, томошагўйлиги, жўрттага қилаётганлигини сезиб туриши, кўриниш учун қилаётганлиги билан фарқланиб туради ва инфантиллик билан боғлиқ бўлади. Бунинг турли-туманлиги таъсирга берилувчанлик ва ўз-ўзининг таъсирига берилиш билан боғлиқ ва бемор қайси касалликни билса, ўшанга ўхшаш аломатлар намоён қилиши билан тавсифланади.
Невроз клиник куринишини 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
1) харакатли;
2) сенсор;
3) сомато-вегетатив.
Ҳаракат бузилишлари гиперкинез (титроқ, тортишиш, айрим аъзолар учиши, қалтираш), истерик тутканоқ, оёқ ва қўллар парези ва фалажи (шоллиги), астазия-абазия - ётган жойида фаол ва пассив ҳаракат қила олгани ҳолда туриб юра олмаслиги каби кўринишларда бўлади. Шунга ўхшаш органик ўзгаришлардан фарқ қилиб, истерик гиперкинезлар ва фалажлар руҳий шикастликдан кейин бошланади, кўпинча куриниши ўзгаради, ғайритабиий вазият ва бошқа истерик кўринишлар (томоғига тугунча тиқилиши), нутқининг бузилиши — мутизм кўриниши (истерик соқовлик), тутилиб қолиш, товушининг йўқолиб қолиши, ўзидан кетиб қолиш ҳолатлари бемор диққатини бошқа нарсага бурса ёки даволаш бошланса, бўшашади ёки вақтинча йўқолади. Истерик касаллар неврологик текширилганда мушак уларнинг иннервациясидан катъи назар касалланади, пай рефлекслари эса марказий ёки периферик шолликдан фарқли ўлароқ сақланиб қолади.
Истерик тутқаноқлар баъзида арзимаган психоген таъсиротга (бирдан огоҳлантиришга, ҳаяжонга, оиладаги арзимаган жанжалга, ноҳуш хабарга) пайдо бўлиб, турли белгилар билан, айниқса «аудитория» — одамлар бор жойда тутиб қолади. Истерик тутқанокда бемор оҳиста йиқилади, йиқилаётган жойини танлайди (диван, ўриндик ва ҳоказо), жисмоний шикастланишдан ўзини саллайди. Истерик тутқанок кўринишлари турлича ва доимий эмас. Улар хаотиклиги, саҳналаштирилганлиги билан таърифланади, тутқаноқ чақирилишига сабаб бўлган омилни эмоционал ҳаяжон билан қабул қилинишини акс эттиради, инқиллаш билан давом этади, баъзи сўзларни бақириб айтиб қўяди, йиғлайди, ўзини жуда эзилганга солади. Тутқанокдан сўнг қисман амнезия бўлади, чунки истерияда онг тўла йўқолмайди. Эпилептик тутқанокдан фарқ қилиб, истерик тутқанокда оғзидан кўпик келмайди, патологик рефлекслар кузатилмайди, қорачиқларнинг ёруғликка, оғриққа реакцияси, хидлаш сезгилари истерик тутқаноқ тугаганда сақланиб қолади. Новшадил епиртнинг ҳиди ёрдамида баъзан тутқаноқни тўхтатиш мумкин, тоник ва клоник фазаларнинг алмашиниш қонунияти бузилади.
Истерик тутқаноқлар эпилептик тутқаноқлардан давомлироқ бўлади ва бадан деярли шикастланмайди. Объектив баҳо бериш асосларидан бири шуки, тутқанок вақтида бемор онги ўзида салланади, бутунлай йўқолмайди.
Тутқаноқ билан бир қаторда «истериклар» учун йиғи ва кулгунинг алмашиниши характерлидир. Касаллик ифодаланган ҳолларда кучли ҳўнграш ва хаҳолаш даражасига етади.
Абу Али ибн Сино истерия — «бугилишга» алохида неврологик бирлик сифатида қараган. Олим ҳозирги замон истерик неврозини эслатувчи турли-туман касаллик ҳолатларини ёзган бўлиб, унинг фикрларига кўра унинг асосида Буқрот айтганидек, «бачадон ҳаракати» ётади деб қарайди. У истерия доирасидаги турли бузилишлар, «сиқилиш», титроқ номи билан ёзилган мушак гиперкинези, истерик тутқаноқлар, ҳушидан кетиш, летаргия, оғриқ сезишнинг бузилишлари, соматовегетатив ўзгаришлар, ёлғон ҳомиладорлик ва бошқалар ҳақида ёзган. Истерия келиб чиқишида Абу Али ибн Сино «беваларнинг руҳий изтироби», «ҳайз тутилиши», «хоҳишни сўндириш» ва бу жараёнларда нафақат миянинг— психоген, балки руҳий сексуал омилларнинг ҳам аҳамияти борлигини таъкидлайди.
Абу Али ибн Сино истерик тутқаноқни «бачадон бўғилиши» номи билан қуйидагича ёзади: бу хасталик бачадондан бошланиб, юрак ва мияни иштирок этишга мажбур қилади ва йиқилиш ёхуд ҳушдан кетишни эслатади. Кўпинча бу хуруж сифатида бошланиб, куз онларида кўпроқ намоён бўлади. Истерик тутқанолда бўғилиш белгилари бўлиб, тутқаноқ яқинлашганда ҳарсиллаш пайдо бўлади, нафас оғирлашади, юрак уриб кетади, бош оғрийди, руҳият ва кайфият бузилади, бемор бўшашади, эсанкираб қолади. Агар тутқаноқ кучайса, беморда уйқу ва онг хиралашиши бошланади: унинг юзи, кўзи ва лаби қизаради, кўзи бир нуқтага тиқилади ва катталашмайди. Касалга пастдан бир нима кўтарилаётгандек туюлади, у тишини ғижирлатади ва қисирлатади, тиши билан ёнғоқ чақади, ихтиёрсиз ҳаракатлар қилади, гапидан тўхтаб қолади ва ўзгалар нима деяётганини англаб олмайди, сўнгра ҳушидан кетади, товуши чиқмай қолади, оёғи юқорига кўтарилади ва бадани терлаб кетади. Баъзида тутқаноқ қусиш ва бош оғриғи билан адо бўлади. Пировардида олим истерик тутқаноқ — «бўғилиш» ва эпилептик тутқаноқ — «йиқилиш» ораларидаги фарқлаш ташхисини баҳолаш йулларини келтиради. Хусусан шундай деб ёзади: «бўғилиш» ва йиқилиш фарқларига келсак, гарчи улар кўп қонуниятлари билан ўхшаса-да, ҳатто иккаласи тўсатдан бошланса-да, «бўғилиш» «хушдан кетишдан» фарқ қилади ва фақат жуда оғир ҳолатлардагина онгни йуқотиши мумкин.
«Бўғилиш» билан огриган бемор тутқаноқдан сўнг ўзининг кома бўлганини қисман айтиб бера олади. Бу ҳозирги замон тушунчаси бўйича қисман амнезия дейилади. Ибн Сино истериянинг яна бошқа кўринишларини ҳам келтиради, масалан: «назарида ўлиш». Энг оғир бўғилишда ташқи кўринишидан беморда нафас олиш тўхтагандек бўлиб кўринади, аммо нафас олувчининг рўпарасига таралган юнгли матони осиб қўйилса, унинг ҳилпиллаши кўринади, истерик шоллик ва сезги бузилишлари: «бўғилиш» сезгиси ва ҳаракат тўхтайди, товуш бўғилиб қолади, баъзан товуш йўқолиб қолади, «уйқуга кетади, ақли саёзлашади», «сохта ҳомиладорлик сезилади». Олимлар буни «роха» дейишади, улар шундай ҳолатларнинг клиникасини батафсил ёзиб, улар орасидаги фарқлаш ташхиси белгиларини тасвирлаганлар. Ибн Сино истерияни психоген касаллик эканлигини таъкидлайди ва «қўрқувдан», «аччиқ-аламдан», «даҳшатдан», кучли руҳий азиятлардан, уйқусизликдан, қайғуришдан, чўўчишдан, ғам-андухдан, мусибатдан, баъзан ғазаб ва бошқалардан келиб чиқиши мумкин,— дейди.
Сёзги бузилишлари анестезия, гипостезия, гиперстезия, турли аъзоларда оғриқ сезгиси билан (истерик элчилар) бўлиши мумкин. Тери сезгилари кўпинча оёқ ва қўлларда қўлқоп ёки пайпоқ, нимча шаклида бўлиб, сезги нервларининг иннервация зоналарига тўғри келмайди. Истерик оғриқлар ҳам турли кутилмаган жойларда пайдо бўлиши мумкин ва ҳаракати турлича бўлади. Кўпинча ҳар хил турдаги бош оғриги пайдо бўлади (ғилдирак каби, чакка ва пешоналарни тортувчи, мих қоққандек ва ҳоказо), курагида, бўғимларида, оёл-қўлларида, қоринда оғриқ пайдо бўлади. Бундай беморларда кўпинча нотўғри жарроҳлик ташхисини қўйиш орқали ҳатто бўшлиқ операциялари ҳам қилинади (Мюн-хаузен синдроми). Истерик неврозда анестезия ва алгиялар билан бир қаторда сезги аъзолари фаолиятининг сўниши ҳам кузатилади — истерик карлик ва кўрлик (кўрув майдонининг концентрик торайиши, истерик гемианопсия,. функционал амавроз). Истерик карлик кўпинча қулоқ супраларининг анестезияси билан кузатилади. Истерик невроздаги вегетосеностик бузилишлар полиморф бўлиб, беморларнинг кўп тизим ва аъзоларини қамраб олади, ҳаракатлари ўзгарувчан бўлади. Кўпинча ошқозон-ичак йўлларининг бузилиши кузатилади: истерик кўнгил айниш, қусиш, иштаҳа йуқлиги (анорексия), ошқозон оғриши, метеоризм — ичақларда ҳаво тўпланиши, истерик қабзият ёки ич кетиши, истерик ҳарсиллаш, юрак уриб кетиши, юракнинг нотекис уриши ва юракда оғриқ сезиш ва бошқалар. Томоғига бир нарса тиқилгандек бўлиши жуда хосдир. Истерик реакциялар таркибида ётган соматовегетатив фаолиятнинг бузилиши Ибн Сино диққатини ўзига тортди. У жуда кўп клиник кузатишларда бошдан кечирган руҳий жараёнлар (ғам, ғазаб, ачиниш ва бошқа руҳий кечинмалар) ошқозон-ичак йулларида ич суришни, қабзиятни, қусишни, юрак соҳасида оғриқни, юраги уриб кетишини, боши айланишини, оғришини, терининг оқариши ёки қизаришини чақириши мумкин деб ёзади.
Кейинги ун йилликда истерик невроз кўриниши ўзгарди (Б. Д. Карвасарский ва б., 1980). Руҳий намойишкорона ва ҳаракат бузилишлари билан кечувчи тутқаноқ, ошқозон пилорик қисмининг спазми билан кечувчи, ташқи кўринишидан ўткир қорин кўринишига ўхшаш ҳолат, сохта ҳомиладорлик кўринишидаги метеоризм ва бошқалар руҳий амалиётда ҳамон учраса-да, аста-секин иккинчи ўринга ўтиб, ўз ўрнини соматиклашган истерик генезга (келиб чикишга) эга вегетатив ўзгаришларга бўшатиб бераяпти. Энди кўпроқ ҳолларда истерик неврозларда турли неврологик ва соматик касалликдан имитация бўлаяпти. Истерик кўринишлар кўпинча марказий асаб системасининг томирли (мия томирларини қисадиган) инфекцион-аллергик касаллиги (церебрал васкулит, лептоменингит, менинго-энцефалит, бош ва орқа миянинг ҳажм бузилиши) аломатларини эслатади. Ҳаво етишмаётгандек туюлиб, бўғилиш билан давом этади ва бронхиал астмани эслатади (псевдоастматик хуруж). Юрак уриб кетиши, юрак соҳасидаги оғриқлар стенокардия ёки миокард инфарқти хуружини эслатади. Турли касалликларнинг кўринишига ўхшаш ҳодисалар шаклланиши кузатиладиган истерик невроз бузилишларининг қайси касалликка ўхшашини узоқ вақт кузатган шифокор ёки у билан яшаган қариндошлари яхши биладилар.
Истерик руҳий шикасталик куринишлари ҳис -ҳаяжонли кўринишда бўлиши билан диққатни ўзига жалб қилади ва беморлар узларининг бошидан кечирган оғир, қўрқинчли ҳодисаларини катта хоҳиш билан сўзлаб беришади. Аффектив бузилишлар ўйноқи ҳаяжон билан тавсифланади, бемор кайфияти тез ўзгаради, у кўз ёши қилади, унда кучли аффектив таъсиротларга мойиллик бўлади, кўпинча ҳўнграб йиғлашга ўтади. Хотира ва тафаккури аниқ, образли ҳодисаларни ташқи томондан акс эттиради, мушоҳадаси саёз, тафаккурида «ҳаяжонга берилиш» етакчилик қилади. Бу ҳолат кўпинча раҳм-шафқатнинг сусайиши, одобсизлик билан қўшилиб кетади, беморлар ҳамманинг диққатини ўзига қаратгиси келади.
Истерик реакциялар ҳар замонда пайдо бўлиб, қисқа вақт давом этиши ва даво чораларисиз тузалиши мумкин. Бошқа ҳолларда истерик ҳолатлар узоқ давом этиши мумкин. Аммо истерик кўринишларнинг йўқолиши ҳали касалликнинг тузалиб кетишини билдирмайди. Қатор ҳолларда истерик, ҳолат ўрнига бошқа асабий синдромлар (ипохондрик, фобик, неврастеник) хамда истерик неврозда шахснинг истерик тараққиётига трансформациям бўлиши мумкин.
Шилқим (ёпишқоқ) ҳолатлар неврози
Француз руҳиятчи олими П. Жане томонидан 1903 йилда ёпишқоқ ҳолатлар неврози «психостения» номи билан мустақил касаллик сифатида тасвирланган. Бу касалликка ташвиш — бадгумонлик ҳарактерли, маълум конституционал мойиллиги бўлган одамларда юзага келади. Барча неврозларга хос бўлганидек, ёпишқоқ ҳолатлар неврози ҳам руҳий шикасталик таъсирида пайдо бўлади.
Ёпишқоқ невроз кўринишида турли-туман ва кўп сонли ёпишқоқ ҳолатлар устун туради. Касаллик ҳолатларига, кўпроқ намоён бўлишига қараб ёпишқоқ фикрлар (абсессиялар), ёпишқоқ қўрқувлар (фобиялар) ва ёпишқоқ таъсиротлар ва қизиқишлар (компульция) бўлиши мумкин. Невроз клиникасида бу ҳолатлар кўпинча қўшилиб келади.
Барча ёпишқоқ ҳолатлар учун умумий белги шундан иборатки, бу ҳолатлар беморнинг хоҳишига қарши пайдо бўлади ва у соғлом одамдан фарқли ўлароқ, бундан қутула олмайди. Соғлом одамларда баъзан бўлиб қоладиган қулоғига мусиқа товуши эшитилиши ёки бирор сўзни «ўзидан -ўзи» қайтаравериши бирмунча вақтдан сўнг бирдан йўқолади. Ёпишқоқ неврозли бемор эса бу ҳолатлар нохуш бўлса-да, унга танқидий қарай олади, аммо онгига кириб қолган нарсаларни зўрлаб чиқара олмайди. Ёпишқо фикрлар эслашлар, гумонлар кўринишида бўлиши мумкин. Уларнинг мазмуни турлича, баъзан жуда тасодифий, баъзида жуда бемаъни бўлади. Қандайдир фикр, мақол, алоҳида сўз, шеърий парчалар, исмлар ва хоказолар узоқ вақт (ойлаб, йиллаб) бемор онгида мустаҳкамланиб қолади.
Шилқим гумонларда бемор уйининг эшигини қулфладими ёки йуқми, газни ўчирдими ёки йўқми, дазмол симини розеткадан олдими-йўқми, хатларни конвертга солаётганда алмаштириб юбормаяптими ва бошқа ишларни бажараётганда ўзига ишонмайди. Ёпишқоқ ҳисобда беморлар зинапоянинг сонини, уйларнинг деразасини, трамвайларнинг рақамини, автобуслар сонини, йўловчилар кийимидаги тугмаларни санайвериб қийналиб кетади. Ёпишқоқ фикрлар ўзга ёпишқоқ ҳолатлар билан қўрқувлар (фобиялар), қийноқни, қўрқувни бошидан кечириш, қизариб кетишдан қўрқиш (эрейтофобия), бошқаларнинг қарашидан қўрқиш, очиқ майдонларда юришдан қўрқиш (агарофобия), ёпиқ бинолардан қўрқиш (клаустрофобия) ва ҳоказолар билан қўшилиб келиши мумкин.
Шилқим фобиялар ичида нозофобия алоҳида ўрин тутади ва алоҳида гуруҳни ташкил қилади. Кардиофобия — юрак касалликлари билан касалланишдан қўрқиш, канцерофобия — рак касалликларидан, сифилофобия — захмдан, месифобия — қутуришдан, танатофобия — ўлим ваҳимаси, иотофобия ОИТС дан қўрқиш ва ҳоказолар кўрсатиб ўтиш лозим. Ёпишқоқ ҳолатлар кутиш неврози сифатида кўриниши мумкин (Э. Крепелин, 1915). Бунда беморларда кутиш неврози пайдо бўлади, уларни муваффақиятсизлик кутиб тургандек туюлади. Бу гурухдаги ёпишқоқлик физиологик фаолиятга (овқат ютиш, сийдик ажралиши, жинсий алоқа-куёвлар неврозига. (Абу Али ибн Сино) тегишли бўлиши мумкин. Бу кундалик иш фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин (актер саҳнага чиққанда ёки мусиқачи ғижжак чалганда, ўйинчи эса уйин тушаётганда, маърузачи маъруза пайтида янглишиб кетаман деб ваҳима қилиши каби).
Шундай қилиб, кутиш неврозида бир катор одатлар даражасидаги «уз-узидан» уйламасдан бажариладиган ишлар «бузилади». Неврознинг пайдо бўлишига жуда арзимаган муваффақиятсизлик тасодифан эшитилган бир оғиз ноўрин суз сабаб бўлиши мумкин. Бу невроз кўпинча психоастеник шахсда кузатилади. Фобиянинг пайдо бўлиши кўпинча вегетатив белгилар билан ўтади: юрак уриб кетади, қон босими ўзгариб туради, кўз қорачиғи кенгаяди, бемор терлаб кетади, юзи оқаради ёки кизаради, оғзи қуриб, қўллари титрай бошлайди.
Абу Али ибн Сино руҳият бузилишини баён қилган, уни ҳозирги замон тушунчалари бўйича психоастеник ва ёпишқоқ ҳолатлар неврози ва кутиш неврозининг варианти деб баҳолаш мумкин. Бунда бу касалларнинг «фойдасиз фикрлашлари ва қўрқоқликка мойилликлари қўшилиб» меланхолия белгилари пайдо бўлиши таъкидланади. Ибн Сино кутиш неврозининг келиб чиқишини жуда моҳирона баён қилади. «Куёвлар неврози»да бемор жинсий алоқанинг муваффакиятсиз бўлишини хавотирланиб кутади. Масалан, ўзаро қўшилувчи келин-қуёвларда муҳаббат бўлмаса, ёки Куёв уялса, биринчи алоқа муваффақиятсизлик билан тугаган бўлса, бу ҳодиса қайтарилади деб қўрқади.
Шилқим таъсиротлар (ритуаллар) одатда невроз кўринишида, алохида учрамайди. Улар одатда ёпишқоқ қўрқув ва гумонлар билан қўшилиб келади, бунда беморлар қўрқувни енгиллатиш ёки ундан қутўлишга ҳаракат қилишади, яъни уз қўрқувларининг ноўринлигини англаб, унга қарши курашмоқчи бўлишади, эҳтиёт ҳимоя ҳаракатларини қиладилар. Масалан, юқумли касалликлар (захм, сил, кутуриш ва б.) билан оғриб қолишдан қутўлиш учун беморлар қўлни тўхтовсиз ювадилар (ҳатто тери шилиниб кетади), уйларини кўп марта дезинфекция қиладилар, уст-бош ва ич кийимларини алмаштирадилар. Беморларга бундай харакатлари бир оз тасалли беради, қўрқувни енгиллатиш, ғамни йуқотиш учун ҳаракат ритуалларига мурожаат этади, масалан, бирор иш қилишдан олдин оёғини уч марта тапиллатиб қўяди, столни қошиқ билан тақиллатиб уриб қўяди. Ёпишқоқ ҳолатларнинг бошқа кўринишларидан бири компульсив (ғоя, қизиқиш, ҳаракат) ёпишқоқлигидир. Бунда контраст, ёмон фикрлар, ёрқин образлар ва кўринишлар, ҳимоя кўринишидаги иримлар, илоҳий таъсиротлар билан қизиқиш ёпишқоқлиги қўшилиб кетади. Бу ёпишқоқликлар вазиятга нисбатан ва мазмунан зид бўлади, беморнинг маънавий йул-йуриқларига қарама-қаршидир, бегоналик ҳисси билан фарқ қилади. Бемор уларни жуда оғир ҳолда бошидан кечиради. Онасининг қўлида пичоқни кўрганида тўсатдан кўз ўнгида пичоқнинг учи боласининг кўзига санчилгандек кўриниб кетади, қиз бола этовушини чиқариб ёмон сўзлар атгиси келиб қолади, жамоат жойларида рухсат қилинмаган қилиқлар қилиш фикри келиб қолади. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, бундай беморлар ёпишқоқ компульсив қизиқишлар таъсири остида ҳеч качон ножўя, жиноий хавфли харакатлар ёки ҳатто ноурин сўзни ҳам ишлатмайдилар ёки иш бажармайдилар, узларининг ёпишқоқ кечинмаларига танқидий қарайдилар.
Кўпинча абсессив синдром кучайганда ёпишқоқ, контраст компульсив ғоялар, қизиқишлар ва ҳаракатлар невроз кечишига қўшилса, неврознинг кечиши қийинлашади ва шахснинг абсессив невротик тараққиётига мойиллик пайдо бўлади (Н. Д. Лакосина, 1988).
Шилқим ҳолатлар касалликнинг бир марта хуруж қилиши билан ўтиб кетиши, бир неча ҳафтадан бир неча йилгача давом этиши, қайталаниш шаклида бўлиши мумкин. Вақти-вақти билан бемор соғломлашиб ҳам қолади. Ниҳоят, невроз узлуксиз давом этиши мумкин. Бунда невроз клиникасида мураккаб абсессив фобик бузилишлар касаллик юқишидан қўрқиш, ўткир асбоблар, контраст ҳолатларни кўз олдига келтириш ҳолатлари намоён бўлиши мумкин. Неврозлар асосан соғайиш билан тугайди. Давомийлиги бир неча хафтадан бир неча ой, ҳатто йиллаб давом этади. Аммо неврозни чақирган ноҳуш вазият сақланиб қолган ҳолларда касаллик сурункали давом этади. Неврозларнинг сурункали чузилишига соматик касалликлар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, бош миянинг томир касалликлари ёки руҳий касалликларга ирсий мойилликлар ва бошқалар.
Неврознинг сўниши ривожланиши каби аста-секин бўлиши мумкин.
Этиологияси ва патогенези. Неврознинг келиб чиқишида юқорида кўрсатилгандек руҳий шикастланиш асосий сабаб ҳисобланади. Тўсатдан ва бирдан таъсир кўрсатадиган руҳий жароҳат, табиий офатлар ва бошқалар кам ҳолларда неврозга сабаб бўлади. Неврозлар одатда нисбатан кучсиз, аммо узоқроқ ёки кўп марта таъсир қиладиган, кучли ҳаяжон чақирувчи таъсиротларда, ўзаро жанжаллар натижасида ва шу каби ҳолатларда келиб чиқади. Невроз ҳосил бўлишида кўпроқ патогенетик аҳамияти бўлган, ўзига хос воқеа сифатида келажакка ноаниқлик, хавф туғдираётган ёки қарама-қарши рухдаги қарор қабул қилиш муҳим ўрин тутади. Патоген ахамиятга шу индивидуум учун қийин ва ҳал этиб бўлмайдиган ҳолат (иккиланиш ҳолати) пайдо бўлиши исботланган. Шундай ҳолатга мисол
бўлиб ўзига ёқмайдиган мажбурий иш фаолияти, доимий оилавий жанжал хизмат қилади. Кўпгина муаллифларнинг ишларида ёшликдан етим қолишлик, ота-онадан ажраб қолиш, ноҳуш ҳолатлар, кечинмалар, бола-
ликда кўп дард тортганлик, шифохоналарда узоқ муддат даволанганлик болаларда невроз пайдо бўлишига олиб келади деб кўрсатилади.
Ҳозирги вақтда руҳий жарохатнинг неврозлар шаклланишидаги аҳамияти кўпчилик томонидан тан олинган бўлса-да, бу фикр турли илмий мактабларнинг намоёндалари томонидан турлича баҳоланади. Олимлар фикрининг ҳар хил бўлиши бежиз эмас, албатта. Чунки руҳий шикаст етказувчи вазият ҳар бир ҳолатда турлича бўлиши мумкин ва бу ўз навбатида шу беморнинг шахсий хусусиятларига, ҳаётий тажрибасига, ижтимоий аҳволига ва организмнинг ҳолатига боғлиқдир.
Абу Али ибн Сино неврозларнинг кўпгина белгиларини тасвирлар экан, уларнинг келиб чиқиш сабабларини тўғри аниқланган. Олим шундай ҳолатдарнинг сабаби руҳий шикаст билан бир қаторда бемор организмидаги касалликлар, кўп вақт оч қолиш, қон йуқотиш, у ёки бу ,аъзо, айниқса бош миянинг бўшлиги деб ҳисоблаган.
Ҳозирги вақтда неврозларнинг келиб чиқишида бир неча таълимот бор. 1993—94 йилларда 3. Фрейд томонидан асосланган йуналиш АҚШда, Ғарбий Оврупо мамлакатларида кенг тарқалган. 3. Фрейд таълимотига биноан невроз патогенези психоген шикастнинг характерига эмас, балки сексуал оламининг руҳий шикастланишига олиб келувчи кечинмалар билан кай даражада боғлиқлигига, қизиқишлари, эрта ёшликда бўлган руҳий жароҳат ва ҳодисалар билан боғлиқ яширин комплекслар билан боғланишига асосланади.
Бошқа олимларнинг конституционал таълимоти бўйича невротик бузилишларнинг келиб чиқишида наслий мойиллик асосий ўрин тутади, психоген шикастланиш ёрдамчи аҳамиятга эга дейилади. Ҳозирги вақтда бу дунёқараш чегара ҳаракатларни текширишнинг кенгайиши билан шахснинг автономлиги ташқи муҳит таъсирига берилмайди деган тушунча ўз аҳамиятини йуқотди.
Ҳозирги етакчи йўналиш невротик ҳолатларнинг шаклланишида бир қатор омиллар иштирок этади деб ҳисоблайди, шулардан энг зарурийлари шахснинг тузилмаси ва наслий мойиллиги деб ҳисобланади. П. Б. Ганнушкин (1933) кўпгина невротик ҳолатларнинг вужудга келиш вазиятини, таъсири ва ривожланишини тасвирлаб, келиб чиқиши руҳан бўлса-да, кўпгина ҳолларда у руҳияти шикаста шахсларда пайдо бўлади, дейди. В. А. Гиляревский (1973), неврозларда руҳий шикастланишга алоҳида эътибор қилиб, шахснинг тузилишида ўзгаришлар бузилиши шартлигини таъкидлайди. Руҳий шикаст кўпинча биринчи туртки ахамиятини касб этади. Д. Ж. Бирд (1869) неврастенияни дастлабки марта таърифлаб, уни тез ўсаётган цивилизация билан боғлайди ва нерв системаси ҳаёт талаб қиладиган суръатга дош беролмайди ва чарчайди дейди. П. Д. Мобиус (1906) неврастенияда конституционал омил асосий аҳамиятга эга деб таъкидлайди. Шу иккала иқтисодий ва конституционал омил ҳозирги даврга қадар муҳокама этиб келинмокда.
К. Е. Краснушкин (1960) тез иш битираман деб зўриқиш, чарчашни енгиш учун ҳаракат қилиш, кўпинча мажбуран ухламаслик организмнинг дам ололмаслигига, ички имкониятлари камайишига олиб келади, натижада асаб чарчаши оқибатида неврастенияни келтириб чиқаради, деб укдиради.
Француз руҳиётчилари (П. Жаннет, 1907, 3. Д. Юпре, 1903 ва б.) истериянинг асосий белгиларини баён этиб, истерик конституционал тузилишга етакчи сабаб деб қарадилар. Е. К. Краснушкин (1929) истерик реакция сабаблари руҳий-биологик катламларда етакчи омил деб ҳисоблайди. Э. Крепелин (1915) истерия учун хис-хаяжон, руҳий ва соматик фаолиятнинг барча жабхаларига ёйилиши характерли деб ҳисоблайди ва улар касаллик белгиларига айланади ва ҳаяжон тўлқини омилларнинг бузилган ва кўпайтирилган ҳолда намоён бўлиши деб қарайди. Унинг фикрига кўра хар бир одамда кучли ҳаяжонланганда товуши йўқолиб қолиши, оёғи қийшайиб қолиши мумкин ва ҳоказо. Истерик шахсларда бутун руҳий фаолияти лабил — бекарор бўлгани учун бу бузилишлар жуда арзимаган сабаб билан келиб чиқиши ва осонгина ўрнашиб қолиши мумкин. Э. Крепелин руҳий фаолиятнинг бу алоҳида реакцияларини химоя мослашувининг инстинктив шаклларидан деб ҳисоблайди.
К. Бонгоффер (1921) хоҳиш назариясини тақлиф қилган бўлиб, истерик бузилишларда ҳамма вақт сунъий равишда, намойишкорона кечинмаларни баён этувчи касал хоҳиши сезилади. Клиник кузатишлар истерик бузилишлар шахсни у кўтара олмайдиган ҳолатдан химоя реакция эканлигини тасдиқлайди. Бу яна шу билан исботланадики, врач истерик соматик бузилишлар яққол бор ҳолатда беморга касаллиги енгил ва хавфсиз деб ишонтирмоқчи бўлади. Бундай ҳолатларда баъзан истерик бузилишлар оғирлашади.
И. П. Павлов ва унинг шоғирдлари невроз ҳолатлар патофизиологик табиатини англаш асосларига замин яратганлар. Тиббиёт тарихида улар биринчи марта тажрибагоҳ шароитида тажриба ҳайвонларида невроз ҳосил қилдилар. И. П. Павлов концепциясига биноан неврозлар келиб чиқишида кучи ёки давомийлиги жиҳатидан ҳаддан ташқари кучли таъсир этувчи омилларнинг марказий асаб мажмуасига таъсири ётади ва бу нерв фаолиятининг узилишига олиб келади. Бу концепция неврозлар шаклланишини клиник мушоҳада қилишда (С. Н. Давиденков, 1963) тасдиқланади. Неврозлар келиб чиқиш механизмида асосий асаб жараёнлари—таъсирланиш ёки тормозланиш, ёки уларнинг сурилиши, кучланиши муҳим аҳамият касб этади.
Достарыңызбен бөлісу: |