XXI АСРДАГИ ҚУЁШНИНГ БИРИНЧИ ТЎЛА ТУТИЛИШИ
2006 йилнинг 29 мартида табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири – Қуёшнинг тўла тутилиши рўй беради. У сайёрамизнинг шимолий ярим шарқида XXI асрда содир бўладиган биринчи тўла тутилишидир. Қуёш нима сабабдан тутилади? Маълумки, Ой ўз орбитасида ҳаракатланиб, маълум пайтларда Ер ва Қуёш оралиғидан ўтади, баъзида Қуёш юзасини тўсиб қўяди. Бунинг натижасида, Ойнинг, таҳминан, 200 километрлик сояси Ер сиртига тушади. Соя ғарбдан шарққа қараб ҳаракатланиб, Ер сиртида “белбоғ” чиза бошлайди. Ана шу белбоғ ичидагилар учун Қуёшнинг тўла тутилиши кузатилади. Тутилиш белбоғнинг икки томонида жойлашган 3000 километргача бўлган ҳудудларда Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади. Қуёшнинг 29 мартдаги мазкур тўла тутилиши дунё вақти билан соат 8 дан 36 минут (Тошкент вақти билан 13 дан 36 минут) ўтганда Бразилиянинг шарқий қирғоқларидан бошланади. Қуёш тўла тутилишининг минтақаси Атлантика океани орқали Шимолий Африкага кириб келади. Тўла тутилишнинг ўртаси соат 10 дан 11 минут ўтганда Ливия ва Чад чегараларида содир бўлади. Шундан сўнг соя Ўрта денгиз ва Туркияни кесиб ўтиб, Қора денгиз ва Каспий денгизи шимолига кириб келади ва Астраханни ялаб ўтиб Қозоғистондан ўтиб бўлгач Жанубий Сибирь, Олтой ўлкаси ва Тува ҳудудларидан ўтади. Ва ниҳоят, тутилиш Монголия чегарасидан ўтиб, соат 11 дан 46 минут ўтганда Байкал кўлигача 280 километр масофа қолганда тугайди. Тутилиш фазаси тўла тутилиш минтақасининг ҳар хил қисмларида турлича бўлиб, унинг энг катта давомийлиги 4 минуту 11 секундгача боради. Ўша куни Ўзбекистонда Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади. Қисман тутилиш соат 15 дан 37 минут ўтганда бошланиб, соат 17 дан 42 минут ўтганда тугайди. Тутилишнинг энг катта фазаси соат 16 дан 42 минут ўтканга тўғри келиб, бу пайтда Қуёш гардишининг 70 фоизи Ой билан тўсилади. Қуёш тутилишини кузатиш пайтида бир томони тутунда қорайтирилган шишадан фойдаланиш керак. Акс ҳолда жиддий шикаст етиш мумкин.
НЬЮТОН ЖАСОРАТИ
ФАН ютуқлари умумбашарийдир. Зеро, табиат қонуниятлари сир-асрорларини ўрганиш ва уни инсон бахт-саодати, тараққиёти ҳамда тинчлик мақсадлари йўлида сафарбар этишдек эзгу тилак жаҳон олимларини бирлаштиради.
Маьлумки, фан тараққиёти ҳамиша муайян тарихий шарт-шароитда рўй беради. Шу боис XVII—XVIII асрларда, яъни хусусий мулкчиликка асосланиб ишлаб чиқариш муносабатларининг бошланиш даврида олий математиканннг негизлари яратилганлиги бежиз эмас.
Табиат қонуниятларини кашф этиш йўлида фидойи ишлар қилган, инсоният жамияти тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган буюк олимлардан бири Исаак Ньютондир. Бўлажак олим 1643 йилнинг январь ойида Англиянинг Кембриж шаҳридан 75 километр узоқда жойлашган Вулстори кишлоғида оддий деҳқон оиласида дунёга келди. Ньютон Кембриж университетини муваффақият билан тугатгач, бакалавр илмий унвонини олди. Англияда вабо кенг тарқалган 1665—1667 йиллар Ньютон ўз она қишлоғида яшади. Олимнинг кўпгина кашфиётлари худди шу йиллари яратилган эди.
Исаак Ньютон фаннинг турли соҳаларида беқиёс илмий мерос колдирди. Унинг номини машҳур қилган ва фан солномасининг заррин саҳифаларига олтин ҳарфлар билан битган кашфиётлар бор, булар — олий математика ва механика ҳамда астрономиянинг назарий асослари, оламнинг тортишиш қонуни. Мана шу кейинги қонун асосида у само жисмларининг ҳаракатланиш назариясини яратди, дифференциал ва интеграл ҳисоб асосларини ишлаб чиқди, кўзгули телескопни кашф этди, оптикага оид муҳим тажрибалар қилди, фанга. Ньютон — куч ўлчов бирлиги, Ньютон биноми, Ньютон суюқлиги, Ньютон ҳалкаси деб юритиладиган тушунчалар кириб келди.
Олим келажакда шу фаннинг асоси бўлиб қолган механиканинг учта асосий қонунини яратди. Булар Ньютоннинг механика қонунлари номи билан машҳурдир.
Айниқса Ньютон номини машҳур қилган кашфиёти олам тортишиш қонунидир. Шу қонунга кўра жисмлар Ерга тушади. Ой ва сайёралар ҳаракат қилади. Бу қонун Қуёш системасига кирувчи жисмлар ҳаракатини ўрганувчи осмон механикаси фанининг вужудга келишида асос бўлди. Ньютон материалистик дунёкарашга эга эди, лекин у динга ҳам ишонган, чунки коинотга «биринчи тўртки»ни худо берган деб айтган, Шундай бўлса-да, Ньютон фанни диндан бутунлай ажратган. Энгельс таъбири билан айтганда: «Ньютон «биринчи» тўртқини унга (худога) йўйди, лекин Қуёш системасига унинг барча кейинги аралашувини ман қилди».
1703 йилда Англия Қироллик жамиятининг президенти этиб сайланган Исаак Ньютоннинг «Натурал философиянинг математик асослари» деб номланган асари ўзининг илмий аҳамиятини ҳамон йўқотгани йўқ. Мазкур асар учта китобдан тузилган. Биринчи китобда жисмларнинг ташки куч таъсирида ҳаракатланиши, иккинчисида — мухитда ўша ҳаракатнинг қаршилик кўрсатиши, учинчи китобда эса олам системаси олдидаги фикрлар баён этилади. Бу асарда олим ҳаракатнинг уч қонуни, яъни инерция қонуни, куч ва тезланишнинг пропорционаллиги қонуни, таъсир ва қарши таъсирнинг тенглиги тўғрисида фикрлар баён этган. Мана шу қонунлардан классик механика ва классик физиканинг асосини ташкил этувчи кўпгина натижалар чиқарилмоқда.
Ньютоннинг мазкур асарида моддий жисмларга эмас, балки бўш фазога нисбат берилган абсолют ҳаракат, абсолют фазо ва абсолют вақт тушунчалари ҳам асослаб берилади Шунингдек, олим бу асари билан ўша вақтга қадар хукмрон бўлиб келган Қуёш системаси ҳакидаги гелиоцентрик тасаввурга қақшатқич зарба берди, шунингдек бутун коинотда содир бўладиган кўпдан-кўп физикавий ва химиявий жараёнларга илмий тавсиф берди.
Ньютоннинг замондоши ва дўсти астроном Галлей «Асосларини биринчи бор ўкиб чиқгач: «Ҳали шу чоққача бир одам кучи билан бундай ажойиб асар яратилмаган эди», деб ҳайратга тушган эди. Машҳур олим Лейбниц эса: «Олам яралгандан буён Ньютонгача ўтган математиклар ижодини бир жойга жамланса, уларнинг ярмисини, ярмиси бўлганда ҳам салмоқли қисмини Ньютон яратганлигининг шоҳиди бўламиз», деб айтганди.
«Ньютон биографлари, унинг болалик йиллари тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ, деб хайратланиб ёзишади-ю, ўзлари эса у саккиз ёшидаёқ яхшигина математик эди, яъни болалиги бўлмаганди, дейишларига таажжубланасан киши», деганди А. Герцен.
Дарҳакикат, болакай Исаак вақтини беҳуда ўтказмасди, У уйинчок. тегирмон, сув соати ва ўз лойиҳаси асосида самокат ясаган эди. 1661 йили ўсмир Ньютон Кембриж университетига кириш учун келганда чуқур илмга эга бўлмаса-да, лекин ақли етук бўлиб, жиддий нарсалар устида мустақил фикр юритиш қобилиятига эга эди.
Носферик линзаларни тадқиқ этиши Ньютоннинг математик қобилиятини чархлади, оптика билан қизиқиши — химиянинг номаълум сеҳрли оламига олиб кирди ва уни Англиянинг Зарбхонасида муваффақият билан ишлаши учун замин ҳозирлади. Агар атоқли олимнинг ҳамма буюк кашфиётлари ва тадқиқотлари асосан 1680 йилларгача қилинганлигини назарда тутсак, буларни амалга ошириш учун, очиғини айтганда, бошқа олимнинг бутун умри ҳам етмослиги мумкин эди. Мана шундай улкан ишларни амалга ошириш учун нимжон ва қўғирчокдек жажжигина бўлиб туғилган одам организми ва мияси нақадар катта зўриқиш билан ишлаганлигини тасаввур қилиш кийин эмас.
Орада анча йиллар ўтгач, Ньютондан кашфиётларини қандай қилиб яратганлиги ҳақида сўрашганида олим соддагина жавоб берган эди: «Мен ҳар доим шулар тўғрисида ўйлаб юрдим. Тадқиқ қилаётган предметим ҳамиша миямни банд қилиб турар, ниҳоят, энг керакли, тўғри хулосага келгунга қадар унинг турли ечимларини ўйлайверардим».
Бир қарашда оддий туюлган бу жавобдан буюк математикнинг бутун хаёт тарзи тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Бутун фикри-зикри коинот сир-асрори билан банд бўлган Ньютон фақат Англиядагина эмас, балки Грентем, Кембриж ва Лондон шаҳарлари жойлашган меридианнинг 200 километрлик бўлагидан ташқарига саёҳат қилмаган.
«Жаноб Ньютон фойдасиз машғулот учун кетган вақтни беҳуда йўқотилган умр деб ҳисобларди. Хонасидан камдан-кам ҳоллардагина ташқарига чиқар, машғулотга шунчалик берилиб кетардики, кўпинча, ҳатто овқатланишни ҳам унутиб қўярди», — деб ёзган эди олимнинг секретари.
Ньютоннинг асосий тадқикотлари унга машҳур Лондон Қироллик жамияти эшикларини очиб берди. Меҳнат ва иқтидор билан қўлга киритилган шон-шуҳрат Ньютон ҳаётини безади -у Лондон Қироллик жамиятининг президенти этиб сайланди, дворянлик унвонига сазовор бўлди
Ньютон ҳар қандай мураккаб, чигал илмий ва амалий масалаларни тезкорликла ҳал қилар ва бу билан замондошларини қойил қолдирарди. Зарбхона назоратчиси этиб тайинланган Ньютон ўзининг ташкилотчилик қобилиятини ҳам кўрсатади. Унинг раҳбарлигида тангаларни зарб қилиш унумдорлиги саккиз марта ортади.
Ҳаётининг сўнгги йилларида Ньютон ўзига нисбатан айтилган хушомадларга қарата: «Ўзгаларга нисбатан узоқни кўра олганлигимнинг боиси — улкан устозларнинг елкасида турганлигимда», деб жавоб берган экан (Ньютон 1727 йили 84 ёшида вафот этган.).
Ньютон ҳарактери, феъл-атвори ҳақида турли, ҳатто бир-бирини инкор этувчи фикрлар бор. Атоқли олим хаётда жуда ғалати шахс эди, одамови, ҳамиша ўзи билан ўзи овора, ичимдагини топ қабилидаги тоифа одам эди. Ҳатто машҳур бўлиб келаётган ва ақидага айланган олманинг узилиб тушиши воқеаси Ньютонни олам тортишиш қонунини очишга ундаган, деган гаплар ҳам турлича талқин қилинади. Олимнинг яқин дўсти Стукелейнинг таъкидлашича, гўё Ньютон унга олманинг узилиб тушиши манзараси оламнинг тортишиш қонунини очишга ёрдам берганлигини айтган эмиш. Ньютоннинг яна бир дўсти Пембертон эса бу гапнннг туғрилигига шубҳа қилади. Унинг айтишига қараганда, ҳадеб «қандай қилиб бу қонунни кашф қилдингиз» деб сўрайверганлардан, ҳатто ўша Стукелейдан қутулиш учун ҳам олим олманинг узилиб тушиш воқеасини ўйлаб топган бўлиши мумкин.
Ньютоннинг жаҳон фани хазинасига қушган ҳиссаси ҳакида сўз юритар эканмиз, олим яратган механикасининг универсаллиги, табиатдаги турли ҳодисалар, айниқса астрономик ҳодисаларни тушунтириши физика ва химиянинг кўп сохаларига катта таъсир кўрсатганини алоҳида таькидлаш жоиз.
Баъзи оптик ва химиявий ҳодисаларни тушунтиришда Ньютон механик моделлардан фойдаланди. Атоқли рус олими С. И. Вавилов Ньютоннинг хизматлари ҳақида сўз юритиб шундай деган эди: «Ньютон физикани ўзи хохлаганича, ҳозир аташимизча, «классик» фикрлашга мажбур қилди... Ньютон бўлмаганда, фан бошқа йўл билан ривожланарди».
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, худди Ньютон механикаси космик парвозларга асос бўлди. Ҳозир олам тортишиш қонуни асосида Ернинг сунъий йўлдошлари ва бошқа космик аппаратларнинг ҳаракат йўналиши ҳисоблаб чиқарилмокда.
Лекин оламнинг умумий тузилиши тўғрисида Ньютон яратган қонунлар унчалик тўлик эмасди. Эндиликда биламизки, коинотда юқори тезликда ва янада узоқ масофаларда, шунинг-дек олис микродунёда бошқа қонуният, квант механикаси, яъни нисбийлик назарияси ҳукмронлик қилади. Бироқ, Ньютон яратган қонуниятларга техника ҳамиша таянади ва фаннинг бундан кейин ҳам тараққий этишида, ривожида асос бўлиб қолаверади.
20 ЁШЛИ БУЮК МАТЕМАТИК . . .
«Сен халок бўлдинг?! Аммо сен ҳамиша кучли ва мағрур қўшиқлар рухида озодликка, эркка чорловчи ёрқин тимсол бўлиб, қоласан!»
М. Горький.
«Яшаш - ҳис қилмоқ демак... яшаётганимизни ўзимиз ҳис қилиб турадиган тарзда тўхтовсиз янгиланиб яшаш керак!»
Н. И. Лобачевский.
1832 йилнинг эрта тонги эди... Баҳор. Ажиб табиат қалбларга қувонч солиб, хаётга мехр уйғотади. Қамишлар билан ўралган ховуз лабига бир француз дехқони келди. Тўсатдан у зах ерда ранги докадек оқ бир ўсмир ётганини кўриб қолди. Ўсмир хушсиз, қорнидаги ярасидан эса қон оқиб турар эди...
Эртасига эрталаб касалхонада акасининг қўлида жон бераётган ўсмир бор кучини тўплаб шундай деди: «Йиғлама! Йигирма ёшда ўлишим учун ҳозир менга катта матонатим керак бўлади».
Франциянинг ватанпарвари, оташин революционер, республикачи, улуғ математик Эварист Галуа шу тариқа хаётдан кўз юмди. У сиёсий душманлари томонидан уюштирилган дуэлда халок бўлди.
Эварист Галуа 1811 йил 25 октябрда тараққийпарвар педагог, университет қошидаги мактаб-интернатнинг директори оиласида дунёга келди. Онаси - унинг биринчи ўқитувчиси эди. Билимдон аёл ўғлини қадимги грек тарихи ва адабиёти мисолида олижаноб ҳамда жасур қилиб тарбиялади.
Ўн икки ёшга тўлганда Эваристни ота-онаси қироллик коллежига ўқишга беришди. Шу ёшдан унинг мустақил ҳаёти бошланди. У тезда тиришқоқ, изланувчан, айни пайтда халол ўқувчи сифатида танилди. Галуа энг аввало, тилларни ўрганишда ва ижтимоий фанларда ютуқларга эришди.
Аммо соғлиғининг ёмонлашганлиги туфайли ўқишнинг 3-йилида уни синфда қолдиришди, коллеж директори эса Эваристнинг лаёқатини назарга илмай унга янада «пишиб етилиш»ни тавсия қилади.
Аммо 15 ёшли «икки йилчи» математикадан мустақил машғулотларда ўзининг ажойиб муваффақиятлари билан барчани лол қолдирарди. У барча мавжуд дарслик китобларни қуруқ қоидалардан иборат деб, инкор қилди ва буюк математиклар: Лежандр, Лагрант, Эйлер, Гаусс ва Якобларнинг классик асарларини ғайрат билан мутолаа қилади.
Шу билан бирга Галуа бошқа фанларга ғоят қизиқар, бу сохадаги мавжуд дарсликларни, ўқитувчилар ва уларнинг дарс бериш усулларини қаттиқ танқид қилар эди. Унинг фикрича улар, мушоҳада юритишга ўргатмай, балки, аксинча сўз орқали янглиштириш санъатига ўргатишар эди. Галуанинг математикадаги ажойиб муваффақияти ва ўзига бўлган ишончи ўз ўқувчисининг теран интеллектуал эҳтиёжларини англаб етмаган педагогларни довдиратиб қўяр ва ғазаблантирарди.
Францияга таниқли олимлар етиштириб берган Политехника мактабига кириш имтихонлари пайтда имтихон олувчилар ўзига хос фикр юритувчи Галуани камситиш, унинг учун фан йўлини ёпиш мақсадида қаторасига икки йил, 1828 ва 1829 йилларда имтиҳондан йиқитишади. Галдаги имтихон арафасида маҳаллий руҳонийнинг фисқ-фасод гапларига чидолмаган отаси ўзини ўзи ўлдиради. Галуа давлат амалдорлари тайёрлайдиган Нормаль мактабга кириб ўқишга тўғри келди. Монастирга жуда ўхшаб кетадиган бу мактабда Галуага ёт бўлган диний тартиблар ҳукмронлик қиларди.
1830-йилнинг суронли июль революцияси кунларида қирол Карл X ни тахтдан ағдаришга чоғланган ватанпарварларнинг олдинги сафларида бўлган бир қанча ўқувчилар орасида Галуа ҳам бор эди.
Кўп ўтмай у «Халқ дўстлиги» республика союзига аъзо бўлиб киради ва миллий гвардия артиллериячилари сафида жанговар ҳаракатларда актив қатнашади. Мактаб директорининг сохта, сиёсий иккиюзламачилигини газетада фош қилгани учун мактабдан хайдалади. У қонхўр қирол Луи Филипп режимига қарши очиқдан-очиқ чиқишларнинг актив қатнашчиси, халқ манифестацияларининг рахбарларидан бирига айланди. Унинг ватанпарвар дўстларига қуйидаги мурожаати наърали чақириқдек янграйди: «Агар халқни қўзғолон кўтаришга ундаш учун мурда керак бўлса, унда, мана мен, ўзимни қурбон қиламан!»
1830 йилнинг декабрида қиролнинг буйруғи билан миллий гвардия тарқатиб юборилди. Қуролни қўлдан қўйишни истамаган қахрамонлар сафида Эварист Галуа ҳам бор эди. У икки марта турмага ташланди. Суд процессида ўзини дадил, мардона тутиши — бу процессдан Луи Филипп хокимиятини фош қилиш учун минбар сифатида фойдалангани монархия малайларини даҳшатга солса, халқнинг мехри ва завқини уйғотар эди. Ўлимидан бир неча кун олдин Галуа ўз дўстига ёзган хатида шундай деб ёзганди: «Кимки ҳозирги аҳволга чуқур нафрат ҳис қила олмас экан, у келажакка ҳам ҳақиқий мухаббатни ҳис қила олмайди».
Қирол тарафдорлари халқ ичида Галуэнинг обрусини тез ўсиб боришидан чўчиб, бу ёш, аммо хавфли сиёсий душманни хийла билан ўлдириш режасини туздилар. Улар томонидан тўқилган разил иғво туфайли Галуа дуэлга чиқишга мажбур бўлади. Ўлими олдидан Галуа республикачиларга шундай деб ёзган эди: «Менинг ҳаётимни ярамас фисқу-фасодлар сўндирди... Мен қабрга нопок одамлар томонидан доғланмаган, ватанпарварнинг қони билан булғанмаган виждонни олиб кетяпман. Алвидо!»
Галуа нормаль мактабида ҳам, революция чоғида ҳам, кейинчалик турмада ҳам, ҳатто дуэлга чиқишдан олдинги кечада ҳам математика билан жиддий шуғулланди. Чунки ундан революционер-республикачи билан революционер-математикни ажратиб бўлмас эди.
Галуанинг математикадаги асосий ютуғи шуки, у белгиларга қараб математик операцияларни группалашни очди. Бу эса унга муҳим натижаларни қўлга киритишга ёрдам берди. Группалар ҳақида тушунчани киритиш билан Галуа уларни формулага солди ва радикалларда ифодаланган юқори даражали тенгламаларни ечиш усулларини исботлаб берди. Бу масаланинг ечилиши унинг авторини олий алгебра ижодкори, замонавий математиканинг асосчисига айлантирди.
Галуанинг ўта сиқиқлик билан ёзган математикага оид асарларини Франция фанлар академиясининг таниқли олимлари тушунмади.
Бизгача етиб келган 60 саҳифага яқин математик ёзувлар фақат XIX аср охирида француз математиги Камиль Жорден ва унинг талантли шоғирдлари — Норвег Софус Ли ҳамда немис Феликс Клейнлар Галуанинг ғояларига мурожаат қилганлиги туфайли тушунарли бўлди ва изоҳлаб берилди.
Галуа, Клейн ва Лининг ғоялари назарий-группавий хусусиятлар нуқтаи назаридан математикада янги алоқалар ўрнатиш ва шу негизда бизнинг давримиздаги математиклар, механик ва физикларнинг самарали тадқиқотлари учун мустаҳкам база яратиш имконини берди.
Жасур ва оташин революционер, буюк математик Галуанинг ҳаёти юксак илмий ва ижтимоий идеаллар бирлигининг ифодаси бўлди. Турмадалик чоғларидаёк. Галуа келажак математикларнинг буюк ижтимоий миссияси ҳақида орзу қилиб шундай деган эди: «Олимлар эртами-кечми биргалашиб ҳаракат қила бошлайдилар».
Галуанинг бу ажойиб орзуси бизнинг давримизда ушалмоқда.
МАШҲУР ОЛИМЛАРНИНГ ИШҚИБОЗЛИГИ
Қулфбузар олим.
Квант электродинамикасининг асосичиси, Нобель мукофотининг лаурияти, Америкалик машҳур физик Ричард Фейнман сейф очишга иштибоз эди. Айтишларича у маҳфий бир муассаса сейфидаги шифрни ҳам топиб олган экан. Сейфни очгани майли-я, олими тушмагур у ерга бир парча қоғозга “кимлигимни топингларчи? Деб ёзиб ҳам кетган экан. Шундай кейин қанақа туполон кўтарилганлигини фақат тасаввур қилиш мумкин ҳолос. Зотан, бу воқеа ҳамма нарса маҳфийлаштиришган Лос – Аламос лабораториясида юз берган эди. Дастлабки атом бомбаси яратилган институтнинг маъмурий фаолиятига раҳбарлик қилиб турган Пентагон вакиллари эса, табиийки, Фейнманнинг бу ҳазилидан даҳшатга тушган.
Ричард Фейдманнинг сейфларнинг очишдан бошқа ишқибозлиги ҳам бўлган. Бу машҳур физик ўриб чаладиган музика асбобларни ўлгудай яхши кўрарди. Фейнманнинг физика бўйича оммабоп лексиялари нашрининг биринчи жилдида диққатни тортувчи бир фото суръат бор, унда олим бонго – бонго деб аталувчи барабанни мазза қилиб чолаётгани акс эттирилган. Корнуэлл университетининг ректори атоқли физикани студентларга текширтираётиб шундай деган эди:
“Колифорноя технология институтидаги дўстларнинг айтишларича, Лос – Анжелесда профессор жар оркестерда барабан чалишни ёқтирган, буни, мана муҳтарам Фейнманнинг ўзлари ҳам инкор этмайдилар”.
Ёки бошқа бир воқеани олайлик. Даниялик машҳур физик Нильс Бор, унинг хотини ва ёш Галланд физиги Казимир меҳмондорчиликдан жуда кеч қайтишаётган эди. Ашаддий альпинист бўлган Казимир қояга чиқиш тўғрисида мароқланиб ҳикоя қилиб келаркан азбаройи қизишиб кетганда шу тобдаёқ ўз маҳоратини намойиш этишни истаб қолди, шу мақсадда учовлон ўтиб кетаётиб бир уйнинг деворини мўлжаллади. Казимир деворнинг ғадир - будур жойларига таяниб иккинчи қаватдан юқорига кутарилаётганда Бор ҳам ўзини тутиб тура олмай, унинг ортидан тирмашиб кетди. Маргарита Бор эса пастда уларни хавотирланиб кузатиб турарди. Шу пайт бирдан штаклар чурулади-ю, бир қанча полициячи югуриб келиб қолди. Кейин маълум бўлишича бу бино банкнинг бўлими экан.
Қалтис ҳазилга ундайдиган ёҳуд на вақт на жойини эслатадиган бу ажабтовур куч нима ўзи? Таъсири шу қадар кучлими, одам ўзини унитиб қўяр даражага тушиб қолса.
Маълумки, ҳар қандай одамда бир неча йўналишда қизиқиш мавжуд.
Барча замонларда турли соҳа кишиларининг асосий ишқибозлиги адабиёт бўлган. У мўъжизакор қудрати билан жамики гуруҳларни ўзига бирдек ром қилган.
Умар Ҳайём аввалам бор математик олим бўлган унинг номини жаҳонга машҳур қилган рубойиларини эса иш вақтида, шунчаки эрмак учун дафтарининг ҳошиясига битиб кетавераркан. Буни қарангки математика тараққиётига катта ҳисса қўшган олим тариҳда аввало шоир сифатида ном қолдирди.
Фаробий, Беруний ва Ибн Синодек алломалар айни пайтда ажойиб шоир бўлишган, қолаверса, Ибн Сино “Тайр қиссаси”, “Ҳайй ибн Яқзон”, “Саломон ва Ибсол” каби фалсафий қиссалар ҳам яратган.
Астраном К. Қиалковский қатор бадиий асар яратгандир.
Бадиий ижод турлари орасида айниқса фантастика, илмига яқинлиги учунми, олимларни жалб этишда алоҳида ўрин тўтади. Масалан, дунёга таниқли айрим фантаст – ёзувчиларни аслида кимлигини танишиб чиқайлик.
Айзек Азимов – америкалик машҳур олим, биохимия профессори, Лино Альдани - италья математиги; Норберт Винер – жаҳонга таниқли математик, кибернитиканинг асосчиси; Чэндлер Девис – америкалик олим, математика фанлар доктори; Артур Кларк – атоқли инглиз олими, Британия астраномика жамиятининг раиси, Британия астраномия ассоциоциясининг аъзоси; Жон Пирс – америкалик машҳур физик, АҚШ Миллий фанлар академиясининг аъзоси, информация назарияси ва электроника мутахассиси; Роберт Ричордсон – америкалик атоқли астраном; Жорж Смит – америкалик машҳур олим, электроника ва информация назарияси бўйича мутаҳассис; Лео Сқилярд – машҳур венгер физиги ва биофизиги, атом физикасининг асосчиларидан, атом бомбасидан фойдаланишга қарши Эйнштейн билан биргаликда кўрашган; Роберт Уилли – америкалик машҳур олим, ракетасозлик соҳасидаги мутаҳассис, Британия сайёралараро жамиятининг фаҳрий аъзоси Вилли Лейнийнинг адабий тахаллуси; Конрод Фиалковский – польшалик кибернетик олим физика фанлар доктори ҳисоблаш теҳникаси соҳасидаги мутаҳассис; Отто Фриш – австриялик машҳур олим назоратчи, атом физикасининг асосчиларидан бири, Қироллик жамиятининг аъзоси; Фрод Хойл – дунёга машҳур инглиз астраноми, астрофизика мутаҳассиси, космогония соҳасидаги йирик мутаҳассиси Қироллик жамиятининг аъзоси; Америкалик физик Роберт Оппенгеймер ёшлик чоғлари гўзал шеърлар битиб шеърий салоҳияти билан ҳамкасбларини ҳаяжонга соларди. Ҳатто ҳар куни немис физиги Макс Борн унга шундай деган; “Тажжуб, фан билан шериятдек мутлоқо қарама-қарши нарсаларни қандай қилиб бирлаштириш мумкин ахир! Илим фанда биз ҳеч кимга маълум бўлмаган нарса ҳаммага аён бўлиши учун ҳаракат қиламиз, шеърият эса бунинг тамомила акси”
“Фан тарихида гарчи ўзи ижод қилмасада, адабиётнинг ашаддий шайдоси бўлган олимлар” ҳам талайгина. Даниялик машҳур физик Нильс Бор немис шеърияти даҳаси Гётининг “Фауст” асарини ёддан ўқиб бера оларди. Америкалик назоратчи физик Жозайя Уиллард Гиббс эса бу борида янада ўтиб кетган – у буюк инглиз драматурги Вильям Шекспирнинг жамики асарларини ёд билган.
Альберд Энштейн бадиий адабиёт ўқишга ҳеч фурсат тополмайман деб зорлангани-зорланган эди. Афтидан, олим унга асарларини тақдим этувчи беҳисоб ёзувчилар олдида ўзини оқлаш учунгина шундай деган эди. Бошқача айтганда, буюк физик шунчаки айёрлик қилган, зотан, “Гаустга нисбатан Достоевскийдан жуда кўп нарса олдим” деган эди Альберт Эйнштейн.
Инглиз математиги файласуфи ва тилшуноси Льюис Кэрролл бадиий адабиётда шундай ижод қилганки, “Алиса мўжизалар мамлакатида” ва “Алиса Кўзгуорти мамлакатида” номли асари жаҳон адабиётининг ажлйиб намуналари қаторидан ўрин олди. Инглиз тили тарқалган мамлакатларда бу асарлар тилга олиниши ва улардан қитъата келтириблиши бўйича Боблия ва Шекспир асарлардан кейин учинчи ўринда турарди. 120 йилдан ошдики, иккала асар устида математиклар, физиклар, файласуфлар, тилшунослар ва бошқа соҳа вакиллари бош қотиришарди.
Нақл қилишларича, Дамашқ ҳокимининг саройидаги базмга ҳокисоргина бир мусофир келиб қўшилибди. Даврадаги казо-казолар унга эътибор ҳам беришмабди. Шунда ҳалиги, мусофир уд (торли, чертма мусиқа асбоби)ни олиб шундай чалибдики, тўпланганлар аввал қаҳ-қаҳ уриб кулишибди, кейин ҳўнг-ҳўнг йиғлашибди ва охири ҳаммалари уҳлаб қолибди. Бир маҳал уйғониб қарашса мусофирдан асар йўқ, уд дастасига эса “бу ерга Фаробий келиб кетди” деб ёзилган эмиш. Шарқда “Устоди соний” деган шарафли ном олган буюк файласуф мусиқага доир талай асарлар битгани, ўзи ҳам ажойиб чолғучи бўлгани маълум.
Кўплаб буюк кишилар мусиқанинг ҳақиқий муҳлиси бўлишган.
“Князь Игорь” операси, “Баҳодирлик симфонияси” каби машҳур асарларни яратган ажойиб композитор Александр Бородинни биласиз. Химияга оид 40 дан зиёд асар ёзган, кўплаб янгиликлар яратган ажойиб химик Алексанрд Бородинни ҳам биларсиз, Медицина фанлар доктори, профессор, Россия медицина – хирургия академиясининг ҳақиқий аъзоси, ажойиб медик Александр Бородинни ҳам эшитганмисиз? Лекин шу уччови бир одам эканлигини биласизми?
Эйнштейнга олти ёшиданоқ скрипка чалишни ўргатишган. Бироқ ўқтувчиларининг айби биланми, бу машғулотлардан у ўлгудай зерикарди. Лекин у Моцарт асарларига ўтди-ю олдида гўё сеҳирли бир олам очилди. Эйнштейн бир умрга мусиқанинг мафтуни бўлди қолди. Буюк физик учун адабиётда Достоевский қандай роль ўйнаса, мусиқада Моцарт шундай роль ўйнади. Немис физиклари Макс Планк, Макс Борн, Вернер Гейзенберглар ажойиб пиониначи эди. Айниқса пиониначи Планк билан скрипкачи Энштейндан иборат дуэт тарихда қолган.,
Физикани остин-устин қилиб юборган иккала забардаст олим ўзлари севган Моцарт сонаталарини шунақанги маҳорат билан ижро этишардики, ўзлари сел бўлиб, тингловчиларини ҳам сел қилиб юборишди. Рус физиги Абром Иоффенинг таъкидлашича, Планкнинг ижросида техник махорат билан анъанавий қатъийлик ўзига ром этса, Эйнштейннинг ижросида чуқур мусиқийлик билан ғайри оддий ифодалик мафтун қиларди. Чарли Чаплин ҳам сикрипкачи Эйнштейннинг маҳоратига маҳлиё бўлган.
“Таниқли футболчи Нильс Борга Нобель мукофоти берилган” деб ёзилганди Дания газеталардан бири 1922 йилда, чиндан ҳам даниялик машҳур физик Нильс Бор моҳир футболчи бўлиб, миллий термакоманданинг дорвозабони эди.
1910 йили эса Копенгаген университетининг залларидан бирига математиклар билан физиклардан ташқари футбол бўйича Дания терма командасининг барча аъзолари, шунингдек, ўнлаб футбол ишқибозлари тўпланишди. Бу ерда Нельс Борнинг укаси таниқли математик айни вақтда Дания футбол командасининг ярим ҳимоячиси Ҳаральд Бор докторлик диссертақиясини ёқлаётган эди. Аслида-ку диссертациянинг моҳиятини залдагиларнинг жуда оз қисмигина тушунарди, лекин футболчилару ишқибозлар севимли ўйинчилари майдонга тушган матчдагидан камроқ ҳаяжонланишмас эди. Чунки, икки йил аввал Лондонда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритишда миллий команданинг моҳир футболчиси, чап қанот ярим ҳимоячиси Ҳалальд Борнинг ҳизмати ҳам катта бўлган эди-да.
С витаминини синтез қилган биохимик Сент-Дьерди ашаддий балиқчи эди. Термодинамиканинг учинчи қонунини кашф этган машҳур немис физиги Вальтер Нернет бўш пайтларида зоғора балиқ кўпайтиришга ишқибоз бўлган. Ҳатто бир кун кимдир унга киноя ҳам қилиб;
- Топган эрмагингизни қаранг. Товуқ боқиш ҳам бундан қизиқроқ-ку, ахир.
Нернст эса бамайли хотир жавоб берибди:
-Мен атроф муҳит билан термодинамик муозанатда бўлувчи жониворларни кўпайтиришни ёқтираман. Иссиққонли жониворларни кўпайтириш эса олам фазасини ёнингдан пул сарфлаб иситиш эмасми ахир.
Машҳур Франсуз физиги, Нобель мукофоти лаурияти Фредерик Жолио-Кори балиқ овига шунчаки ишқибоз бўлиб қолмай бу соҳада йирик мутаҳассис, қарийб ихтиолог ҳам эди. Айтишларича, унинг балиқларга оид билимларини ядро физикасига доир билимлари билан тенглаштириш мумкин экан. Жоилио-Кюри денгиз ё дарёдан тўтилган ҳар қандай балиқнинг номини беҳато айтиб беришдан ташқари унинг ўзига ҳос биологик хусусиятларидан ҳам яҳши ҳабардор бўлган.
Бретань балиқчилари олимнинг денгиз об-хавосини олдиндан айтиб бериш, яхтани (унча катта бўлмаган кемани) бошқара олиш қобилиятига қойил қолишарди.
Альберт Эйништейн эса спорт қайиғини бошқаришда моҳир эди. Рус олими Бруно Понтекорвоннинг севимли машғулоти нима деб сўрасангиз, бутун Дубна сув ости спорти деб жавоб беради. Мабодо Понтекорво билан ёз мавсумида учрашмоқчи бўлсангиз, Қрим соҳилига боринг-у аваланг кийиб олиб, денгизга бемалол шўнғийверинг дейишади.
Буюк бобомиз математик Ал-Хоразмий эса ғаройиб тошларни, гулларни коллекция қилишни яхши кўрган. Академик Пётр Коплица қадимий соатларни коллекция қилиш билан жиддий шуғулланган, Иван Павлов академиклардан П.Ребндер, И. Лифшиқ ашшадий филотелис (маркалар, гербли марка)лар йиғар эди.
Талай олимлар боғда ишлашни ҳуш кўришган. Буғ машинасининг ихтирочиси, инглиз олими Уатт анна шундайлардан бири эди. Ренген нурларини кашф этган немис физиги Вилгельм Ренген қизғин ақлий ишдан кейин дам олишда жисмоний меҳнатни ҳамиша юқори баҳолаган. Жисмоний меҳнатнинг фазаллиги шундаки, натижаси тезроқ кўринади, маҳсули тезроқ қувонтиради дерди у.
Атоқли физик Вуд ҳам фотоғрафияга ишқибоз бўлган. Инглиз математиги ва ёзувчиси Льюис Кэрролл бўлса-ку фотоғрафияга муккасидан кетган эди.
1956 йили ташкил этилган “Инсоният” номли халқаро кўргазма учун XIX аср инглиз фотоғрафларидан фақат Кэрролл бир асари танлаб олинган.
- Шаҳарга янги келган бир киши дўкондан чарм сотиб олиб чиқиб кетаётган бир одим кўзига иссиқ кўринди у ҳақида сўради.
-Ким ўзи бу киши!
- Наҳотки билмасангиз! – деб ажабланибди дўкондор, - Бу ахир машҳур чамадонсоз уста Менделеев бўлади-ку!
Чиндан ҳам, элементларнинг даврий системасини яратган бўюк химик айни вақтда чамадон ясашга ишқибоз бўлган.
Менделеев айни вақтда тасвирий санъатнинг билимдони муҳлиси ҳамдир.
- В. Третьяков эса аслида химик бўлишига қарамай кўпроқ рассом сифатида машҳур эди.
Атоқли химик, структура назариясининг асосчиларидан бири А. Кекуле эса архитектурага ишқибоз бўлиб, малекула тузилишида ҳам шу хил гўзаллик, уйғунликни изларди.
- Француз физиги Поль Ланжеван чашначилик (тамни билиш) санъатида мутаҳассис даражасига етган, бир қултум ичгандаёқ у ҳар қандай винонинг маркасини, қанча йил сақланганини, ҳатто у тайёрланган узумнинг навидан ториб қаерда ўсганигача бехато айтиб бера оларди.
Альпинистлик ҳам талай ижодкорларни ўзига мафтун этган. Инглиз физиги Поль Дирак, америкалик физик Ирвин Ленгиюр, америкалик Игорь Тамм ашаддий альпинистлардан эди. Отаси изидан борган физик Е. Тамм Рус альпинистларининг Ҳималай Экстпедиқиясига бошчилик қилди. Немис физиги Макс Планк қариган чоғларида ҳам тоғларни тарк эмаган, 80 ёшида Татра тоғдаги Катта Венециан чўққисига кўтарилган. Яна бир ашаддий альпинист – Масква давлат университетининг ректори, академик Р. В. Хохлов эса Помир тоғларидаги забткорлик пайтлар вафот этган.
Француз файласуфи, математиги, физиги, физиалоги Рене Декарт билан америкалик физик Альберт Майкельсон қиличбозлик муҳлиси бўлишган.
Америкалик физик Артур Комптон, инглиз физиклардан Жозер Томсон билан Эрнест Резерфорд теннисга қизиқишлари, бу соҳада ҳам уларга унча-мунча одам бас кела олмас эди.
Маълумки, ҳар қандай одамда бир неча йўналишда қизиқиш мавжуд бўлади. Дарвоқе теннис ҳақида гап кетганда олимларимизни ўзига ром этганлари ҳам бор. Академиянинг Физика-техника институти директори Содиқ Азимов ҳам шу ўйин шайдоси бўлган. Академия физика – математика фанлар бўлимининг академик – секретари Мухтор Саидов дурустгина машшоқ (мусиқа чолувчи созанда) эканлигидан ташқари моҳир теннисчи ҳам 1983 йили Киевда бўлиб ўтган Бутун иттифоқ II академиясида академиклар ва муҳбир аъзолар ўртасида шаҳсий ҳисобда у 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди. Физик – электрончи олим Убай Орифов эса Республика теннис федерациясининг раиси бўлган, ҳатто бошловчи теннисчилар учун қўлланма сифатида китоб ҳам ёзган.
Машҳур геолог олимимиз Ироҳим Ҳамрабоев – моҳир рассом эди. Унинг майбўёқда ишлаган пейзаж ва партрет жанридаги асарлардан ҳатто кўргазма тайёрлаш мумкин. Бошқа бир геологимиз Обид Акрамхўжаев эса “Кониют ғорининг сири” номли саргузашт қисса ёзган, бу асар асосида фильм ҳам ишланган. Олимларимиз устози математик Қори-Ниёзий эса ажойиб машшоқлигидан ташқари; қўшиқ айтишни севарди, ҳатто ўз вақтида Ҳамзанинг труппасида актёрлик ҳам бўлган.
Таниқли олимларимиздан яна, математик Тошмуҳаммад Саримсоқов тоғлар ошифтаси (шайдоси), биохимик Жаҳонгир Ҳамидов “Машҳур кишилар ҳаётини” сериясидаги китобларини йиғишга ишқибоз бўлган. Механик Турсун Рашидов шахмат шайдоси. Пахта териш машиналарини яратувчи олимларимиздан Ҳалим Усмонхўжаев эса ҳаваскор драматург сифатида дастлабки пьсасини ёзиб тугатган. У кишининг ён дафтарида ўзлари ва бошқа ўзбек физикларидан Муҳаммад Ўразбоев битган шерлар ҳам бор.
Ушбу ҳикоямиз умуман эл юртга таниқли кишиларимиздан айримларини тилга олиб, ўтдик, ҳолос. Бу балки алоҳида ҳикоя қилиш мумкин бўлар.
Ибн Сино 10 ёшидаёқ Қуръонни ёд ўқиган.
Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарини 27 ёшида ёзиб тугутган.
Ҳамид Олимжон 35 ёшида халок бўлган.
Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар”ни 28 ёшида эълон қилган.
Усмон Носирнинг биринчи китоби 20 ёшида чиқди.
Навоий 10 ёшида шеърлари билан танилган.
Бобур 12 ёшида подшоҳ бўлган.
З.Г.Беленский 37 ёшида халок бўлди.
Машҳур математиклардан: Эварус Галуа бор – йўғи 21 йил яшаган. Игорь Шаферевич 20 ёшида “Галуа муаммоси” деб аталган илмий соҳада йирик мувофақият қозонди.
Сергей Мергелян – чи? 19 ёшида институтни битирди, 20 ёшида фан доктори бўлди, 21 ёшида – профессор, 22 ёшида эса - академиянинг мухбир – аъзоси, 23 ёшида – лауреат бўлди, 24 ёшида эса уйланди!
Австрия композитри машҳур бастакор Моцарт дастлабки мусиқавий асарини 3 ёшида ёзган. 14 ёшида эса Болонья филармонияси академиясининг аъзоси бўлган.
Ландау Лев Давидович 13 ёшида ўрта мактабни тамомлаган. 14 ёшида Баку университетининг физика – математика ва химия факултетларида ўқиди. 26 ёшида диссертация ёқламай фан доктори бўлди. 27 ёшида профессорлик унвонини олди. 54 ёшида Нобель мукофотини олди. 32, 41, 45 ёшларида собиқ СССР давлат мукофотига сазовор бўлган.
Скалодовская – Кюри Маря Париж медицина академияси аъзолигига сайланган биринчи аёл ҳисобланади. У 36 ва 44 ёшида Нобель мукофоти лауреатини олган дунёдаги биринчи аёл ҳисобланади.
Ли Тзун – До Америка физиги. 31 ёшида Нобель мукофотини олган энг ёш олим ҳисобланади.
Иссак Нютон ўзининг 3 та машҳур қонунини яратди. 24 ёшида ҳамма жисмлар тортишиш кучига эга деган фаразияни илгари сурган.
Менделеев Дмитрий Иванович “Органик кимё” дарслигини 27 ёшида нашр эттирди. 35 ёшида кимёвий элементлар даврий қонунини яратди. Менделеев 35 – 37 ёшида “Кимё асарлари” деган классик асарни ёзиб тугатган.
Алёхан Александр Александрович 35 ёшида шахмат бўйича 4 жаҳон чемпиони бўлди. 1939 йилда М.Эйве устидан қозонган ғалабаси билан чимпионликни умрини охиригача сақлаб қолган.
Италия олими, ёзувчиси, философи ва астраноми Жардоно Буруно 1600 йилда Рим шаҳрида 52 ёшида тириклайин оловда куйдирилган.
Озарбайжоннинг классик шоири Насимий Сайид Имомиддин 48 ёшида Сурияда тириклайин терисини шилиб ўлдиришган.
Буюк ўзбек астраноми ва математиги, давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг олтин боши 55 ёшида танасидан жудо қилинган.
Ўзбек шоири ва драмматурги Ҳамза Хакимзода Ниёзийни 40 ёшида тошбўрон қилиб ўлдиришган.
Ўткир Хошимиов “Пўлат чавандоз” очерклар тўпламини 21 ёшида нашр қилдирган. 23 ёшида “Гунафша” ва 24 ёшида “Одамлар нима деркин” қиссаларини нашр қилдирди.
Муҳаммад Али “Бор дўстим” биринчи шеърий тўплами 11 ёшида эълон қилинган.
Шароф Рашидов 30 ёшида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси бўлган. 33 ёшида Ўзбекистон Олий Кенгаш президумини раиси, 42 ёшида Ўзбекистон марказий коммететининг биринчи секретари бўлган.
Достарыңызбен бөлісу: |