INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL
«GLOBAL SCIENCE AND INNOVATIONS 2020: CENTRAL ASIA»
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, FEB-MARCH 2020
80
УДК:911
ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАБИИЙ БИЛИМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
ЭКСКУРСИЯНИНГ АХАМИЯТИ
Д. Холмирзаева., Ш.Рашидов туман 9- мактаб ўқитувчиси.,
Норбўтаев А.А., Ибрагимов Э.
Табиий фанлар факультети география йўналиши 2-курс талабаси.
Аннотация: Изучены методологические и теоретические аспекты организации
экскурсий как практического вида обучения в системе образования.
Ключевые слова: Система образования, экскурсионная, методическая и
естественнонаучная взаимозависимость.
Давлатимиз раҳбари болалар тарбияси жараёнида ўз
ишини пухта биладиган,
малакали ва ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган педагог-кадрларни жалб қилган
ҳолда, уларни гўдаклардан фикр ва тафаккурни тўғри шакллантириб бормасак, келажакда
юксак савия, билим ва маънавиятга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш, ёш авлодни
тарбиялашнинг асосий бўғини бўлган бошланғич таълим тизимини ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлаганлар. Замонавий педагок
ўқитувчилари ушбу вазифаларни ҳал этиш учун ташкилий жиҳатдан ҳам, мазмуний
жиҳатдан ҳам бошланғич таълимнинг
интегратив характерини, ўзининг бўлажак касбий
фаолиятининг интегратив йўналганлигини аниқ ҳис қила олиши зарур. Бўлажак
бошланғич педагок ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигида интеграциялаш зарурати
унда касбий компетентликни шакллантириш самарадорлигини
белгилаб берувчи асосий
шартлардан бири ҳисобланади. Бошқача айтганда, интегратив ёндашув нуқтаи назаридан
кўриб чиқилгандагина бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлиги
самарали бўлади.
Дарсдан бўш вақтларда улар билан хар хил тадбирлар ўтказш, тўгаракларга жалб
этиш, спорт машғулотлари олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ёшларниннг дарсдан бўш
вақтларини тўғри ташкил этиш мураббийлар ва ўқитувчилар иштирокида амалга
оширилиб уларни қизиқишларини хисобга олган холда маълум тўгаракларда иштирокни
таъминлаш уларда касбий қизиқишлари ошиши билан
соғлиқларини мустахкамлаш
имкониятини беради. Ўқувчиларни турли хил тўгараклардаги иштироки билан бир
қаторда ўқув режасида белгиланган амалий машғулотларни хам амалга оширишлари
мумкин.
География
таълимида
фаннинг
мазмунини
чуқур
ўзлаштиришда,
ўқув
машғулотларининг асосий амалий тури бўлган экскурсияларни
ташкил этиш ва
ўтказишнинг аҳамияти жуда катта. “Экскурсия” тушунчаси юнонча «excursio» сўзидан
олинган бўлиб, “саёҳатга чиқиш, сайр қилиш” деган маънони англатади. Экскурсия -
таълим-тарбия ишларининг бир тури бўлиб, ўрганилаётган объектни унинг турган жойида
бевосита кўриб, идрок этиш асосида ўрганилади.
Экскурсияда ўқувчи талабаларнинг табиатдаги воқеа ва ҳодисаларни ўз кўзлари билан
кўриб идрок этадилар, илмий тушунча ва тасаввурларини кенгайтирадилар. Ўқувчи ва
талабаларнинг билиш фаолиятининг шу йўсинда ташкил этилиши уларнинг эҳтиёжи,
қизиқиши, ёндошиши,
билим савияси, психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
уларга ижодий ёндошиш, дарс самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Географияни
ўқитишда экологик таълим-тарбияни йўлга қўйиш, сифат ва самарадорлигини ошриш
экскурсияларни талаб даражасида ўтказишига боғлиқ бўлади. Экскурсия: 1) сунъий
танлаш ва табиий танланиш натижаларини таҳлил қилиш; 2)
табиий ва сунъий
экосистемаларни
ўрганиш,
мукаммал
тушунтириш
мақсадида
ўтказиладиган